10.9-шакл. Баландлик тармоғини маҳкамлаш.
а-девори репер; б- деворий марка; в-грунтли репер; г-ёғоч репер
Мамлакатимиздаги нивелирлаш тўри пунктларининг баландликлари Болтиқ денгизининг ўртача сатҳини белгиловчи Кронштадт футштокига нисбатан аниқланади ва баландлик Болтиқ системасида деб аталади.
10.5-§.GPSгеодезик тўрларини барпо этиш. HAVSTAR GPS, ГЛОНАСС ва GALILEO навигация тизимлари
тўғрисида маълумотлар
Маълум орбиталардаги махсус Ер сунъий йўлдошларининг сигналларидан фойдаланиб нуқтанинг координатаси (ўрнини-позициясини) ни аниқлаш янги геодезик технология ҳисобланади. Ҳозирда сунъий Ер йўлдошларидан фойдаланиб координаталарни аниқлашда уч хил баландликдаги орбиталарда учаётган йўлдошлар тизимидан фойдаланилмоқда, булар; Россиянинг ГЛОНАСС (Сунъий йўлдошлар глобал навигация тизими), Американи HAVSTAR GPS - (масофа ва вақт аниқлашни навигация тизими, координата аниқлашни глобал тизими), Европанинг GALILEO тизимлари. Сунъий йўлдошлардан фойдаланиб координата (нуқта ўрнини) аниқлаш уч сигментдан иборат[4]: Ер йўлдошлари - космик аппаратлар; Ердан назорат қилиш ва бошқариш; қабул қилиш қурилмаси (фойдаланувчи аппаратлари).
10.10-шакл. Планли давлат геодезик тармоғи
(Лаплас пунктлари).
Космик аппаратлар сегменти: GPSва ГЛОНАСС тизимларининг ҳар бири 24 та (21 та фойдаланишда ва учтаси захирада) йўлдошдан иборат бўлиб, улар Ер атрофида доиравий орбита бўйича айланади. GPS йўлдошлар орбитаси олтита текисликда жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бирида тўрттадан йўлдош мавжуд (10.11- шакл). Орбитани ўртача баландлиги 20180 км бўлиб, Ер атрофи айланиш даври 11 соат 58 минутга тенг. Бу тизимда ернинг ихтиёрий нуқтасидан ихтиёрий вақтда қабул қилиш қурилмаси энг камида 4 та йўлдош сигналини қабул қилиш имкониятига эга. ГЛОНАСС йўлдошлари 3 орбита текислигида Ер атрофини айланади, ҳар бир орбитада 8 тадан йўлдош бўлиб, орбита баландлиги 19150 км айланиш даври 11 соат 16 минутни ташкил этади. Европанинг GALILEO тизими 30 йўлдошдан иборат бўлиб, улардан 3 таси захирада, Ер атрофини 23200 км баландликда экватор текислигига нисбатан 56° қиялик бурчагида бўлган уч орбитал текисликда айланади. Учта йўлдошлар тизимидан бир вақтда фойдаланилганда Ер шарини тўлиқ қоплаган ҳолда фойдаланувчиларга 70 та космик аппарат хизмат қилади. Ҳар бир йўлдошга қуёш батареяси, қабулловчи - узатувчи аппаратлар, частота ва вақт эталони, борт компъютерлари, лазер дальномерлари учун акслантиргичлари ўрнатилади.
Ердан назорат қилиш ва бошқариш сегменти: йўлдошларни кузатиш станцияси, аниқ вақт хизмати, бош станцияда жойлаштирилган ҳисоблаш маркази ва йўлдош бортини маълумотлар билан юкловчи станциядан иборат бўлади. Сутка давомида икки марта, кузатиш пунктидан лазер дальномери ёрдамида ҳар бир йўлдошгача бўлган масофалар ўлчанади. Орбитадаги йўлдошлар ҳолати тўғрисида йиғилган маьлумотлар ҳар бир йўлдошнинг борт компъютерига узатилади. Йўлдошлар фойдаланувчиларга ўлчаш учун зарур бўлган радио сигналлар вақт маълумотлари ва ўзининг координаталарини узлуксиз етказиб туради.
Қабул қилиш сегменти: йўлдош приёмниги, бошқарув антеннаси, истеъмол манбаи ва бошқа ёрдамчи қурилмалардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |