100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


- иккинчи,  деталли ихтисослаштириш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

-
иккинчи
деталли ихтисослаштириш, 
яъни буюм ѐки 
маҳсулотнинг бир қисмини, узел деталини (масалан, мотор, редуктор, 
карбюратор, поршень, гильза, кузов, бункер ва ҳ.к.ларни) ишлаб 
чиқариш; 
-
учинчи, 
технологик 
ихтисослаштирииш. 
Бу 
ихтисослаштиришнинг энг олий шакли бўлиб, маҳсулот ишлаб 
чиқариш технологиясининг маълум операцияларини бажаришни ўзида 
мужассамлаштиради. Корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулот 
турларининг кенгайиши ихтисослашишнинг доимо ривожланиши ва 
мукаммаллашувининг 
зарурлигини 
ифодалайди. 
Масалан, 
машинасозликда буюмлар бўйича ихтисослашиш - маълум ишлаб 
чиқариш тармоқлари ѐки иш турлари (пахта териш, йўл қурилиши) 
учун машиналар ишлаб чиқаришнинг мужассамлашуви йўналишида 
ривожланмоқда. Бундай ихтисослашиш конструкторларга айрим 
тармоқларда машиналарнинг ишлаш шароитларини чуқурроқ ўрганиш 
ҳамда мукаммалроқ техника яратиш имконини кенгайтиради. Бир 
корхона миқѐсида тугалланган ҳолатда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
ташкил этилиши унга доимо хизмат қилиб, зарур қисмларни етказиб 
берувчи ихтисослашган корхоналар ташкил этилишинн тақозо этади. 
Чунки барча хил маҳсулот ишлаб чиқаришни бир корхонага тўплаш 
мумкин эмас. Шу туфайли қисмлар ѐки маҳсулотнинг бўлакларини 


145 
ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналар ташкил 
этилган. Бу хил қисмлар бўйича ихтисослашган корхоналар кўпроқ 
машинасозликда кўринади. 
Қисмлар ѐки маҳсулот бўлакларини ишлаб чиқариш бўйича 
ихтисослашган корхона ва тармоқларга шарикоподшипниклар, 
поршень ишлаб чиқарувчи заводлар, карбюратор заводи, редуктор, 
асбоб-анжомлар, 
қуйма, 
эҳтиѐт 
қисмлар, 
телевизор 
трансформаторлари, телевизорга футярлар, конденсаторлар, юқори 
босимли насослар, диван-кроватлар учун оѐқлар ва бошқаларни 
ишлаб чиқариш мисол бўла олади. Масалан, шариконодшипниклар, 
поршенлар, редукторлар, моторлар ва бошқалар тайѐрлайдиган турли 
жараѐнларга ташкилий жиҳатдан бўлиниши мумкин. 
Корхоналарнинг технологик ихтисослашувига машинасозлик 
заводлари учун тайѐр қисмлар ишлаб чиқарувчи, қуювчи ва темирчи-
прессловчи заводлар, тўқимачилик фабрикалари учун ип-йигирув 
фабрикалари мисол бўла олади. 
Ихтисослаш 
даражасининг 
асосий 
кўрсаткичлари 
қуйидагилардан иборат: 
-
ихтисослашган корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотининг шу 
маҳсулот турининг умумий ҳажмидаги салмоғи;
-
ишлаб чиқарилган, технологик жиҳатдан ўхшаш бўлган 
ассортиментдаги буюмларнинг гуруҳлари, турлари. 
Корхона таркибидаги ихтисослашувни таърифлаш учун қуйидаги 
кўрсаткичлардан фойдаланилади: 
-
дастгоҳлар илғор турларининг ушбу корхона ѐки цех 
дастгоҳларининг умумий миқдоридаги салмоғи; 
-
поток 
линияларда 
ўрнатилган 
дастгоҳларнинг 
салмоғи. 
Масалан, поток усулида ишлаб чиқаришда банд бўлган металл 
қирқувчи дастгоҳларнинг ҳамма асбоб-ускуналар қийматига нисбати 
(фоиз ҳисобида); 
-
корхона 
ишлаб 
чиқарадиган 
турли 
маҳсулотларда 
унификациялаштирилган ѐки бир шаклга келтирилган деталлар ва 
қисмлар салмоғи. 
Ихтисослашган корхона (фирма)лар ва уларнинг бўлималари 
сонининг ўсиши ҳам ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви юқори 
даражада эканлигини кўрсатади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish