10 variant Ароматик нитробирикмалар



Download 318 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi318 Kb.
#261537
  1   2   3   4   5
Bog'liq
9.10 bilet


10 variant



1. Ароматик нитробирикмалар
Тузилишида бензол ҳалқаси билан биргаликда – NО2- нитрогуруҳи иштирок этадиган бирикмаларга нитробирикмалар дейилади. Улар иккига: нитрогуруҳи бензол ҳалқасида жойлашган ва нитрогуруҳи ён занжирда жойлашган нитробирикмаларга бўлинадилар ва қуйидагича номланадилар:





Нитрогуруҳнинг сонига қараб нитробирикмалар моно-, динитробирикмаларга :



Нитрогуруҳи бензол ҳалқасида жойлашган нитробирикмалар катта аҳамиятга эга. Улар бўёқлар, портловчи моддалар, эритувчилар, хид берувчи моддалар олишда хом ашё сифатида ишлатиладилар.
Ёғ қатор нитробирикмалари каби ароматик нитро-бирикмалар ҳам ярим қутбланган тузилишга эгадирлар:
Нитрогуруҳи бензол ҳалқасида жойлашган нитробирикмалар.



Олишиш усуллари. Нитрогуруҳи ҳалқада жойлашган нитробирикмалар бензол ва унинг гомологларига концентрланган нитрат ва сульфат кислоталар аралашмаси (нитроловчи аралашма) таъсир эттириб олинади. Бунда биринчи нитрогуруҳ 50-600С да ҳалқадаги водород билан осон алмашади, иккинчи нитрогуруҳ қийинлик билан алмашинади. Алмашиниш м-ҳолатдаги водород ҳисобига боради. Учинчи нитрогуруҳ ҳалқага жуда қийинчилик билан киритилади. Динитробензол тутовчи нитрат ва сульфат кислота аралашмаси билан қўшиб 5 кун қиздирилганда 45% унум билан 1,3,5- тринитробензол ҳосил бўлади:








- ёки - ҳолатдаги ди- ёки тринитробирикмалар тегишли нитроанилинларни оксидлаб олинади:

Бензолнинг гомологлари бензолга қараганда осон нитроланадилар. Масалан, толуолни нитролаганда моно-, ди- ва тринитротолуоллар аралашмаси ҳосил бўлади:





Нитролаш реакциясининг тезлиги нитроловчи аралашма таркибига ва нитроланаётган углеводородларнинг тузилишига боғлиқ, бензолни нитролаш учун 90% ли сульфат кислота ишлатилади. Сульфат кислота концентрациясининг 90% дан 80% га камайиши нитролаш реакцияси тезлигини 3000 марта камайишига сабаб бўлади.



Нитролаш реакциясининг механизми қуйидагича. Сульфат кислота эритмасида нитрат кислота қуйидагича диссоцияланади:





Тоза нитрат кислота нитролаш шароитида қуйидагича диссоциаланади:

Аралашмада NО2+- нитроний ионининг бўлишлиги кўпчилик усуллар билан исботланган.





Ҳосил бўлган нитроний иони бензол ҳалқаси билан дастлаб - сўнгра -комплекс ҳосил қилади ва протон (водород иони) ажралиши билан нитробензолни ҳосил қилади.

Ажралган протон бисульфат иони билан бирикиб сульфат кислотани ҳосил қилади.



Download 318 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish