11-Мавзу. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш вазифалари


-расм. Иқтисодий хавфсизлик мазмуни



Download 62,59 Kb.
bet2/9
Sana01.06.2022
Hajmi62,59 Kb.
#625455
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
11-мавзу (2)

11.1.1-расм. Иқтисодий хавфсизлик мазмуни

Е.Бухвальд эса хавфсизлик тизимдаги объектнинг ички ва ташқи таҳдидларнинг мавжудлиги шароитида яшай олиш ва ривожланиш қобилиятига эгалик ва кўзда тутилмаган, аниқланиши қийин бўлган нохуш омиллар таъсирига бардошлилик ҳолатини ифодалайди (11.1.2-расм).




11.1.2-расм.Ривожланиш, барқарорлик ва хавфсизлик тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги

Илмий иқтисодий адабиётларда ушбу таъриф энг тўғри таъриф сифатида эътироф этилмоқда1. Иқтисодий хавфсизлик иқтисодиётнинг турли субъектларига тегишли бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: алоҳида фуқаролар; хусусий тадбиркорлик, бизнес; давлат корхоналари; миллий иқтисодиёт; давлат.


Ички иқтисодий соҳаларда хавфсизлик табиий, техникавий-иқтисодий, инфратузилмавий, ижтимоий, микро ва макроиқтисодий ривожланишнинг бошқа омиллари, шунингдек, турли беқарорлик, тангликни келтириб чиқарувчи ички ва ташқи таҳдидлар таъсиридан ҳимоя қилувчи ички иммунитетлар билан боғлиқдир.
Ташқи иқтисодий соҳада хавфсизлик мамлакатнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлиги, миллий валютасининг барқарорлиги, давлатнинг молиявий аҳволи билан тавсифланади.
Ўтиш, яъни транзит иқтисодиётига эга бўлган, бозор иқтисодиётига ўтиш мақсадида ислоҳотларни амалга ошираётган мамлакатларда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Уларда, шу жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар мамлакатнинг геополитик ҳолатини, унинг ҳозирги замон жаҳон иқтисодий тизимидаги ўрнини тубдан ўзгартириб юборади.
Турли иқтисодий таҳдидлар, нохуш ҳолатлар оқибатида кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган харажатларни прогноз қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг натижасида фавқулодда ҳолатлар оқибатида кўриладиган зарарларни қоплаш, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга йўналтирилган ресурсларни баҳолаш ва ўз вақтида шакллантириш учун имконият яратилади. Шунга боғлиқ равишда “компенсацион ресурслар” ва “компенсацион салоҳият” (потенциал) тушунчаларини бир-биридан фарқ қилиш лозим бўлади (11.1.3-расм).

11.1.3-Расм. Компенсация салоҳияти компонентлари

Компенсацион ресурслар ўз мазмунига кўра суғурта, захира, резерв ресурсларини англатади. Компенсацион салоҳият (потенциал) мамлакат иқтисодиётининг танглик, нохуш ҳолатларга қайишқоқлигини, унинг олдини олиш ва уни енгиб ўта олиш, хўжалик жараёнларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигини тиклай олиш қобилиятини англатади. Компенсацион салоҳият миллий иқтисодиётнинг, халқ хўжалигининг бирон-бир сектори ёки бирон-бир йирик ҳудудда нохушликлар вужудга келганида уларни тиклай олишга қодирлигини ифодалайди.


Мамлакат иқтисодий тизимининг турли даражаларидаги иқтисодий муносабатлар иқтисодий хавфсизлик объектлари ҳисобланади;
- макроиқтисодий даражадаги мамлакат иқтисодиёти;
- ҳудудий ва тармоқ даражасидаги ҳудуд ва тармоқ иқтисодиёти;
- оила ва шахс даражасидаги мамлакат фуқаролари ҳар бирининг иқтисодий манфаатлари. Хулоса қилиб, кенг маънода иқтисодий хавфсизликни миллий иқтисодиётнинг самарали, динамик ўсишига, унинг жамият, давлат, шахс эҳтиёжларини қондиришнинг, ташқи бозорда рақобатга бардошлилигини таъминловчи, турли таҳдид ва йўқотишлардан кафолатловчи ички ва ташқи шароитлар йиғиндиси деб таърифлаш мумкин бўлади.



Download 62,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish