11-Мавзу: Қимматли қоғозлар бозори вa биржалар фаолиятинининг ҳуқуқий тартибга солиниши. Режа



Download 169,79 Kb.
bet3/14
Sana25.02.2022
Hajmi169,79 Kb.
#259052
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
11-мавзу маъруза матни

Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари - ўз эгаларининг бошқа қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларини ёки мажбуриятларини тасдиқловчи ва юридик шахслар томонидан опционлари, қимматли қоғозларга доир фьючерслар, депозитар тилхатлар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқариладиган қимматли қоғозлар.
Қимматли қоғозлар чиқарилиш шаклига кўра бланкалар тарзида ҳужжатли ва электрон шаклдаги ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида ҳужжатсиз бўлиши мумкин.
Қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шакли қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланади.
А
кциялар, корпоратив ва инфратузилма облигациялари, шунингдек депозитар тилхатлар ҳужжатсиз шаклда чиқарилади.


ФОНД БОЗОРИ, қимматли қоғозлар бозоримолия бозорининг кимматли қоғозлар эмиссияси ва уларнинг олди-сотдиси билан шуғулланадиган соҳаси.
Фонд бозорининг асосий вазифаси:

  • инвестицияларни, яъни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга ва техника равнақига зарур инвестиция маблағларини тўплаш ҳамда тақсимлаш;

  • қимматли қоғозлар пакетларидан фойдаланган ҳодда мулк эгалигини ўзгартириш;

  • қимматли қоғозлар олди-сотдиси йўли билан бозорни қайта тақсимлаш;

  • қимматли қоғозлар чиқариш ёрдамида давлат қарзини молиялаштириш ва б.

Фонд бозори қатнашчилари капитал «истеъмолчилари» (эмитентлар) ва уни «такдим этувчилар» (инвесторлар)дир. «Истеъмолчилар» давлат, маҳаллий ҳокимият органлари, йирик миллий ва халқаро компаниялар ҳисобланади. Инвесторлар эса институционал (қимматли қоғозлар билан иш юритувчи ҳар хил молиявий кредит институтлари: тижорат ва инвестиция банклари, суғурта жамиятлари, пенсия фондлари ва б.) ва якка (хусусий шахслар, шу жумладан, венчур бизнесининг унча катта бўлмаган корхона эгалари) гурухларга бўлинади.
Фонд бозори ишлари унинг профессионал ходимлари:

  • брокерлар (битимда ўз капитали билан қатнашувчи воситачилар);

  • бошқарувчилар (ишониб топширилган қимматли қоғозларни идора қиладиган шахслар);

  • клиринглар (ўзаро мажбуриятларни аниқлаш билан шугулланувчи ташкилотлар);

  • депозитарийлар (қимматли қоғозларни сақлаш бўйича хизмат кўрсатади);

  • реестр юритувчилар (қиммат қоғозларни рўйхатдан ўтказиш ишини бажаради);

  • савдо-сотиқни ташкил этувчилар (қимматли қогозлар билан битам тузишга ёрдам бериш хизмагини бажаради);

  • жобберлар (қимматли қоғозлар бозори конъюнктураси бўйича мутахассислар) орқали амалга оширилади.

Улар билан бирга қимматли қоғозлар бозорига банк хизматчилари, инвестиция фондлари ходимлари, шунингдек, молиявий бозор учун зарур бўлган қонунчилик ва назоратни таъминловчи давлат хизматчилари ва юристлар хизмат кўрсатади. Фонд бозори инфратузилмасини фонд биржаси, рўйхат (реестр)га олувчи муассасалар, депозитарийлар тизими ташкил этади.
Фонд бозори қимматли қоғозларнинг келиб тушиш вақти ва усулига қараб бирламчи ва иккиламчи бозорларга ажратилади. Бирламчи бозор — фонд бозорининг асоси ҳисобланади. Унда биринчи марта чиқарилаётган қимматли қоғозлар жойлаштирилади. Бирламчи бозорнинг асосий қатнашчилари қимматли қоғоз эмитентлари ва инвесторлардир. Инвестиция қилиш учун асосий ва айланма молиявий капитал захираларига муҳтож бўлган эмитентлар Фонд бозорида қимматли қоғозлар таклифини белгилайди. Ўз капиталини қўллаш учун фойдали соҳа изловчи инвесторлар қимматли қоғозларга талабни шакллантиради. Бирламчи бозорда вақтинча эркин пул маблағларини жалб этиш амалга оширилади. Лекин бирламчи бозор жамғармани фақат миллий иқтисодиёт кўламидагина кенгайтириш билан чегараланмайди. Унда эркин пул маблағларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича тақсимланиши ҳам содир бўлади. Бозор иктисодиёти шароитида қимматли қоғозлар келтирадиган даромад тақсимланиш мезони бўлиб хизмат қилади. Бу ҳолат эса эркин пул маблағлари энг кўп даромадни таъминловчи корхоналарга, хўжаликлар, тармоклар ва соҳаларга йўналтиради, деган маънони билдиради. Бирламчи бозор янги чиқарилган қимматли қоғозларнинг эмитентлар томонидан жойлаштирилишини назарда тутади. Шу билан бирга корпорациялар, ҳокимиятлар, ўзўзини идора қилувчи маҳаллий органлар эмитентлар бўлишлари мумкин. Бундай эмитентлар гурухларининг бозордаги аҳамияти мамлакатдаги иктисодиёт ҳолати ва унинг умумий тараққиёт даражаси билан аниқланади. Кўпчилик мамлакатларнинг давлат бюджетидаги доимий тақчиллик қимматли қоғозлар бозорида давлатнинг муҳим роль ўйнашини таъминлайди. Якка ва институционал инвесторлар ҳам қимматли қоғозлар харидорлари бўлиши мумкин. Булар тижорат банклари, пенсия фондлари, суғурта компаниялари, инвестиция фондлари, ўзаро ёрдам фондлари ва ҳ. к.
Қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори — бирламчи бозорнинг зарурий қўшимчаси. Унда қимматли қоғозларнинг олибсотарлик шаклидаги айланмаси содир бўлади. Қимматли қоғозлар бўйича битимларнинг шаклига қараб уларни уюштирилган (биржали) ва уюштирилмаган (биржадан ташқаридаги ёки «кўча») бозорларига ажратиш мумкин. Уюштирилган бозорни фонд биржалари ташкил қилади. Қимматли қоғозлар билан қилинадиган бошқа барча битимлар уюштирилмаган бозорда амалга ошади. Биржадан ташқари айланмадаги савдони мутахассислар — брокерлар ва дилерлик компаниялари олиб боради. Биржадан ташқари айланмада савдо жараёнларини бажарадиган ягона марказ йўклиги туфайли олдисотди битимлари телефон ва компьютер тармоклари орқали бажарилади. Нарх-наволар биржадан ташқари айланмани тартибга солувчи қоида асосида келишиб белгиланади.
Фонд бозори молия-кредит тизимининг таркибий қисми сифатида давлат бошқаруви объекти ҳисобланади. Унинг асосий мақсади инвесторлар манфаатини эмитентлар ва воситачилар томонидан қилинадиган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишдир. Шу мақсадларда қимматли қоғозлар эмиссияси, уларнинг муомалада бўлиши ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари фаолиятини тартибга солувчи, шунингдек, мамлакатда амалда бўлган тегишли норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилади, махсус маъмурий идоралар тузилади.
Ўзбекистонда инвестиция жараёнларини бошқариш ва бўш турган пул маблағларни иқтисодиётга жалб қилишнинг самарали воситаси бўлган Фонд бозорининг шаклланиши 90-йиллар бошларига тўгри келади. 1993 йил 2сентябрда бу бозор фаолиятининг ҳуқуқий базаси бўлган Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида» қонуни қабул қилинди.
Қисқа муддатларда Фонд бозори инфратузилмасининг асосий муассасалари —

  • 1994 йилда «Тошкент» республика фонд биржаси ўз фаолиятини бошлади.

  • Республика Президентининг 1996 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказини ташкил этиш тўғрисида» Фармонига кўра, республикада қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи ҳисобланадиган Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиклаштириш ва назорат қилиш маркази тузилди.

  • 1999 йилда нақдсиз чиқарилган қимматли қоғозларни сақлаш, шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналар акцияларидаги давлат ҳиссаси (ҳуқуқи) ҳисобини юритадиган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва 30 дан ортиқ иккинчи босқич депозитарийларини ўз ичига олган икки поғонали депозитарийлар тизими ташкил топди.

  • Республика Фонд бозорида брокерлар, дилерлар, бошқарувчи компаниялар, инвестиция фондлари, инвестиция маслаҳатчилари, реестр юритувчилар ва инвестиция компанияларидан иборат 300 дан ортиқ профессионал қатнашчилар фаолият юритади (2004).

  • Улардан «Элсис клиринг» ҳисоб-китоб палатаси (1998) республикада бирламчи (уюшган) Фонд бозори иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳисобкитобларни самарали амалга оширишга кўмаклашади.

  • «Вақт» миллий депозитарийси (1994) Фонд бозорининг йирик институти бўлиб, қимматли қоғозларни саклаш ва уларга бўлган ҳуқуклар ҳисобини олиб боради.

  • «Давинком» («Давлат инвестиция компанияси», 1999) хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини инвесторларга сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ваколатли вакили ҳисобланади.

  • 2000 й. да республикада инвестиция муассасаларининг миллий уюшмаси ташкил этилган. Унинг таркибида 45 дан ортиқ инвестиция муассасаси бор (2004).



Download 169,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish