378
биринчи навбатда юқорида кўрсатилган ва бошқа иқтисодий
оқимларни мақбуллаштириш ва рационизациялаштириш талаб
этилади.
Қурилиш
ташкилотлари
ҳамда
қурилиш
индустрияси
корхоналарида хусусий ва ўз мақсадларига эришиш йўлида жалб
этилган ресурслар ҳаракатининг ўзаро боғланган ҳамда ўзаро шарт-
шароитланган жараѐнларини иқтисодий оқимлар деб ҳисоблаш
мумкин.
Қурилишни тизим сифатида биринчи навбатда қурилишни
моддий-техника жиҳатдан таъминлаш деб қабул қилиш жоиздир. Ҳар
қандай бино ва иншоотни қуриш учун, аввалом бор, етарли миқдорда
қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари, хом-ашѐ
ҳамда технологик жиҳозлар зарур бўлади, уларнинг аниқ миқдори
қурилиш-монтаж ишлари лойиҳасида кўрсатилади. Қурилиш ишлаб
чиқаришини ташкил этиш жараѐни бу ресурсларнинг белгиланган
ҳажмда, кўрсатилган муддатда ва
тегишли сифатда етказилиб
берилишини кўзда тутади. Ватанимиз ва хориждаги турли ишлаб
чиқаришлар бўйича тўпланган тажриба шунга ўхшаш масалаларни
ечишда логистикадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини
тасдиқлайди.
Терминологик
луғатда
логистиканинг
қуйидаги
маъноси
ифодаланган.
Логистика
– хом-ашѐ ва материалларни ишлаб
чиқариш корхонасига еказиш жараѐнида ташиш, жойлаштириш ва
бошқа моддий ҳамда
номоддий операциялар, завод ичида хом-ашѐ,
материаллар,
яримфабрикатларни
қайта
ишлаш,
тайѐр
маҳсулотларни истеъмолчига манфаатлар ва талабларга мувофиқ
етказиб бериш, шунингдек, тегишли ахборотларни узатиш, сақлаш ва
қайта ишлашни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш ҳақидаги
фандир.
Бунда асосий изланиш объектлари қуйидагилар бўлади: логистик
ушлаб қолишлар, ахборот оқими, логистик тизим, логистик функция,
логистик занжир, логистик операциялар, материаллар оқими ва
бошқалар. Логистика қатор ўзаро боғланган бўлимларни қамраб
олади, жумладан таъминот логистикаси, ишлаб чиқариш логистикаси,
савдо-сотиқ логистикаси, транспорт логистикаси ва бошқалар.
Логистик тизимлар доирасида қурилиш материалларига бўлган
эҳтиѐжни башорат қилиш ва заҳиралар ҳолатини назорат қилиш,
буюртмаларни йиғиш ва қайта ишлаш, логистик занжирда материал
оқими кетма-кетлиги ва бўғинларини аниқлашни ўз таркибига киритган
қатор масалалар ва уларнинг комплекслари ечилади.
Қурилиш логистика тизимларини логистик
тизимларнинг умумий
назарияси матнида кўриб чиқиш тақоза этилади.
Оқимларнинг турларига кўра логистик тизимларни қуйидагиларга
ажратиш мумкин:
материаллар, молиявий, ахборот оқимлари ва
меҳнат ресурслари оқимлари.
379
Материаллар оқимлари логистик тизимлари ѐки бошқача қилиб
айтганда материаллар логистик оқимлари қурилиш ташкилотлари ва
корхоналар (фирмалар) моддий ресурсларини сотиб олишдан тортиб
то тайѐр маҳсулот (бинолар ва иншоотлар)ни сотишгача бўлган барча
ҳаракатларни бирлаштиради.
Молиявий оқимлар логистик тизими (ѐки логистик молиявий
тизим) ишлаб чиқариш ва қурилиш маҳсулотини сотиш билан боғлиқ
бўлган ҳамма молиявий оқимлар ҳаракатларини бирлаштиради.
Ахборотлар оқимлари логистик тизимлари (ѐки ахборотлар
логистик тизимлари) қурилиш фирмаси оддий ишлаб чиқариш
жараѐнларини қандай бирлаштирса, ушбу фирма орқали
амалга
ошириладиган кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараѐнларини ҳам
худди шундай бирлаштиради.
Меҳнат ресурслари оқимларининг логистик тизимлари (ѐки
меҳнатнинг логистик тизимлари) меҳнат ресурсларини қурилиш
фирмасига йўналтиришнинг барча хилма-хиллигини бирлаштиради.
Логистикаларни қурилиш ишлаб чиқариш цикли стадиялари
бўйича дифференциялаш билан қуйидаги логистик тизимларни кўриб
чиқиш мумкин:
-
савдо-сотиқ
логистикаси тизимлари, улар моддий-техника
ресурсларини сотиб олиш оқимларини ва қурилиш ишлаб чиқариш-
технологик комплектациясини, шунингдек, молиявий, ахборотлар ва
меҳнат ресурслари билан бирга борадиган оқимларни ташкил қилиш
билан шуғулланади;
-
тадбиркорлик логистикаси (ѐки ишлаб чиқариш логистикаси)
тизимлари, улар қурилиш индустрияси корхоналари ва қурилиш
фирмаларида қурилиш конструкциялари, буюмлари ва бошқа
материалларни ишлаб чиқариш жараѐнидаги ресурслар оқимини,
лойиҳа-конструкторлик, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишларини
ташкил қилиш билан шуғулланади;
-
тақсимлаш логистикаси тизимлари, улар истеъмолчига тақдим
этиладиган тайѐр қурилиш маҳсулоти, ишлар ва хизматларнинг
оқимларини, шунингдек, бу оқимлар билан бирга борадиган молиявий,
ахборотлар ва меҳнат оқимларини ташкил қилиш билан шуғулланди;
-
транспорт–омборхона логистикаси тизимлари, улар қурилиш
фирмасида юклар оқимини ва омборхона ички оқимларини ташкил
қилиш билан шуғулланади.
Қурилиш фирмаси логистика тизимлари синфланишини бошқа
белгилар билан ҳам давом эттириш мумкин, масалан, инвестицион
жараѐнлар босқичи, қурилиш маҳсулоти ҳаѐтий цикли босқичлари ва
шунга ўхшаш оқимлар билан давом эттириш мумкин.
Агар иқтисодий мустақил субъектлар қанчалик кўп сонда
логистика
занжирига
киритилса,
логистика
тизимларини
шакллантириш жараѐнлари шунчалик мураккаб кечади. Бу маънода
макрологистик тизимлар микрологистик
тизимларга нисбатан анча
380
мураккаб кўринишга эга бўлади. Ташкилий-иқтисодий интеграция
характери бўйича макрологистика тизимлари субъектлари вертикаль,
горизонталь ва конгломерант тизимларга ажратилади. Логистик
фаолият учта асос остида бирлашади: моддий ресурслар бирга
борадиган ҳамма техник воситалар ва жиҳозлар жамламаси бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: