10-мавзу. Муаммо ва муаммоли вазият илмий тадқИҚотнинг бошланғич асоси муаммо тушунчаси ва унинг моҳияти


-мавзу. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ахборот ва ахборот ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ



Download 225,21 Kb.
bet9/14
Sana23.02.2022
Hajmi225,21 Kb.
#142122
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
тема(1)

12-мавзу. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ахборот ва ахборот ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ


Ахборот, билим, маълумот тушунчаларининг таҳлили. Сўнгги йилларда «ахборот», «инвариантлик», «номуайянлик» каби умумилмий тушунчалар фалсафий таҳлил предметига айланди. Билимнинг у ёки бу тармоқларида юзага келган ва илмий билишнинг мантиқий-методологик воситалари даражасига кўтарилган бу тушунчалар нафақат объектлар ва жараёнларни кўришнинг умумий усуллари, балки ривожланаётган билимни таҳлил қилиш шакллари ҳамдир.
Ахборотобъектив реалликнинг муҳим қисмини ифодаловчи тушунча бўлиб, ўзини сақлаш, қайта ишлаш ва таъсир натижалари (излари)дан фойдаланиш учун мўлжалланган моддий тизимларда намоён бўлади. Объективлик, моддийлаштириш ва узатиш имкониятининг мавжудлиги – ахборотнинг муҳим хусусиятлари.
Маълумотлар муайян хулоса чиқариш ёки қарор қабул қилишга хизмат қилади. Улар сақланиши, узатилиши ва берилиши мумкин, аммо ахборот сифатида амал қилиши мумкин эмас. «Маълумотлар» тушунчаси ўзаро боғлиқ бўлмаган далиллар мажмуини акс эттиради. Маълумотларни таҳлил қилиш, алоқаларини аниқлаш, энг муҳим далилларни ажратиш ва уларни синтез қилиш йўли билан ахборотга айлантириш мумкин. Шу боис ахборот маълумотларга қараганда кўпроқ қимматга эга бўлади. Ахборот бу оқилона фойдаланиш учун муайян шаклга солинган маълумотлардир. Ўз навбатида, ахборот блокларини тегишли тарзда ишлов бериш йўли билан яхлит билим корпусига айлантириш мумкин.
Дарҳақиқат, инсоният илгари ҳеч қачон ҳозиргидек жадал суръатларда ахборот тўпламаган. Бу айниқса илмий билимларнинг ўсишига хосдир. Агар милод бошидан илмий билимларнинг икки баравар ўсиши учун 1750 йил талаб этилган бўлса, иккинчи шундай ўсиш 1900 йилда, учинчи ўсиш эса – 1950 йилда, яъни атиги 50 йил ичида содир бўлди. Бу ярим аср мобайнида ахборот ҳажми 8-10 баравар кўпайди. Агар XIX асрда илмий ахборот ҳажми ҳар 50 йилда икки баравар кўпайган бўлса, ҳозирда ҳар 20 ойда икки баравар кўпаймоқда.
Билимнинг информативлиги билиш фаолиятининг барча соҳалари, коммуникатив жараёнларда муҳим аҳамиятга эга. Бунда «кундалик амалиёт, ишлаб чиқариш фаолияти, одамлар ўртасидаги муносабатларда алоқа техникаси маъносидаги ахборот миқдори эмас, балки аввало ахборотнинг мазмуни ёки бошқача айтганда информативлик муҳимдир. Зотан, ахборот миқдори қанча кўп бўлмасин, агар у идрок этилмаса, тушуниб етилмаса, ундан заррача наф бўлмайди»1.
Билимнинг информативлиги борлиқ қонунларини аниқ акс эттирувчи ва инсонга унинг амалий-ўзгартириш ва билиш фаолиятида хизмат қилувчи тушунчалар, мулоҳазалар, концепциялар, назариялар ва билимнинг бошқа шаклларида ифодаланган муҳим ахборот мажмуидир.
Билим информативлигининг мазмунини қуйидагилар тавсифлайди: 1) ёритилаётган масалаларнинг муаммолилиги; 2) ўрганилаётган объектнинг хоссалари, алоқалари ва муносабатларини аниқ акс эттирувчи билимнинг муҳимлиги ва ўзига хослиги; 3) ахборотнинг янгилиги, агар у амалда ижтимоий аҳамиятга эга ва ўзлаштирилганидан сўнг фойдаланувчининг муносабатини ўзгартириши мумкин бўлса; 4) ахборотдан фаолият жараёнида фойдаланаётган субъект мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги; 5) билимнинг тушунтирувчи, башорат қилувчи ва уюштирувчи кучи; 6) билим мазмуни мантиқий-гносеологик ўзагининг хусусияти сифатидаги билимнинг инвариантлиги; 7) билимнинг номуайянлик даражаси.
Илмий ахборотилмий билиш жараёнида олинган, тушунчалар, мулоҳазалар, хулосалар, назариялар ва гипотезалар тизимида қайд этилган, табиий ёки сунъий белгилар тизими ёрдамида ифодаланган, объектив борлиқни олимнинг маънавий фаолияти натижалари орқали аниқ акс эттирадиган ва ижтимоий-тарихий амалиётда фойдаланиладиган ижтимоий аҳамиятга молик ва мантиқий жиҳатдан (шаклан) умумийлаштирилган ахборот.

Download 225,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish