10-мавзу. Муаммо ва муаммоли вазият илмий тадқИҚотнинг бошланғич асоси муаммо тушунчаси ва унинг моҳияти



Download 225,21 Kb.
bet12/14
Sana23.02.2022
Hajmi225,21 Kb.
#142122
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
тема(1)

Ахборот инқилоби. 1981 йилда биринчи шахсий компьютер пайдо бўлиши билан бошланган ахборот инқилоби (у компьютер инқилоби деб ҳам аталади) жаҳоннинг аксарият мамлакатларида одамлар турмуш тарзини ва уларнинг меҳнати хусусиятини бутунлай ўзгартириб юборди. Бу инқилобнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ахборот муҳим ресурсга, ҳозирги дунё жараёнларини бошқаришнинг зарурий омилига айланди. Унинг натижаси ўлароқ, нафақат чиқиндисиз, энергия ва ресурсларни асровчи технологиялар пайдо бўлди, балки иқтисодий фаолиятнинг ўзи ҳам ишлаб чиқаришнинг майдаланиши ва табақаланиши томонга ўзгарди. Масалан, ҳозирги вақтда АҚШ экспортининг атиги етти фоизи 500 дан ортиқ одам ишлайдиган корхоналарда яратилади
Информацион портлаш техник тараққиёт суръатининг тезлашишига, кашфиётлар миқдори кескин ўсишига туртки берди. Сўнгги 10 йилда олдинги 2000 йилдагига қараганда кўпроқ кашфиётлар пайдо бўлди. Янги маҳсулларни ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш даври изчил қисқариб бормоқда: буғ машинасини ўзлаштириш даври – 100 йил, паровозни ўзлаштириш даври – 34 йил, дизелни ўзлаштириш даври – 19 йил, реактив двигателни ўзлаштириш даври – 14 йил, турбореактив двигателни ўзлаштириш даври – 10 йил, автомобиль двигателини ўзлаштириш даври – 7 йил, транзисторларни ўзлаштириш даври – 5 йил, лазерни ўзлаштириш даври эса – атиги 2 ойни ташкил қилади. Бунда ҳар бир янги кашфиёт ва кўпайиб бораётган билимлар ҳажми бир ёки бир нечта янги кашфиётларга туртки бермоқда.
Инсоният ҳамда инсон фаолияти турли соҳаларининг глобаллашувида Интернет катта рол ўйнайди. Интернет – жаҳон ахборот тизими ёки бир-бири билан узлуксиз боғланган тармоқлар бирлашмасидир. Мазкур тармоққа уланган ҳар қандай компьютер бошқа компьютер билан бир лаҳзада боғланиши мумкин. Мазкур жаҳон ахборот тизими ўзига хос кибернетик муҳитни, идеал борлиқни, ўз тушунчалари, қадриятлари, фикрлаш тарзи ва тилига эга кибернетик маданиятни вужудга келтиради.
Нанотехнология. ХХI асрда инсоният ахборот технологияларининг такомиллашган шакли нанотехнологияларни яратди. Нано ўлчов бирликларнинг олд қўшимчаси бўлиб, миллиарддан бирни белгилайди. Масалан, бир нанометр метрнинг миллиарддан биридир. Нанотехнология-митти технология бўлиб, унинг прототипи табиатнинг ўзида мужассам. Кўзга кўринмас бактериялар, чумоли, ўргимчак ва шунга ўхшаш ҳашаротлар табиий нано жисмлардир. Атомлар ва улар орасидаги масофалар ҳам нанометр улушларида ўлчанади. Нанотехнология атамасини биринчи бўлиб, 1974 йилда япон олими Норио Танигучи янги объектлар ва материаллар тузиш жараёнини изоҳлаш учун ишлатган. Бу соҳадаги дастлабки техник воситалар Швейцариянинг ИБМ лабораториясида ихтиро қилинган. 1982 йилда сканерловчи зондни ихтиро қилган Герд Бининг ва Генри Рорерлар 1986 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган.
А.Зоҳидов илк бор ёруғлик таъсирида қўзғатилган зарядларнинг ўзаро бириктирилган фюллерен полимер тузилмасидан ўтишини ва ундаги фотокимёвий жараёнларни кашф қилган. У фюллерен билан ўтказгич полимерлар ва ишқорий металлар комплекс бирикмалари асосида ўта ўтказгич фюллеридларни ва органик ферромагнит материалларни биринчи марта синтез қилган олим. 2003 йилда А.Зоҳидов нанотехнологиялар соҳасида эришган ютуқлари учун йилнинг Осиё-Америка муҳандиси унвони билан мукофотланган.

Download 225,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish