100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

Т
1
), объект ва иншоотларни ўрганиш ва 
лойиҳалашни (
Т
2
), қурилишнинг ўзини (
Т
3
) ва объектни фойдаланишга 
топширишни, уни синаш, текшириш ва экспертлар томонидан 
баҳолашни ўз ичига олади. Бундан келиб чиққан ҳолда вақтда 
87
Исматов Р., Боймирзаев Д., Ходжиев А. Капитал қурилиш иқтисодиѐти. 
Маърузалар матни. Наманган, 2006. 


292 
ўлчанадиган инвестиция жараѐни қуйидаги формула орқали 
аниқланиши мумкин: 
Т
ип
 







4
 
Қурилиш жараѐни - инвестиция жараѐни ҳамда қурилишнинг 
иқтисодиѐтнинг бир тармоғи сифатида фаолият кўрсатишининг асосий 
босқичидир. Унинг ташкилий тизими уч босқичдан иборатдир: 

қурилишни тайѐрлаш; 

бевосита қурилиш жараѐнининг ўзи; 

тайѐр қурилиш маҳсулотини реализация қилиш. 
Қурилишни 
тайѐрлаш 
қурилиш 
объектининг 
мақсадга 
мувофиқлигини техник-иқтисодий асослаш (ТИА), объектни лойиҳалаш 
ва қурилишга инженер-техник тайѐргарлик кўришдан иборат. Ушбу 
йўналишларнинг ҳар бири ўзининг мақсадли вазифаларига эга. 
Бевосита қурилиш 

бу бино ва иншоотларни қуриб, кўтариш 
жараѐни бўлиб, қурилиш майдончаларида бевосита амалга 
оширилади. Шунинг учун қурилиш майдончасини ―нолдан‖ қурилиш 
объектининг тайѐрлик ҳолатигача бўлган бевосита қуриш жараѐнининг 
ўзига тенглаштирилади. 
Қурилиш 
маҳсулотининг 
реализацияси 

қурилиши 
тугалланган объектларни фойдаланишга топшириш ва уларни 
белгиланган тартибда буюртмачига (инвесторга) топширишдир. 
Объектлар буюртмачига ўтказилгач, улар иқтисодиѐт балансида 
асосий фонд сифатида кўрсатилади. 
Қурилиш инвестиция жараѐнининг ўзагидир. Объектларни
айниқса саноат-қурилиш объектларини қуришда у жами инвестиция 
циклининг 50 фоизи ва ундан кўп қисмини эгаллайди. Масалан, 
амалиѐтдан маълум бўлишича, ўртача қувватли машинасозлик 
корхонасини қуришда, турли тадқиқотлар ва асослашларга ўртача 1-
1,5 йил кетади, лойиҳа ишлаб чиқишга - 1 йилгача, қурилишга 3-4 йил, 
фойдаланишга топшириш ва синаб кўришга эса камида ярим йил 
кетади. 
Шундай қилиб, ўртача қувватли корхонани қуришга кетадиган 
инвестиция жараѐнининг муддати тахминан 5-7 йилни ташкил қилади. 
Бугунги кунда илғор қурилиш техника ва технологиялари
қурувчиларнинг ғайрат-шижоати қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил 
қилиш тизими етарли даражада яхши йўлга қўйилганда объектларни 
қуриш ва фойдаланишга топширишга нисбатан қисқароқ муддатлар 
кетади, натижада инвестиция ресурсларининг самараси энг юқори 
бўлади. Бунга ўз пайтида Асакада фойдаланишга топширилган 
автомобил заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-
кимѐ мажмуаси мисол бўла олади. 
Бу объектлар қурилган ва ишлаѐтган бўлса, у ҳолда бугунги 
куннинг нуқтаи назаридан Қўнгрод сода заводи, Қизилқум фосфорит 
комбинати ва Андижон биокимѐ заводида, Ангрендаги каолин 
фабрикасининг биринчи навбати, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва 


293 
Урганчдаги аэропортларда қурилиш суръатлар билан бормоқда. 
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Тошкент - Андижон - Ўш - 
қашқар автомобил йўлининг довон участкаси ҳақида ҳам айнан 
шундай гапларни айтиш мумкин. 
Қурилиш инвестиция жараѐнининг ўзаги, асосий босқичи 
бўлишига қарамай, унинг қолган таркибий қисмлари ҳам инвестиция 
жараѐнининг муддатига ва самарадорлигига маълум даражада таъсир 
кўрсатмоқда. 
Масалан, 
муддати 
чўзилиб 
кетган 
инженерлик-геологик 
тадқиқотлар ва бошқа қурилиш тадқиқотлари, лойиҳа ишланмалари 
сифатининг пастлиги ва энг ѐмони уларнинг эски техник ечимларга 
мўлжалланганлиги инвестиция жараѐнида энг яхши кўрсаткичларга 
эришишига имкон беради. Бу кўрсаткичлар жараѐннинг дастлабки 
босқичида 
кўзга 
ташланмаса-да, 
объектлардан 
фойдаланиш 
давомида ѐки ўзига ўхшаш илғор аналоглар билан таққослаганда 
албатта сезилади. Шунинг учун инвестиция жараѐнини яхшилашда 
ҳали лойиҳалаш ва тадқиқот ишларини амалга ошириш жараѐнида 
ҳам катта имкониятлар мавжуд бўлади. Шу сабабдан, қурувчиларда 
―Лойиҳа қандай бўлса, объект ҳам шундай бўлади‖ деган шиор 
ҳалигача бор бўлиб, ўз аҳамиятини йўқотмаган. 
Инвестиция-қурилиш фаолиятини самарали ташкил қилиш 
қуйидаги бир қатор вазифаларнинг ҳал қилинишини кўзда тутади:
88
-
инвестиция жараѐнининг асосий бўғини сифатида қурилиш 
фаолиятини ташкил қилишдаги асосий ѐндашувлар; 
-
инвестиция-қурилиш 
фаолиятини 
ташкил 
қилишда 
бозор 
иқтисодиѐти тамойилларини ҳисобга олиш; 
-
инвестициялашда 
устивор 
йўналишларни 
танлаш 
ва 
инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш; 
-
қурилишда ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишни ташкил 
қилиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш; 
-
пудрат танловларини ўтказишни ташкил қилиш; 
-
инвестиция-қурилиш рискларини бошқариш; 
-
молиявий 
ресурсларни 
шакллантиришни 
ва 
улардан 
фойдаланишни ташкил қилиш; 
Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал қилиш инвестициялар 
ҳамда қурилиш ишлаб чиқаришининг самарадорлигини оширишгагина 
эмас, балки мамлакат иқтисодиѐтини таркибий қайта қуришни 
муваффақиятли амалга оширишга ва қулай инвестиция муҳитини 
яратиш муаммосининг ҳал қилинишига ҳам имкон беради. 
Айни пайтда инвестиция-қурилиш фаолиятининг бошқарув 
тизимини қайта қуриш ҳам муҳим вазифалардан бири бўлиб, у 
қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади: 
88
Исматов Р., Боймирзаев Д., Ходжиев А. Капитал қурилиш иқтисодиѐти. 
Маърузалар матни. Наманган, 2006. 


294 
а) марказлашган режалаштиришни бартараф қилиш ва қонунлар, 
меъѐрлар ва стандартлар ѐрдамида давлат бошқарувига ўтиш; 
б) ўзаро муносабатларнинг, шу жумладан давлат бошқарув 
тузилмалари билан бўладиган муносабатларнинг шартнома (контракт) 
шаклларини ривожлантириш; 
в) тармоқларда комплекс бошқарув тизимларини ривожлантириш 
билан биргаликда ихтисослашган ҳисобга ўтиш ва ташкилий 
бошқарувнинг янада мустақилроқ тузилмаларини барпо қилиш; 
г) инвестиция-қурилиш фаолиятини бошқаришнинг ―лойиҳани 
бошқариш‖ тизимини кенг жорий қилишга ўтиш; 
Инвестиция-қурилиш фаолиятини ташкил қилишда асосий 
―фигура‖ - бу инвестор бўлиб, у капитални қўллаш сиѐсати ва 
тактикасини 
белгилайди. 
Аммо 
барибир 
инвестиция-қурилиш 
фаолиятининг самарадорлиги аввало қурилиш ишлаб чиқаришини 
маҳорат билан ташкил қилишга, ресурсларни тежашдан то қурилишга 
сарфланаѐтган ҳар бир сўм ѐки бошқа пул бирликларининг юқори 
самара беришига эришишгача бўлган бутун қурилиш жараѐнини 
бошқаришнинг рационал шаклларига боғлиқдир. Бунинг учун муддати 
чўзилиб кетган қурилишларнинг вужудга келишига, капитал 
қўйилмаларнинг 
кўплаб 
объектларга 
тақсимланиб 
кетишига, 
тугалланмай қолиб кетган объектларнинг пайдо бўлишига ва бошқа 
ноишлаб чиқариш ҳаражатларига йўл қўймаслик жуда муҳимдир. 
Айниқса, иш вақтининг бекорга сарф бўлишига йўл қўйиш мумкин 
эмас, чунки бекор туриб қолиш ва иш вақтидан самарасиз 
фойдаланиш - қурилиш муддатининг чўзилишига ва капитал 
қўйилмалар самарасининг пасайиб кетишига сабаб бўладиган энг 
муҳим сабабдир. 
Афсуски, бугунги кунда қурилиш анчагина ―оқсаб қолган‖ бўлиб, 
ўзининг ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш функцияларини 
тўла миқдорда бажара олмаѐтир. Масалан, 2011−2018 йилларда 
шаҳарсозлик ҳужжатларини янгилаш бўйича дастур атиги 30−40 фоиз 
бажарилган ѐки жами 1 минг 200 шаҳар ва шаҳарчадан фақат 207 
тасининг (17 фоизи) бош режаси мавжуд
89

Ўз-ўзидан тушунарлики, 
бундай узилишлар фақат иқтисодиѐтнинг илгариланма ҳаракатини 
эмас, балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ҳам 
сўсайтиради. 
Қурилишнинг бугунги вазифаси - қурилиш суръатларини 
кучайтириш, 
унинг 
сифатини 
ошириш, 
ноишлаб 
чиқариш 
ҳаражатларини камайтириш ва меҳнат унумдорлигининг ўсишини 
таъминлашдан иборат. Уни муваффақиятли ҳал қилиш фақат 
қурувчиларга 
эмас, 
балки 
инвестиция 
жараѐнининг 
барча 
иштирокчиларига боғлиқ бўлиб, бу вазифа қанчалик тезроқ ҳал 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish