Акваметод ўйин ва машқлари.
Ўйиннинг мақсади: болаларнинг ижобий кайфиятини шакллантириш. Психоэмоционал ва физик тажангликни ечиш, болаларнинг ўйин турларини кўпайтириш натижасида болада ташкилот ҳаётига қизиқиш уйғотиш.
“Қизиқарли кемалар”– Болалар томонидан сувга (минибассейн) турли предметларникемача, қайиқча, турли майда ўйиноқларни қўйиб юборилади ва “тўлқин”, “шамол” ҳосил бўлиши кузатилади.
“Шўнғиш” – майда коптокчалар, резинали ўйинчоқлар, пин-понг шарчаларини тоғорача ёки ваннага сув тўлдириб, қўллари билан сиқишади натижада, ўйинчоклар сувдан отилиб чикади.
“Чаққон бармоқчалар” – болалар турли ранг ва шаклдаги паролон губкаларни сувга бўктириб, улар ёрдамида сувни бир идишдан иккинчи идишга куйишади.
“Шарчалар” – болалар резина ўйинчокларни сув остида кафтлари орасида сиқиб, чиқаётган ҳаво шарчаларини кузатишади, турли бутилкаларни сувга солиб, сувга тўлдириб, кўпроқ қайси ҳолатларда шарчалар ҳосил бўлишини кузатади.
“Чўкади-чўкмайди” – болалар турли предметлар орқали тажриба ўтказишади. Уларни сувга солиб, нима чўкиб нима чўкмаслигини аниқлашади.
“Денгиз хазиналари” – болалар сув остидан турли хазиналар-тошлар, чиғаноқлар ялтироқ тугмачалар, турли майда предметларни олишади. Ушбу предметларни қармоқча, тўр ва қошиқчалар ёрдамида олиш орқали мураккаблаштирилади.
“Қувноқ ҳайвончалар” – сувда ҳаракатланувчи механик ўйинчоқларни йўналишини кузатилади.
“Чиғаноқларни қўлга киритиш” ўйини.
Мақсад: диққатни ривожлантириш, ҳаракатлар йўналишини ривожлантириш.
Ўйиннинг бориши: сув тубига бир нечта тош ва чиғаноқлар солинади. Сўнгра болага ҳазинани топиш таклиф қилинади. Бунинг учун тарбиячи бола билан энг чиройли тош ёки чиғаноқни танлашади. Сўнгра, тош ёки чиғаноқ сувга ташланади (чуқурлиги 15-20 см) ва бола уларни орасидан танлаб олишга ҳаракат қилиши керак бўлади. Одатда сув ҳажми олиш жараёнини қийинлаштиради бу ҳолатда тарбиячи болага ёрдамлашиши мумкин. Бу машғулотни денгиз ва дарё бўйида ўйнашни ота-оналарга тавсия қилиш мумкин.
“Сеҳрли пуфакчалар”
Болалар унча катта бўлмаган суюқ совун қўшилган ҳовуз ёнида йиғилишади, «Бир, икки, уч тўрт беш-биз ўйнашни яхши кўрамиз» сеҳрли сўзларни айтилгандан сўнг, болалар бир вақтнинг ўзида пуфлашни бошлашади. Пуфакчалар пайдо бўлади.
“Момиқ кўпикчалар”
Болаларга паралон губкалар ёрдамида кўпикчалар хосил қилиш тавсия қилинади. Сув турли рангларда бўлиши мумкин. Сўнгра шу сувда қўғирчокларни чўмилтириш ёки уларни оёқ кийимларини ювиш мумкин.
“Иноқ, бахтли рақамлар”
Ҳовузда турли сонлар ёзилган дарахт бўлакчалари мавжуд. Тарбиячининг рухсати билан “бир-икки-уч..бахтли рақам .....ни тут”. Болалар айтилган рақамни тутишлари керак бўлади.
“Сокин сув” ўйини
Болалар сув тўлдирилган идиш атрофига жойлашишади ва сувни ҳаракатсиз ҳолатини жим туриб кузатишади. Ҳар бир бола сув қаршисига келиб, унинг ҳаракатсиз ҳолатига таъсир ўтказади. (тош ташлаб, сув юзасига уриб ва ҳ.к) шу вақтда бошқа болалар ўзларини сув томчилари сифатида тасаввур қилиб, ҳаракат қилишади. Сув ҳаракатдан тўхташи билан болалар ҳам ҳаракатланишдан тўхташади.
6.1 Қум ўйинлари –
Do'stlaringiz bilan baham: |