10-боб. Геодезик таянч тўрлари 10. 1-§. Давлат геодезик таянч тўрлари ва зичлаштириш тўрлари тўғрисида тушунча



Download 1,27 Mb.
bet1/11
Sana08.06.2022
Hajmi1,27 Mb.
#645236
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10- MA’RUZA (1)


10-БОБ. ГЕОДЕЗИК ТАЯНЧ ТЎРЛАРИ


10.1-§. Давлат геодезик таянч тўрлари ва зичлаштириш тўрлари тўғрисида тушунча

Ер юзасида бажарилаётган барча геодезик ўлчашлардан асосий мақсад нуқталарнинг ўзаро ҳолатини аниқлаш.


Жойда ўрни узоқ вақт сақланадиган қилиб махсус қурилма ёки мустаҳкам қозиқ билан белгиланган планли координатаси ёки абсолют баландлиги аниқланган нуқтага геодезик таянч пункти (ГТП) дейилади. Бундай нуқталар йиғиндиси геодезик таянч тўрини ташкил этади. Планли координатаси маьлум бўлган таянч пунктга планли таянч пункти (ПТП), абсолют баландлиги маьлум бўлган таянч пунктга баландлик таянч пункти (БТП) дейилади, шунга қараб геодезик таянч тўрлари планли ва баландлик таянч тўрларига бўлинади.
Геодезик таянч тўрларини (ГТТ) барпо этиш “умумийликдан хусусийликка” қараб барпо этилади. Сийрак жойлашган таянч нуқталар юқори аниқликда ўлчаниб, базавий тўр ҳосил қилиниб, сўнгра шу тўр асосида аниқлик жиҳатидан базавий тўрдан кичик бўлган тўрлар ҳосил қилинади.
Шуни таькидлаш жоизки, аниқлиги тенг ёки ундан паст бўлган таянч пунктларига таяниб унга тенг ёки ундан юқори аниқликдаги тўр ҳосил қилинмайди. Таянч пунктларининг зичлиги талаб этилаётган геодезик ишларга боғлиқ. Давлат геодезик тўри (ДГТ) Х, Y, Н координаталари маълум бўлган пунктлар мажмуасидан иборат бўлиб, пунктлар мамлакат ҳудудида бир текисликда жойлашган бўлиши зарур. ДГТ топографик геодезик ишларни бажаришда базавий тўр ҳисобланади.
Планли давлат геодезик тўри астрономик ёки геодезик ўлчаш ёрдамида барпо этилиши мумкин. Астрономик усулда ҳар бир пункт координатаси астрономик кузатишлардан фойдаланиб, бир-бири билан боғланмаган ҳолда алоҳида-алоҳида аниқланади. Геодезик усулда бир нечта бошланғич таянчқолган пунктларнинг координаталари жойда бажарилган геодезик ўлчашлар асосида ҳисоблаб чиқарилади. Баландлик геодезик тўр геометрик нивелирлаш усулида барпо этилади.
Зичлаштириш геодезик тўри
Инженер қидирув, лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бажариш учун давлат геодезик тўрининг зичлиги етарли бўлмайди, бундан ташқари айрим ҳудудларда 3, 4 класс давлат геодезик тўрлари ҳали барпо этилмаган бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда геодезик зичлаштириш тўрлари барпо этилади. IV класс 1 ва 2 разрядли три­латерация ва полигонометрия, IV класс ва техникавий нивелирлаш тўрлари геодезик зичлаштириш тўрларига киради. 1-разряд триангуля­ция томон узунликлари 2-5 км, 2 разрядда 0.5 км дан 3 км гача, бурчакни ўлчашда ўртача квадратик хато чеки ±5'', 2 разрядда ± 10''. Чиқиш томонининг нисбий хатолиги 1 - разрядда 1 : 50000, 2 разрядда 1:20000 дан катта бўлмаслиги керак. 1 разряд полиго­нометрия томон узунлиги ўлчашдаги нисбий хатолик 1:10000, 2 разряд эса 1:5000 дан катта бўлмаслиги ва бурчак ўлчашдаги ўртача квадратик хатолик мос равишда ±5” ва ±10” дан катта бўлмаслиги керак. Техникавий нивелирлаш йўли полигонида нисбий баланд­ликлар боғланмаслиги мм дан ( L - йўл узунлиги км да) катта бўлмаслиги керак. Зичлаштириш тўри пунктларининг баланд­ликлари геометрик ёки тригонометик нивелирлаш орқали аниқ­ланади. Зичлаштириш тўри давлат геодезик тўри пунктларига таянади.






Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish