Ёзги мавсумда чиниқтириш тадбирлари
Гуруҳлар
|
Чиниқтириш тадбирлари
|
Вақти
|
Илк ёш гуруҳи 2-3 ёш
|
Ҳаво ваннаси
Сув муолажалари
Ҳўл сочиқ билан артиш
Сув қуйиш
Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш
|
Кун давомида
Кундузги уйқудан аввал. 10 дақиқа
|
Кичик ёш гуруҳи
3-4 ёш
|
Ҳаво ваннаси
Қуёш ваннаси
Сув ҳавзасида чўмилиш
Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш
|
Кун давомида
10.00-11.00 гача 10 дақиқа
Муассаса жадвалига кўра 15 дақиқа
Кундузги уйқудан аввал. 10 дақиқа
|
Ўрта ёш гуруҳи 4-5 ёш
|
Ҳаво ваннаси
Қуёш ваннаси
Басейнда чўмилиш
Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш
|
Кун давомида
10.00-11.00 гача 10 дақиқа
Муассаса жадвалига кўра 20 дақиқа
Кундузги уйқуга ётишдан аввал. 15 дақиқа
|
Катта ёш гуруҳи
5-6 ёш
|
Ҳаво ваннаси
Қуёш ваннаси
Сув ҳавзасида чўмилиш
Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш
|
Кун давомида
10.00-11.00 гача 10 дақиқа
Муассаса жадвалига кўра 25 дақиқа
Кундузги уйқудан аввал. 15 дақиқа
|
Мактабга тайёрлов ёш гуруҳи
6-7 ёш
|
Ҳаво ваннаси
Қуёш ваннаси
Сув ҳавзасида чўмилиш
Ғадир-будур йўлакчаларидан юриш
|
Кун давомида
10.00-11.00 гача 10 дақиқа
Муассаса жадвалига кўра 25 дақиқа
Кундузги уйқудан аввал. 15 дақиқа
|
2-илова
"Акваметод"- усули орқали болаларда стресс ҳолатини олдини олиш
Сув-ерда тириклик манбаидир. У ер шаридаги океан, денгиз, дарё ва кўлларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. У муҳим “Геологик қисм”лар тартибига киради, Муҳими, у ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ажралмас қисми ҳисобланади. Сувнинг гигиеник ва физик аҳамияти бебаҳодир. Инсон организмининг физиологик жараёнлари ва қулай ҳаёт тарзи учун сувнинг аҳамияти каттадир. Бизнинг ҳаётий ва касбий тажрибамиз шуни кўрсатадики, сув - бола организмига ва рухиятига ижобий таъсир кўрсатади. Сув ўйинлари мактабгача таълим ташкилотлари иш тажрибасида кенг қўлланилади. Айниқса, боланинг мослашув даврининг зўриқиш ҳолатида сув муҳим аҳамиятга эга. Бола кийимларини ҳўл қилишидан қўрқмаслик керак, бундай ҳолатда боланинг кийимини алмаштириш мумкин. Бу уни жудаям тинчлантиради. Сув билан ўйнаш бурчагини гуруҳнинг ўзида табиат бурчаги ёнида ташкиллаштириш мумкин. Шу тариқа табиатнинг ўзи бизнинг ёрдамчимизга айланади. Ота-оналар ёрдамида сув ўйинлари учун ўйинчоқлар, тажриба ўтказиш учун қизиқарли ва фойдали буюмлар ҳарид килинади. Сув қандайдир жонли унсур сифатида болаларни тинчлантиради ва ўзига жалб қилади. Сув ўзига негатив энергияларни қабул қилиб, гуруҳ хонасидаги ҳавони тозалаб, намлантиради.
Ҳар бир бола мактабгача таълим ташкилотига келганда ўзига хос қийинчиликларни бошдан кечиради. Бола қанчалик ёш бўлса, янги шароитга шунчалик мослашиш қийин кечади. Кўп нарса унинг асаб тизимининг ҳусусиятларига боғлиқдир. Болалар ўзларининг ҳиссиёти ва туйғуларини аниқ ифода этиш учун нутқи яхши ривожланмаган бўлади. Ифода этилмаган ҳис туйғулар (айниқса негатив туйғулар) йиғилиб, охир оқибат ташқаридан қараганда, тушунарсиз кўз ёшлар сифатида намоён бўлади, чунки бу ҳиссиётларни қўзғатувчи ҳеч кандай сабаб йўқ. Боланинг инжиқланиши, вақтинчалик уйқуси бузилиши, иштаҳа йўқолиши ҳолатларининг ҳаммаси 2-3 ҳафта, баъзан эса ойлаб давом этади, лекин ҳар бир тарбиячи мослашув жараёнини минимал даражага қисқартиришга ҳаракат қилади. Боланинг ижодий фаоллигини ошириш, унинг гуруҳда ўзини қулай ва ҳимояланган ҳис қилиши учун тарбиячи болага қулай муҳит яратиши керак. Мослашув жараёнида илк ёшдаги болалар билан ишлашда, истиқбол режа асосида турли метод ва услублардан фойдаланади. Бу даврда фойдаланиш учун “акваметод” усулини тавсия этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |