11-мавзу. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг
иқтисодий самарадорлиги.
Қишлоқ хўжалигининг иқтисодий самарадорлиги ва уни мазмуни.
Қишлоқ хўжалигининг иқтисодий самарадорлиги курсаткичлари.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликни ошириш йуллари.
Таянч суз ва иборалар.
Иқтисодий самарадорлик, иқтисодий самарадорликни ошириш, иқтисодий самарадорликни тутган урни, иқтисодий самарадорлик курсаткичлари, иқтисодий самарадорликнинг натурал курсаткичлари, иқтисодий самарадорликнинг киймат курсаткичлари, ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги, ердан фойдаланиш самарадорлиги, меҳнат унумдорлиги, , рентабеллик даражаси, иқтисодий самарадорликни ошириш омиллари, иқтисодий самарадорликни ошириш йуллари.
1- савол. Қишлоқ хўжалигининг иқтисодий самарадорлиги ва уни мазмуни.
Иқтисодиётда самара ва иктисодий самарадорлик тушунчаларининг мазмуни.
Иқтисодиётда самара ва иктисодий самарадорлик тушунчаларини бир-биридан фарқлаш заруp. Самара - бу у ёки бу қишлоқ хўжалигидаги амалга ошириладиган тадбирни натижасидир. Масалан. Кимёвий ўғитни ишлатиш натижасида махсулот хажмини ўсиши самараси ёки озуқани туйимли килувчи припаратларни берилиши иатижасида сигирларда сут соғиб олиш хажмини кўпайиши. Лекин бу мисоллардаги олинган самара, амалга оширилган тадбирларнинг қанчалик фойдалилигини билдиради холос. Лекин қилинган харажатларни мақсадга мувофиқлигини "самара" орқали бахолаш тўлик натижа бермайди. Бу саволларга атрофлича жавобни - иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи беради. Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги мураккаб иқтисодий категория ҳисобланиб, у куп курсаткичлар асосида аникланади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини ошириш долзарб муаммолардан бири бўлиб, уни муваффақиятли хал қилиниши соҳани янада жадал ривожланишига ва мамлакатни кишлоқ хўжалиги маҳсулотига бўлган талабини тўлик таъминлашига кенг йўл очиб беради.
Иқтисодий самарадорлик - бу кам мехнат ва моддий харажатлар сарфланган холда кўплаб юқори сифатли махсулотлар ишлаб чиқаришдир.Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлиги, маҳсулот бирлигини етиштириш учун сарфланадиган жонли ва буюмлашган меҳнатни имкон даражасида тежалган холда хар бир гектар экин майдони ва хар бош чорва молидан кўпроқ ва сифатли махсулот етиштиришга эришиш деганидир.
Иқтисодий самарадорлик - фақатгина харажатларни ишлаб чиқариш натижаларига бўлган нисбатини билдирмай балки маҳсулотни сифати талабга жавоб бериши билан белгиланади.
Иқтисодий ишлаб чиқаришнинг бошланғич иктисодий самарадорлик мезони бўлиб миллий даромад хажмини максимал даражада кўпайтирган холда унга сарфланадиган жонли ва буюмлашган мехнатни камайтириш тушунилади. Бошланғич иктисодий мезон билан бир қаторда хусусий мезонлар хам амалда кўлланилади. Масалан, махсулотни хажми максимал даражада бўлиб,у канчалик сифатли бўлса ва кўп қисми сотилса, яъни халқ истемолига тушса ишлаб чиқаришни иктисодий самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |