1-Мавзу: «Туризм маркетинги» фани предмети, мақсад ва вазифалари.
Режа:
1.1.Туризмда маркетингнинг моҳияти ва аҳамияти.
1.2.Туризм бозорининг тўзилиши.
1.3.Халқаро бозор ва уни ўрганиш.
1.4.Маркетинг муҳити:туристик фирмаларнинг микро ва макро муҳити
Туристик маҳсулот - туристларнинг у ёки бу талабини қондирадиган ва улар томонидан тўланадиган ҳар қандай хизмат кўрсатиш тури хисобланади.
Туристик маркетингни - бу “Белгиланган вазифаларни ечиш ва таҳлил илишдаги тадқиқотлар учун ишлаб чиқилган асосий усул ва йўналишлар сериясидир”. [СПиТ:
1.Оммавий тадбир]
“Туристик маркетинг – тизимий ўзгариш ва туристик корхоналар фаолиятининг мувофиқлиги, шунингдек, ҳудудий, миллий ёки халқаро миқёсда амалга ошириладиган туризм соҳасидаги хусусий ва давлат сиёсати. Бундай ўзгаришларнинг мақсади белгиланган истеъмолчилар гуруҳининг талабларини тўлароқ қондиришдан иборат бўлади, бу ерда тегишли фойда олиш имконияти ҳам инобатга олинади”.
Маркетинг – алоҳида ҳаракат эмас, балки фаолият тизими. Бошқача айтганда, белгиланган мақсадларга эришиш учун бирлашиш лозим бўлган туристик корхона фаолиятининг кетма-кетлигидир. Шу ўринда маркетинг фақат реклама ва хизматларни сотиш ёки хизматларни шунчаки ишлаб чиқиш эмас, балки маркетинг концепцияси билан мувофиқ бўлган барча вазифа ва ҳаракатларнинг бирлашиши лозим бўлган тизимдир.
Транзит меҳмонхоналар – қисқа вақтда исталган мижозга хизмат кўрсата олади;
Расмий меҳмонхоналар – расмий ташриф ва хизмат сафарлари билан келганларга хизмат кўрсатади.
Мотел – автотуристлар учун меҳмонхона, яъни йўл бўйидаги отель бўлиб, унда қулай ва шинам номерлардан ташқари автомашина учун мувофиқ хизмат ва тўхташ жойи ҳам бўлади.
Кемпинг – автотурист, мототурист ва велотуристлар учун шахар ташқарисида жойлашган меҳмонхона бўлиб, мотеллардан у қадар ўзоқда бўлмайди. Кемпингда туристлар палатка ёхуд ўзи овқат тайёрлаши мумкин бўлган ошхонали ёзги уйлар ва баъзи (элементар) оддий қулайликлар билан таъминланади.
Ротел – кўчиб юрадиган меҳмонхона. Унда бир ёки икки ўринли номер – ухлаш ва кийим алмаштириш жойи, ошхона ва умумий хожатхона бўлади.
Флотел – сўзиб юрувчи меҳмонхона, сувдаги катта отель, махсус жихозланган кема. Қулай номерлардан ташқари бунда туристларнинг кўнгилли хордиқ чиқаришлари учун турли хизматлар кўрсатилади: бассейнлар, сув чанғилари, балиқ ови, сувостида чўмилиш мосламалари ва х.к. Уларда шунингдек, конгресс ва концерт заллари, кутубхона, вақтинчалик офис ва тезкор алоқа воситалари бўлади. Сувдаги меҳмонхоналар қулай жихозланган кемалардир. Кейинги пайтларда улардан махсус саёхатлар, круизлар, бизнес-тур, конгресс, ўқув саёхати кабиларни ташкил этишда тез-тез фойдаланилаяпти.
Ботел — жихозланган кема ўрнида фойдаланса бўладиган сувдаги кичик меҳмонхона.
Туристик база – туристларни қабул қилиш ва жойлаштириш хоналарига эга бўлган туристик мажмуа бўлиб, унда ресторан ёки ошхона, кўнгилли хордиқ чиқариш хоналари ва хизматлар таклиф этилади. Одатда турбазалар фаол харакатдаги кўчиб юрувчи туристларни қабул қилади: тоғ, сув, чанғи, пиёда воситалари. Кўпинча турбазалар кўркам табиатли ерларда, ўрмонларда, тоғ ён бағирларига жойлаштирилади. Шубхасиз, бунда кўрсатиладиган хизмат турлари шахардагидай бўлмаса-да, сўнгги пайтларда қулайлик ва хизмат кўрсатиш даражаси сезиларли равишда оширилмоқда.
Туристик уй – фаол харакатдаги кўчиб юриш учун ёки қисқа фурсатли келиб кетиш учун мўлжалланган жой. Кўпинча туристик уйлар тоғли районларда – довон олдида, тайгада, балиқ овлаш ва қўзиқорин териш жойларида барпо этилади. Ундаги қулайлик у қадар яхши эмас, асосан, саёхатчиларнинг ўз-ўзига хизмат қилишига асосланган.
Назорат учун саволлар
1.Туризм маркетинги фанининг моҳияти нима?
2.Туризм бозорининг қандай тузилишга эга?
3.Халқаро бозорни ўрганиш нима учун зарур?
4.Туристик фирмалар фаолияти хақида нималарни биласиз?
5.Маркетинг макро ва микро мухити нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |