100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Хомашѐни 
комплекс 
қайта 
ишлашга 
асосланган
комбинатлаштириш энг ривожланган ишлаб чиқариш бўлиб жуда катта 
иқтисодий аҳамиятга эгадир. Чунки бу шаклда хомашѐ, материаллар 
ва 
чиқиндилардан 
тўла-тўкис 
фойдаланиш 
мумкин 
бўлади. 
Комбинатлаштиришнинг бундай зарурлиги хомашѐ таркибида турли 
элементларнинг мавжудлиги билан белгиланади. Масалан, Оҳангарон 
рудаларининг кўп қисми комплекс, полиметаллик тавсифга эга бўлиб, 
улардан баъзи бир элементларнинг қиймати мис қийматидан 9-10 
баробар юқоридир. Ҳозирги замон техника ва технологияси ердамида 
у ерда мис билан бирга олтингугурт, қалай, қўрғошим, олтин, селен, 
телур ва бошқа бир қатор нодир буюмлар олинмоқда.
Алоҳида комбинатнинг ривожланиш даражаси ўша комбинат 
қамраб олган тармоқлар ва ишлаб чиқариш стадияларининг сони 
билан тавсифланади. Шу сабабли одатда тўла-тўкис ва тўла бўлмаган 
комбинатларни фарқлайдилар. Масалан, тўла-тўкис тўқимачилик 
комбинати барча босқичлар (йигириш, тўқиш ва пардозлаш)ни қамраб 
олади. Тўла бўлмаган тўқимачилик комбинати эса ўз ичига бир ѐки 
икки босқични олади. 
Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни комбинатлаштириш жуда юқори 
даражага кўтарилган. У айниқса металлургия, кимѐ, тўқимачилик ва 
озиқ-овқат саноатида кенг тарқалган. Республикада бу тармоқларга 
тааллуқли жуда йирик, дунѐ миқѐсида тан олинган комбинатлар 
фаолият кўрсатмоқда. Улар жумласига Навоий комбинати, Олмалиқ 
кон-металургия комбинати бошқаларни киритиш мумкин.


149 
Қисқача хулосалар 
1. Ишлаб чиқаришни концентрациялаш - бу ишлаб чиқаришнинг 
тобора йирик корхоналарда жамланиш жараѐнидир. Ишлаб чиқариш 
концентрацияси даражаси катта корхоналарнинг бутун тармоқда 
умумий ишлаб чиқарилган маҳсулотлардаги солиштирма оғирлик 
кўрсаткичлари билан аниқланади. 
2. Кўп укладли ва ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиѐтида 
кичик ва ўрта корхоналар маҳсулотларининг солиштирма оғирлигини 
юксалтириш муҳим аҳамиятга эга. Катта, ўрта, кичик корхоналарни 
бирга олиб бориш ижтимоий тараққиѐтнинг кўпгина иқтисодий ва 
ижтимоий муаммоларини тўғри ечиш учун ѐрдам беради. 
3. Саноатнинг ихтисослашуви муайян маҳсулот ишлаб чиқарувчи 
ва ўзига хос ишлаб чиқариш аппарати, технологик жараѐн ва 
ихтисослашган кадрлар билан тавсифланувчи тармоқ ва ишлаб 
чиқаришнинг ажратилиши билан ифодаланади. 
4. Ишлаб чиқаришни кооперативлаштириш - бу муайян бир 
маҳсулотни ҳамкорликда ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасидаги 
ишлаб чиқариш алоқаларидир. 
5. Комбинатлаш - бу ѐки хомашѐни қайта ишловчи кетма-кет 
босқичлардан иборат ѐки ѐрдамчи аҳамиятга эга бўлган турли саноат 
тармоқларининг бир корхонада бирлашишидир. У хомашѐни ва 
материалларни мунтазам босқичларда қайта ишлашни, уларни 
комплекс равишда ишлатишни таъминлайди ҳамда камчиқимли ва 
умуман чиқиндисиз технологияларни жорий қилишга имконият 
туғдиради. 
6. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги саноатнинг 
мамлакат ҳудуди бўйлаб географик жойлаштирилишига чуқур 
ўзгаришлар киритди. Саноат ишлаб чиқаришининг жойлаштирилиши 
кўпукладли 
иқтисодиѐт 
ва 
бозор 
муносабатларига 
ўтиш 
қонуниятларига таянган тамойилларга мувофиқ ҳолда амалга 
оширилмоқда. 
7. Саноатнинг тўғри жойлаштирилиши - бутун ижтимоий ишлаб 
чиқариш ўсишини тезлаштиришнинг ва республика хавфсизлигини 
таъминлашнинг энг муҳим шартларидан биридир. 
8. Қурилиш райони ва жойини асослашда қурилиш, шунингдек, 
яратилаѐтган объектнинг кейинчалик қилинадиган эксплутациясининг 
номинал тежамкорлиги ҳисобга олинади. 
 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish