21
Бундай ўсишнинг асосий омили давлатнинг ўзи ислоҳотлар
стратегиясини саноатлаштириш сиѐсати билан мувофиқлаштириб
олиб борганидадир. Анна шундай сиѐсат олиб борилиши муносабати
билан 1993 йилда у МДҲ давлатлари орасида ўзининг ривожланишини
қайта
тиклаган, кейинчалик, 1996 йилда, биринчи бўлиб 1991 йил
даражасидан анча ўзган, 1999 йилда эса дастлабки (базавий)
ишлаб
чиқариш ҳажмига нисбатан 15 фоизга ўсган ягона республика бўлиб
қолди.
Ўзбекистон иқтисодиѐтининг кўрсаткичлари ижобий бўлишининг
энг муҳим сабаблари – бу мавжуд саноат тармоқларининг керакли
ҳажмда сақлаб қолиб, янги тармоқларни яратиш стратегияси бўлди.
Мустақилликнинг биринчи йиллариданоқ Ўзбекистон ҳукумати учун
реал секторни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири бўлиб
ҳисобланади.
Республикамизнинг
ўз-ўзини
ѐқилғи-энергетика
маҳсулотлари билан таъминлаш сиѐсати (нефть ва
нефть
маҳсулотлари ҳамда газ ишлаб чиқаришнинг кескин ўсиши), қўшимча
қиймат яратувчи (машинасозлик, ѐғоч ва ѐғочни қайта ишлаш)
соҳаларининг интенсив ривожланиши билан биргаликда олиб
борилди. Шу билан бирга, қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат
саноатларининг ривожи ҳам қайд этилди.
Умуман олганда, тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш
таркибида
оғир
саноат
(ѐнилғи-энергетика
мажмуаси,
машинасозлик,
металлургия) салмоғининг ошиши енгил саноат улуши ҳисобига
бўлмоқда. Натижада, мустақил иқтисодга хос бўлган
даражага
яқинлашиш юз бермоқда ва собиқ иттифоқ мамлакатларида қайта
ихтисослашувдан пайдо бўлаѐтган етишмовчилик ва тобеликнинг
олдини олиш таъминланмоқда.
Ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва қўшимча қиймат
яратувчи
саноат
тармоқларини
ривожлантиришга
қаратилган
иқтисодий стратегия республикага яхши натижалар келтирмоқда.
Ўзбекистон ўзининг олтини,
пахта толаси ва ипаги, нефти ва
гази, самолѐт ва
автомобиллари, пахта териш машинаси ва пахтани
қайта ишлаш машиналари билан, эксковатор ва компрессорлари, вино
ва консервалари ҳамда бир қатор бошқа саноат маҳсулотлари
билан
дунѐга машҳурдир.
Ўзбекистон
республикасининг
индустриал
қиѐфасини
энергетика, кон-руда, олтин қазиб олувчи, самолѐтсозлик ва
автомобилсозлик
саноатлари,
элекртотехника
ва
электрон
саноатлари, кўп тармоқли машинасозлик ва қурилиш материаллари
саноати белгилаб бермоқда.
1995-
2013 йилларда саноат маҳсулотининг ишлаб чиқариш
ҳажми 3.7 маротаба кўпайди. Бу даврда фақат миқдорий
ўзгаришларгина эмас, балки жуда катта сифат ўзгаришлари ҳам содир
бўлди.