10-мавзу. ИҚтисодиётда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш режа


Ҳудудлар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг саноатдаги улуши



Download 2,92 Mb.
bet2/5
Sana14.06.2022
Hajmi2,92 Mb.
#669272
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-мавзу

Ҳудудлар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг саноатдаги улуши, (фоизда)


Йиллар

2000-2016 йиллардаозгариш (+;-)

2000 й.1)

2005 й.

2010 й.

2016 й.

Юқори даражада

Тошкент шаҳри

31,0

32,0

39,5

71,0

40,0

Наманган вилояти

15,6

18,8

42,6

69,4

53,8

Самарқанд вилояти

19,1

24,8

45,9

60,1

41,0

Ўрта даражада

Жиззах вилояти

19,7

31,9

42,3

59,1

39,4

Андижон вилояти

8,9

4,1

15,5

50,4

41,5

Хоразм вилояти

24,0

10,0

38,8

47,7

23,7

Сирдарё вилояти

10,1

8,8

26,9

46,5

36,4

Бухоро вилояти

10,6

10,7

28,5

46,0

35,4

Фарғона вилояти

5,6

6,0

22,5

45,4

39,8

Сурхондарё вилояти

23,1

10,1

25,4

45,2

22,1

Паст даражада

Тошкент вилояти

8,1

8,1

21,5

34,0

25,9

Қашқадарё вилояти

6,8

4,2

29,1

27,0

20,2

Қорақалпоғистон 
Республикаси

19,8

12,6

29,5

26,6

6,8

Навоий вилояти

2,9

1,3

8,7

20,8

17,9

1) Кичик ва ўрта бизнес
Қишлоқ хўжалиги. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатни эса хом-ашёга бўлган талабини қондиради.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий ислоҳотлар ўтказилиб, соҳада бозор муносабатларини шакллантириш, мулкчиликнинг нодавлат шаклига ўтиш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйиш каби муҳим масалаларни ҳал этишга катта эътибор берилди. Бугунги кунда фермерлик фаракати жадал ривожланиб, деҳқончиликда: ғаллачилик, пахтачилик, шоликорлик, мева-савзавотчилик ҳамда чорвачиликда: қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик йўналишларида ҳамда маҳсулотларни қайта ишлаш соҳаларида фаолият кўрсатаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари ривожланиб бормоқда.
Республикамизда фермер хўжаликларининг юқори суръатларда ривожланиши натижасида 2000-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 73,6 фоиздан 98,2 фоизга ошган (10-расм).
10-расм
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қишлоқ хўжалигидаги улуши

Қурилиш. Қишлоқ жойларда намунавий уйлар қуриш бўйича Ҳукумат дастурларининг қабул қилиниши кичик бизнес субъектлари томонидан республикамизда, шу жумладан қишлоқ жойларда қурилиш ишлари ҳажмининг барқарор ўсиши таъминлади. Турар жойларнинг қурилиши билан бирга, ижтимоий инфратузилма объектлари, қишлоқ врачлик пунктлари, умумтаълим муассасалари, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларидаги объектларнинг қурилиши кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилмоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қурилиш соҳасидаги улуши 2000 йилда 38,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2016 йилда 67,8 фоизга етиб, 29,4 фоиз бирликка сезиларли даражада ошган (11-расм).
11-расм
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қурилишдаги улуши

2016 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 20488,5 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилган (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 67,8 фоизи) ёки 2015 йилга нисбатан 11,9 фоизга ўсган. 
Шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 10197,1 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилган (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 33,7 фоизи) ёки 2015 йилга нисбатан 15,0 фоизга ўсган. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 10291,4 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилган (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 34,1 фоизи) ёки 2015 йилга нисбатан 8,8 фоизга ўсган.
2016 йилда ҳудудлар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қурилиш тармоғидаги улуши бўйича энг юқори кўрсаткичлар Наманган (95,1 фоиз), Самарқанд (94,9 фоиз), Андижон (93,7 фоиз), Жиззах (92,6 фоиз), Сирдарё (90,3 фоиз) ва Фарғона (90,1 фоиз) вилоятларига тегишли.
Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 80,3-88,9 фоиз оралиғида ўрта даражада қайд этилган.
Навоий вилоятида бу кўрсаткич 74,9 фоизни, Тошкент вилоятида 73,8 фоизни, Қашқадарё вилоятида 73,3 фоизни, Тошкент шаҳрида 70,2 фоизни ташкил этиб, энг паст кўрсаткич 66,4 фоизни Бухоро вилояти қайд этилган (12-расм).
12-расм

Download 2,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish