11-боб. Аудиторлик танлаш, танлаш услуби ва натижаларини баҳолаш



Download 41,43 Kb.
bet1/5
Sana10.07.2022
Hajmi41,43 Kb.
#770946
  1   2   3   4   5

11-БОБ. АУДИТОРЛИК ТАНЛАШ, ТАНЛАШ УСЛУБИ ВА НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ


Ҳеч бир фан математикалашмай
такомилига ета олмайди.
Леонардо Да Винчи


11.1. Аудиторлик танлаш тушунчаси
Корхонадаги бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат аҳволининг аудитор томонидан тўғри баҳоланиши унинг барча кейинги ишлари муваффақиятининг гаровидир. Чунки, агар аудиторда мижоз ҳисоботини ўрганиш ва ходимлар билан суҳбат ўтказиш натижасида, ҳисобот тўғри ва ишончли бирламчи маълумотлар асосида тузилганлигига мутлақо ишонч ҳосил бўлса, у дастлабки ҳужжатлар ва ҳисоб регистрларини танлаб текширувдан ўтказиши мумкин.
Акс ҳолда, аудитор бирламчи маълумотларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, бухгалтерия ходимларининг билим даражаси ва ички назоратнинг ташкил этилишига қониқиш ҳосил қилмаса, у жуда пухта, одатда, ёппасига текширув ўтказиши лозим.
Корхонанинг бутун молия-хўжалик фаолиятини ёппасига текшириш жуда сермеҳнат ишдир. Аммо, аудитор касб этикасининг меъёрларига мувофиқ мижоз-корхона молиявий ҳисоботининг ишончли (ишончсиз) лигига тўла ишонч ҳосил қилиши ёки у тўғрисида фикр билдиришдан бош тортиши лозим.
Агар текшириладиган тўплам элементларининг сони статистик танлаш усулларини талаб қилмайдиган даражада кам бўлса, ёки аудиторлик танлаш усулини қўллаш ёппасига текширув ўтказишга қараганда самарасиз бўлса, аудиторлик ташкилоти бухгалтерия ҳисобидаги қолдиқларни ва муомалаларнинг счётларда акс эттирилишини ёки назорат тизими воситаларини ёппасига текширувдан ўтказиши мумкин.
Аудитор кўп ҳолларда мижоз ҳисоботининг ишончлилигига ўртача даражада ишонч ҳосил қилади. Бу айрим ҳисоб бўлимлари бўйича ҳисоб яхши ташкил этилганлиги, малакали мутахассислар томонидан амалга оширилаётганлиги, автоматлаштирилаётганлиги бош бухгалтер ва ёндош ҳисоб бўлинмалари томонидан ички назоратнинг яхши йўлга қўйилганлиги билан, бошқалари бўйича эса бунга тескари аҳвол вужудга келганлиги билан изоҳланиши мумкин.
Айнан ҳисобот кўрсаткичларига нисбатан ишонч ҳосил қилиш даражаси ўртача бўлганда аудиторлик танлаш усулларини қўллаш зарур.

Download 41,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish