Фан категориялари
Табиий тил тушунчаларидан
анча фарқ қиладиган сўзлар билан ифодаланади.
Хусусий илмий
категориялар
Фалсафий
категориялар
алоҳида олинган хусусий
илмий анъаналарда қўллани-
ладиган, моҳият нуқтаи на-
заридан бошқа фанларда
қўлланилиши мумкин бўлма-
ган категориялардир. Маса-
лан, физика, кимё геоло-
гия, география фанлари
категориялари хусусий
характерга эга
фан категорияларидан бутунлай
фарқ қилади. Фалсафий кате-
горияларнинг муҳим хусусияти,
улар ўта кенг тушунчалар экан-
лигидир. Айни шу сабабли фал-
сафий категориялар ҳеч қачон
ҳажман чекланган табиий тил
тушунчалари даражасида сод-
далаштирилиши мумкин эмас.
Фалсафий категорияларни тадқиқ этиш
Ф.Шеллинг салмоқли ҳисса қўшди. Шу маънода Ф.Шеллингнинг
натурфалсафаси (табиат фалсафаси) айниқса диққатга сазовордир.
Табиатни тушунишда Шеллинг пантеистдир, у Худо ва табиатни
тенглаштиради. Табиатнинг ривожланишини Шеллинг онгнинг
шаклланиш жараёни, онгсизликдан онглилик сари ҳаракат сифатида
тавсифлайди. Онгнинг шаклланиш механизмини Шеллинг табиатда
қутблилик (қарама-қаршиликлар бирлиги) ва тадрижийликнинг
мавжудлиги билан изоҳлайди. Тадрижийлик, яъни табиат эволюцияси
босқичларини Шеллинг қутблиликда кескинликнинг пасайиши маҳсули
сифатида тушунтиради. У жонли организмлар ноорганик шакллардан
вужудга келади, ҳаёт эса модда синтези ва парчаланишининг
бирлигидир, деб ҳисоблаган.
АЛОҲИДАЛИК,
УМУМИЙЛИК
ВА
ХУСУСИЙЛИК
Нарса ва ҳодисалар, уларнинг бир-бирига ўхшаш ва фарқ
қилувчи томонларини, оламга хос муносабат ва алоқадор-
ликни, олам тараққиётининг хусусияти, унинг макон ва
замондаги мавжудлик шаклларига, ҳар бир нарса ёки
ҳодисанинг айрим белгилари ҳамда ўзаро бирликни
ифодаловчи умумий жиҳатларини ифодалайди.
«Алоҳидалик» категорияси оламдаги нарса, воқеа ва
жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона, такрорланмай-
диган белгилар хамда хусусиятларни акс эттиради.
«Умумийлик» категорияси нарса, ҳодиса, жараёнларга
хос асосий, доимий такрорланадиган белгилар ва
хусусиятлар йигиндисини билдиради.
Алоҳидалик ва умумийликни богловчи ҳалқа хусусий-
ликдир. У алоҳидалик ва умумийликнинг ўзаро алоқа-
дорлиги билан боглиқ мазмунини англатади.
Масалан: водород — алоҳидалик, газ — хусу-
сийлик, химиявий элемент — умумийликни ифода-
лайди. Алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик ўртаси-
даги муносабат диалектик характерга эга бўлиб,
уларнинг тафовути нисбийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |