борлиқ;
моҳият;
тушунча.
Г.Гегель фалсафаси
Гегель: “Умумийлик
айримликнинг негизи ва заминидир,
томири ва субстанциясидир”.
Ж.Локк: “Умумийлик ва универсаллик ҳақиқатан
мавжуд нарсаларга мансуб эмас, балки уни
ақл-идрок ўз истеъмоли учун ихтиро қилган
ва яратгандир, ҳамда белгиларга, сўзларга ёки
ғояларгагина тааллуқлидир”.
Иммануил Кант
XVII-XVIII асрлар фани ва фалсафасининг ғоялари ва категорияларини тизимга
солишга аҳд қилади. Шу мақсадда у категорияларнинг уч гуруҳи: ҳиссиёт, идрок
ва ақл категорияларини фарқлайди. Кант барча категориялар априор
(тажрибада кўрилмаган) хусусиятга эга эканлигини қайд этади. Билиш
категорияларини Кант тажрибага йўл очадиган дастлабки конструктив
схемалар сифатида талқин қилади. Категориялар билаётган инсон ҳиссий
таассуротлар хаоси устига «ташлайдиган» ва ҳар хил таассуротларни
таснифлаш, таърифлаш ва ўзаро боғлашни амалга оширадиган тушунчалар
«тўри»га ўхшатилади. Ҳиссиёт категориялари таркибига Кант макон ва вақт
тушунчаларини киритади.
Кант мулоҳазаларининг мантиғини
Тушуниш учун бола нутқ қобилиятининг ривожланишини
кузатамиз. Бунда биз бола сўзларни уларнинг умумий қабул
қилинган маъносида эмас, балки мазмунини ўзи
ўзлаштирган сўзлар билан ўхшашлик
бўйича қўллашини албатта пайқаймиз. «Ойи, менинг умуртқам
қаерда?», деб сўрайди сиздан кичкинтой
ўғлингиз. – «Мана у», деб унинг умуртқасини кўрсатасиз.
«Йўқ, - деб у бош чайқайди, ва менинг
умуртқам мана бу ерда», деб қўли билан ўз
қулоғини кўрсатади.
Бу мисол бола туғилган пайтдан бошлаб тайёр
нутқ шаклларини
ўзлаштиришини тасдиқлайди
Категория тушунчаси ва таснифи.
Тушунча – бу шундай бир фикрки, унда нарсанинг такрорланувчи хоссалари,
алоқалари ва томонлари акс этади. Тилда тушунча сўз билан ифодаланади.
Масалан, «талаба», «университет», «аудитория» сўзлари маълум даражада
умумий, абстрактдир. Аммо шундай тушунчалар ҳам борки, уларда шунчаки
умумий эмас, балки ўта умумий нарсалар ва ҳодисалар қайд этилади. Бундай
тушунчалар жуда юқори даражадаги мавҳумлаштириш (муайяндан узоқлашиш)
маҳсули ҳисобланади.
Категория (юнон. kategoria – таъриф, мулоҳаза) – борлиқ ҳодисалари ва унда
ҳукм сурувчи муносабатларнинг муҳим, типик мазмунини ўзида акс эттира-
диган ўта кенг тушунча. Шундай қилиб, табиий тил тушунчалари фан ва
фалсафа категориялари билан тинимсиз бойиб боради. Категорияларни
таснифлаш, борлиқнинг турли шакллари ҳақидаги фалсафий тасаввурларга
мувофиқ амалга оширилади. Одатда фан категориялар ва, фалсафа
категориялар фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |