2. Бошқарув педагогикаси ёки тадқиқотчи олимларнинг илмий-назарий қарашлари
Бошқарув педагогикаси ёки тадқиқотчи олимларнинг илмий-назарий қарашлари билан бирга бу масалага ҳаётий тажрибалар асосида баъзи бир ёндашув ва фикрлар билдириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Унда янги раҳбар қандай қилиб педагогик жамоа ҳурматини қозониши мумкинлиги, шунингдек “муаммоли” ходимлар билан ишлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида қуйидаги тавсиялар берилади:
педагогик маҳорат таълим жараёни хусусиятларини билиш, уни ташкил этиш ва ҳаракатга келтира олиш кўникмаси ҳисобланади;
технологик маҳорат конструктив ва ташкилотчилик қобилият- лари билан боғлиқ бўлиб, аниқ иш фаолиятини уддалаш, яъни ахборот олиш, уни етказиш, ишни ташкил этиш ва режалаштириш жараёнини ўз ичига олади;
коммуникатив маҳорат инсонларни тўғри тушуниш, улар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғлиқ бўлган кўникмалардан ташкил топади;
таҳлилий маҳорат таълим жараёнини чуқур ва пухта тушуниш, тизимнинг энг оддий ва мураккаб элементларини билиш, яхлитликни қисмларга ажратиш, аксинча, қисмларни яхлитлаш, ўз фаолиятини тафтиш ва таҳлил қила билишдан иборатдир;
хизмат юзасидан муносабатга киришиш маҳорати раҳбарлик бир неча босқични ўзида мужассам этгани билан анча мураккаблигини кўрсатади.
Замонавий педагогик жараёнда таълим муассасаси олдига мақсад қўйишда мактаб раҳбари:
таълим тизимида мавжуд эҳтиёж ва муаммоларнинг таҳлили мақсад қўйишнинг бош омили бўлиб хизмат қилиши, бунда дастлабки имкониятлар ва воситалар, заҳиралар ҳисобга олиниши кераклиги;
мақсадлар муҳим муаммоларни ҳал қиладиган даражада долзарб бўлиши лозимлиги;
мақсадлар мураккаб, бироқ аниқ бўлиши, мактабнинг яқин келажакдаги ривожланишини ифодалаши шартлиги;
мақсадлар қанчалик пухта (исталган натижанинг аниқ даражаси ва унга эришиш муддати кўрсатилган ҳолда) шакллантирилган бўлса, уларга эришиш шунча осон кечиши;
мақсадлар ташхисловчи, рағбатлантирувчи, изланишга ва ташаббускорликка ундовчи характерга эга бўлиши лозимлиги;
мақсадлар мактаб олдида турган вазифаларга мос келиши кераклиги;
ҳамкорликдаги фаолият мақсадлари унинг барча субъектларига маълум, улар учун тушунарли ҳолда қабул қилинганлиги жамоавий фаолият ва мақсадлар бирлигини таъминлаши;
кичикроқ аниқ мақсадлар йирикроқ ва узоқ муддатли мақсад ҳамда интилишларга бўйсундирилиши мақсадга мувофиқлиги талабларни ҳисобга олиши лозимлигини кўрсатмоқда.
Ўқувчиларнинг ҳаётий эҳтиёжларига мос ва самарали усулларни қўллаш орқали билимлар тақдим этилиши, кўникмалар ҳосил қилиниши, таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашувни амалга оширишга педагогик ҳамда бошқарув жиҳатдан шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур технология- нинг афзалликлари шундан иборатки, бунда:
ўқитувчининг кучсиз ўқувчиларга ёрдам, кучлиларига эътибор бериши учун қулай педагогик шарт-шароит вужудга келади;
ўқувчиларнинг таҳсил олиш суръати ва билимларни ўзлаштириш сифати ортади;
ўқувчиларнинг таҳсил олишга бўлган қизиқиши, эҳтиёжи ва майллари кучаяди.
Мактабни илмий-методик асосда бошқариш – ўқитувчи ва ўқувчиларни педагогик қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, мактаб ҳаётининг барча жабҳаларида ўқитувчи, ўқувчилар, оила ва жамоат ташкилотларининг
иштирокини таъминлаш ҳамда таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштирган ҳолда йўлга қўйиш таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларини амалга оширишдан иборатдир.
Ўқув муассасасини бошқаришда раҳбардан янгиликларни ўзлаштириш, уларни мактаб ҳаётига режали ва мақсадли татбиқ этиш, бу соҳада уюшқоқликни таъминлаш, майл уйғотиш, амалга оширилган ишлар юзасидан мунтазам назорат(мониторинг қилиш)ни тақозо этади.
Ўқувчиларнинг миллати, дини, эътиқодлари, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий шароити ва қобилиятидан қатъий назар, ўқув жараёнида фаол иштирок этишлари учун ижодий муҳит ва имконият яратиш, педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, эркин ривожлани- шларини таъминлаш, таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий
тамойилларидан бири бўлган “ДТС доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги”га амал қилишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |