11-МАВЗУ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ,
СОТИШ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ
Режа:
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш тизимини бошқариш.
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тизимини бошқариш.
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тизимини бошқариш.
Мамлакат ва жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, маҳсулотларни яхши сақланиши,
унинг миқдорий ва сифат нобудгарчилигига йўл қўймасликнинг энг юқори
даражасини
таъминлаш, сақлаш омборларини ишлаб чиқариш жойларига яқин қуриш эвазига
эришилади. Маҳсулотларни сақлаш жойларига келтиришни бевосита ҳосил йиғимидан
кейин амалга ошириш керак. Йиғим - терим даврида ва етиштирилган ҳосилни ташишда
транспорт воситаларига эҳтиёжни камайтиради. Барча чиқитлар ва
талабга жавоб
бермайдиган маҳсулотлар ўз жойида қайта ишланади ёки чорва озуқаси учун
фойдаланилади. Бу ўз навбатида нобудгарчиликни камайишига имкон яратади, қишлоқ
хўжалиги корхоналари ишловчиларининг номавсумий даврларда иш
билан бандлигини
кучайтиришни таъминлайди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг товар қисмини (бутунлай ёки қисман)
бевосита улар ишлаб чиқарилган жойда сақлаш яна бир муҳим афзалликка эга: қишлоқ
хўжалиги корхонасининг узоқ муддатга сақлашга қўйилган маҳсулотларини қишги-
баҳорги мавсумларда барра ёки қайта ишланган маҳсулот сифатида муваффақиятли
сотишга эришилади. Бунда маҳсулотларни сотиш нисбатан юқори баҳолардаги талабларни
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш жойларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашдан
кейинги сотишнинг иқтисодий самарадорлиги сотиш давридаги бозор нархлари билан
ишлаб чиқариш,
навларга ажратиш, омборларда сақлаш, сотишга кетган харажатлар
ўртасидаги фарқ билан аниқланади.
Ушбу самарадорлик миқдорига қараб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб
чиқариш жойларида қайта ишлашнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақида
хулосалар чиқарилади.
Ҳозирда Республиканинг қишлоқ хўжалиги корхоналарида мавжуд омборхоналар
асосан айрим турдаги маҳсулотларни ва ем-хашакни сақлашга мўлжалланган бўлиб, катта
миқдордаги товар маҳсулотларини сақлаш имконини бермайди. Товар маҳсулотларининг
асосий қисмини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари бевосита ҳосил йиғим
- терими
даврида ёки йиғим-теримидан сўнг дарров сотиб юборадилар. Шунинг учун уларга катта
сиғимдаги омборхоналар керак бўлмайди.
Картошка ва мева-сабзавот маҳсулотларининг товар қисми ихтисослашган фермер
хўжаликларининг йирик сақлаш ҳажмларига эга бўлган омборхоналарида йиғим - теримдан
кейинги қайта товар ишловидан сўнг, улгуржи сотиш учун,
яримфабрикатлар сифатида
сақланади.
Қайта ишлов бериш ва чиқитлардан фойдаланиш ҳам шу ерда амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида маҳсулотларни сақлаш учун моддий-техник
асосни
яратишда, ишлаб чиқаришда, улардан фойдаланишда ва сотишга мўлжалланган
маҳсулотларнинг ўзига хос сақланиш хусусиятларини ҳисобга олиш зарур.