100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Комбинациялаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

 
8.5. Комбинациялаштириш, унинг шакллари ва кўрсаткичлари 
Саноатнинг ҳар бир тармоғида катта корхоналар бўлаверади. 
Лекин иккинчи томондан замонавий саноатга комбинация деган нарса 
хосдир. Саноатни комбинациялаштириш турли саноат тармоқларининг 
бир корхонада қўшилишидирки, бу тармоқлар ѐ хомашѐни кетма-кет 
ишлаб берувчи тармоқлар (масалан, рудадан чўян қуйиш ва чўянни 
пўлатга айлантириш, сўнгра, эҳтимол, пўлатдан турли маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш) ѐки бири иккинчисига нисбатан ѐрдамчи рол ўйновчи 
тармоқлар (масалан, чиқиндиларни ѐки қўшимча маҳсулотни ишлаш; 
упаковка буюмлари ишлаб чиқариш ва ҳ.к.) бўлади. 
Комбинат таркибидаги бўлимларнинг техник-иқтисодий бирлиги, 
ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот миқдори, турлари на сифати бўйича 
ўзаро мослиги улар ўртасидаги иқтисодий алоқадорликни ифода 
этади. Бўлинмалар ўртасидаги иқтисодий алоқадорлик эса турли 
йўналишларда амалга оширилиши мумкин. 
Комбинатнинг хомашѐ, энергетика ва транспорт манбалари 
бирлиги, унинг барча ишлаб чиқариш бўлинмаларининг умумий 
коммуникация (сув, буғ, газ, электр билан таъминлаш) тизимлари 
бирлашганлигини, умумий транспорт хўжалигидан фойдаланишини, 
дастлабки хомашѐларни ѐки ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта 
ишлашини, бир-бирларини ярим фабрикат ѐки чала маҳсулот билан 
таъминлашини кўрсатади.
Комбинациялаштириладиган корхоналарнинг ҳудудий бирлиги 
ягона технологик тизимни ташкил этувчи бирлаштириладиган ишлаб 
чиқаришларнинг узвий технологик боғлиқлигидан келиб чиқади. Бу 
тизимда узилиш бўлмаслиги учун, комбинатнинг барча ишлаб чиқариш 
бўлимлари бир майдонда жойлаштирилади. Бу химик-технологик ва 
термик ишлаб чиқариш жараѐнлари (кимѐвий, металлургия, 
нефтехимия, озиқ-овқат ва ҳ.к.) устун бўлган комбинациялаштирилган 


148 
корхоналар учун айниқса 
муҳимдир. Комбинациялаштиришни 
ривожлантиришнинг 
асосий 
шарти 
ишлаб 
чиқаришни 
йириклаштиришдир. 
Комбинациялаштириш натижасида хомашѐдан, ишлаб чиқариш 
чиқиндиларидан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратиладики, бу эса 
саноатнинг хомашѐ манбаини кенгайтиради. 
Комбинациялаштириш саноат ишлаб чиқаришда жараѐнларни 
узлуксиз олиб бориш, уларни қисқартириш, ишлаб чиқаришни 
жадаллаштириш ва натижада иш кучини тежаш, ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий-ижтимоий самарадорлигини оширишга ѐрдам беради. 
Бундай ишлаб чиқариш шароитида бир қатор қурилиш объектлари 
учун капитал харажатлар, маҳсулот ва хомашѐни узоққа ташиш, 
умумзавод харажатлари қисқаради, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 
ортади, таннархи камайиб, сифати эса анча яхшиланади ва 
истеъмолчилар талаби тўлароқ қондирилади. 
Комбинатлаштиришнинг қуйидаги шаклларини ажратиш мумкин: 
-
хомашѐни тайѐр маҳсулот олгунча кетма-кет босқичларда қайта 
ишлаш; 
-
ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланишга асосланган 
ҳолда маҳсулот тайѐрлаш; 
-
хомашѐни ѐппасига қайта ишлаш. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish