Мустақил ишлаш учун савол ва топшириқлар
Илмий далил нима?
Далилнинг ишончлилиги кўп жиҳатдан нимага боғлиқ?
Даллилларнниг қандай турларини биласиз?
Эмпирик, илмий ва имтиёзли далилларнинг ўзаро алоқаси ва фарқини тушунтиринг.
Далилларнинг аҳамиятини Медель таълимоти мисолида асосланг.
Билим ва кўникмаларни баҳолаш материаллари
1. Эмпирик даража эксперимент ва кузатишлар натижасида олинадиган далил бу . . . .
А) объектив далил бу
Б) Субъектив далил
В) Илмий далил
Г) тўғри жавоб йўқ
2. эмпирик билишнинг натижаси .... далил ҳисобланади.
А) объектив далил бу
Б) Субъектив далил
В) Илмий далил
Г) тўғри жавоб йўқ
3. Далил бу . . . .
А) илмий тадқиқотнинг зарурий шартидир.
Б) билимнинг тасдиқланган бойлигига айланган моддий ёки маънавий дунё ҳодисаси, бирон-бир ҳодиса, хосса ёки муносабатни қайд этишдир.
В) борлиқ ҳодисаси, асос қилиб олиш мумкин бўлган воқеа, ҳодиса, ҳолат
Г) хамма жавоблар тўғри
4. Эмпирик даражанинг ички тузилишида камида икки кичик даража фарқланади, улав қай вариантда тўғри кўрсатилган?
а) бевосита кузатишлар ва экспериментлар. Кузатиш маълумотлари уларнинг натижаси ҳисобланади;
Б) билиш амаллари. Уларнинг ёрдамида кузатиш маълумотларидан эмпирик боғланишлар ва далилларга ўтиш амалга оширилади
В) билимнинг тасдиқланган бойлигига айланган моддий ёки маънавий дунё ҳодисаси, бирон-бир ҳодиса, хосса ёки муносабатни қайд этишдир.
г) тўғри жавоб А ва Б варианда
5. Қандай далиллар ҳеч нарсани асослай олмайди?
а) Алоҳида ва тасодифан олинган, ҳаётдан узилган ҳолда
Б) қайд этилмаган
В) алохида кўрсатилган
Г) бир неча бор таъкидлаб ўтилган
6. Илмий далиллар асосида нималар аниқланади?
а) ҳодисаларнинг хоссалари ва қонуниятлари
Б) илмий назариялар
В) тасодифан олинган даллилар
Г) тўғри жавоб йўқ
7. Қандай далиллар назарий умумлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин?
А) ўзаро боғланган ва яхлит кўринишда
Б) ўзаро боғланган илмий назариялар
В) яхлит кўринишдаги барча далилар
Г) Б ва В жавоби тўғри
8. Субъективизм нима асосида амалга оширилиши лозим?
А) хавфининг олдини олиш учун далилларни танлаш уларнинг ҳақиқий илмий кучи, аҳамияти ва иерархиясини англаб етиш ва тадқиқ этиш
Б) илмий далиллар назариядан ташқарида ётади ва унга мутлақо боғлиқ бўлмаган
В) бевосита кузатишлар ва экспериментлар
Г) билимнинг тасдиқланган бойлигига айланган моддий ёки маънавий дунё ҳодисаси, бирон-бир ҳодиса, хосса ёки муносабатни қайд этиш
9. Далиллар сони қанча бўлиши мумкун?
А) сон-саноқсиздир
Б) минглаб
В) кўп далил тўғри йўлдан адаштиради
Г) тўғри жавоб йўқ
10. Далиллар қачон илмий аҳамият касб этади?
А) саралаб олингани, таснифлангани, умумлаштирилгани ва тушунтирилганидан кейин
Б) тушунтирилганидан кейин
В) яхлит холатда сараланиб олингандан кейин
Г) таснифланганидан кейин
11. Илмий далил ишончли кузатиш, эксперимент маҳсулидир у қандай амал қилади?
А) объектларни бевосита кузатиш, асбоб кўрсаткичи, фотосурат, ўтказилган синовларнинг баённомалари
Б) схемалар, қайдлар
В) шоҳидларнинг гувоҳликлари билан тасдиқланган архив ҳужжатлари
Г) барча жавоблар тўғри
12. Илмий тадқиқотнинг зарурий шарти нима?
А) далилларни аниқлаш
Б) муаммони ечиш
В) илмий янгилик қилиш
Г) тўғри жавоб йўқ
Do'stlaringiz bilan baham: |