11-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш тизимини бошқариш режа



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#52448
1   2   3   4
Bog'liq
011. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш тизимини бошқариш

ишлаб чиқариши ҳам қўлланилади. Саноат қайта ишлаб чиқариши ёки ишлов берилиши 
аввало ташиш учун ноқулай бўлган, шунингдек, бевосита савдо шохобчалари ва умумий 
овқатланиш муассасаларида сотишга мўлжалланган маҳсулотларга қўлланилади.
Қайта ишлаб чиқариш корхоналаридан узоқда бўлган, қатнов йўллари ёмон бўлган 
маҳсулотларга ҳам саноат қайта ишлови берилади. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
корхоналари, 
фермер 
хўжаликларида 
етиштирилган 
маҳсулотларнинг бир қисми ёки барчасига саноат қайта ишловини бериш зарурати шундан 
келиб чиққанки, мамлакатда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган корхоналарда 
маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлов бериш соҳасида моддий-техника базаси 
етарлича ривожланмаган. Шунинг учун сақлашга қўйилган маҳсулотларнинг катта қисми 
яроқсиз чиқитга айланиб қолади. 
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, 
сақлаш ва қайта ишлов беришнинг моддий-техника базасини яратиш иқтисодиёт нуқтаи- 
назаридан - товар камёблигини баратараф қилишнинг энг самарали йўли бўлиб, молиявий, 
меҳнат ресурсларини капитал ресурслар жиҳатдан кўп харажатли бўлган қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришига эмас, балки етиштирилган маҳсулотни сақлашга йўналтириш имконини 
беради. 
Ана шунинг учун ҳам мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари 
маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлов бериш учун зарурий капиталга эга бўлган 
ҳудудларда қайта ишлов бериш саноатини ишлаб чиқариш жойларига яқинлаштириш 
жадал кечмоқда. Бу ўз навбатида катта даромад олиш имконини беради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, 
картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги ишлар кўламини 


оширади. Мазкур қарор асосида қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан мунтазам 
таъминлаш, ички истеъмол бозорига йил давомида сабзавотлар, картошка, мева ва полиз 
маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш, ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот 
маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун 
уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича ягона тизим 
шакллантирилмоқда. 
2016 йилги ҳосилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз 
маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилади. Бу 
Ўзбекистон Президентининг 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз 
маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарорда кўзда тутилган. 
Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича 
давлат буюртмаси «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибига кирадиган хусусий 
мулк шаклидаги қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан барқарор таъминлаш, ички 
истеъмол бозорини қиш-баҳор мавсумида барқарор таъминлаш мақсадида заҳирага ғамлаш, 
шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир бўлган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини 
экспорт қилиш ушбу маҳсулотларга нисбатан талабдан келиб чиққан ҳолда 
шакллантирилади. 
Давлат буюртмаси доирасида маҳсулотларни саноат асосида қайта ишлаш учун 
харид қилиш фермер ва деҳқон хўжаликлари ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» таркибига 
кирадиган хусусий мулк шаклидаги қайта ишлаш корхоналари ўртасида тузиладиган 
контрактация шартномалари асосида шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган 
миқдорда бўнак бериш орқали амалга оширилади. Қарорда белгиланганки, ҳўл мева-
сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум фермер ва деҳқон хўжаликларидан 
келишилган, бозор нархларида харид қилинади. Ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот 
маҳсулотлари «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан 
хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри тузилган экспорт шартномалари, шунингдек, 
фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар ва қайта ишлаш корхоналари ўртасида 
тузиладиган комиссия шартномалари бўйича экспорт қилинади. 
Шунингдек, Қарорга кўра қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот 
маҳсулотлари экспортга олдиндан 100 фоиз тўлаш ёки аккредитив очиш ёхуд харидорнинг 
молиявий барқарорлик даражаси юқори бўлган энг ишончли банклари кафолати билан, ҳўл 
мева-сабзавот маҳсулотлари эса олдиндан камида 30 фоиз тўлаш шартлари асосида етказиб 
берилиши белгиланди. Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, 2019 йилнинг 1 
январигача мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлайдиган 
хусусий мулк шаклидаги корхоналар, идоравий мансублигидан қатъий назар, замонавий 
ускуна ва технологиялар олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан 
ташқари), “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси таркибига кирадиган қайта 
ишлаш корхоналари ягона ижтимоий тўловдан ташқари даромад солиғи, юридик шахслар 
мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ, давлат мақсадли 
жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.Бунда, ушбу бандга 
мувофиқ солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағлардан 
ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш учун мақсадли 
фойдаланилиши лозим. Бўшаган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда улар 
қайтариб олиниб, бюджет ва тегишли давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши 
белгиланди. Шуни таъкидлаш жоизки, мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини 
давлат буюртмаси асосида харид қилиниши деҳқон ва фермер хўжаликларининг 
манфаатларига тўла мос келади ва бу ўз навбатида аҳоли турмуш даражасини ошишига 
хизмат қилади. 
Президентимиз қарорида белгиланган чора-тадбирлар соҳада амалга оширилаётган 
ишларнинг мантиқий давоми, янги босқичидир. Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида 
қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди: замонавий мулкчилик 


шакли жорий этилди, экин майдонлари оптималлаштирилди, ҳосилдорлик оширилди, мева-
сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш йўлга қўйилди. Бир сўз билан айтганда, бугунги 
босқич учун пойдевор яратилди. Бунинг самарасида қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳар 
йили мўл ҳосил олинмоқда. 2015 йилда 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 
2 миллион 731 минг тонна мева, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 
556 минг тонна узум етиштирилди. Сўнгги йилларда қарийб 100 минг гектарда мевали боғ 
ва токзорлар барпо этилди. Кейинги уч йилда 22 минг гектардан зиёд майдонда илмий 
асосланган интенсив боғ ташкил қилинди. Селекционерларимиз яратган иқлим 
шароитимизга мос, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли сабзавот, полиз 
экинлари ва картошканинг 170 дан ортиқ нави, мева ва резавор экинлар ва узумнинг 175 
нави парваришланмоқда. Бунда пахта майдонлари қисқариб, мевасабзавот, полиз ва узум 
етиштиришга ихтисослашган майдонларнинг кенгайиши муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Етиштирилган маҳсулотни сифатли сақлаш ва бозорларимизга узлуксиз етказиб беришга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2015 йилда 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 янги 
совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Бу 830 минг тоннадан зиёд 
мевасабзавотни сақлаш, бозорларимизда нархнинг бир меъёрда бўлишида муҳим ўрин 
тутди. Бозорларимиздан қишинёзин мевасабзавот узилмайди. 2015 йилда мамлакатимиз 
озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Минг йиллик ривожланиш мақсадларига 
эришгани учун БМТ томонидан мукофотланган 14 давлатдан бири бўлгани ҳам бежиз эмас. 
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги шу даражада ривожландики, бугунги кунда халқимизнинг 
озиқовқат маҳсулотларига эҳтиёжини тўла таъминлаб, уларни экспорт қилиш салоҳияти 
янада кенгайди. 
Қишлоқ хўжалиги хом-ашёсига белгиланган нархлар тизими, ундан ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларга белгиланган нархлар тизимига мос келмаслиги ҳам қишлоқ 
хўжалиги корхоналарида қайта ишлов бериш ишлаб чиқаришини яратишнинг муҳим омили 
бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам пахта, ғалла, гўшт ва бошқа хом ашёларни етказиш 
ҳамда сотиш зарарсиз ишлашни таъминлаши мумкин.
Ана шу сабабга кўра, товар маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган қишлоқ хўжалиги 
корхоналари уларга ўзи қайта ишлов бериб, ўзи уни сўнгги ишлов берилган товар сифатида 
сотишга интилмоқдалар. 
Қайта ишланган маҳсулотни сотган товар ишлаб чиқарувчи нақд пулга эга бўлиб, 
уни тезда яна оборотга, яъни фойда келтирадиган ишлар учун ҳаракатга киритиб юборади. 
Чорвачилик тармоқлари ривожланган қишлоқ хўжалиги корхоналарида кўпроқ 
паррандачилик маҳсулотларига қайта ишлов бериш кенг тарқалган. Бу тармоқ катта ҳажмли 
ишлаб чиқаришли паррандачилик фабрикаларига мўлжалланган ва улар ўз жойида жуда 
кенг миқдорда маҳсулотларни қайта ишлашлари мумкин. 
Парранда гўштини кўпайтириш, энг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари 
тайёрлаш, техник чиқитлардан тўла фойдаланиш имконини беради. Натижада ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотнинг нархи 1,5 марта кўтарилади, қайта ишлов учун кетган 
харажатлар деярли 2,0 баробар камаяди. Маҳсулотнинг юксак сифати ҳамда ишлаб 
чиқаришнинг зарурий санитария даражаси таъминланади. Савдо шохобчаларига турли 
маҳсулотлар етказиб бериш мумкин бўлади. Тез музлайдиган ярим фабрикатларни ишлаб 
чиқариш кенгаяди. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish