10-боб. Геодезик таянч тўрлари 10. 1-§. Давлат геодезик таянч тўрлари ва зичлаштириш тўрлари тўғрисида тушунча


Йирик масштабли план олишда теодолит йўли узунлиги



Download 1,27 Mb.
bet9/11
Sana08.06.2022
Hajmi1,27 Mb.
#645236
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
10- MA’RUZA (1)

10.2-жадвал

Йирик масштабли план олишда теодолит йўли узунлиги





План олиш масштаби

Теодолит йўли узунлигининг чеки, км да

Ўзлаштирилган жойда

Ўзлаштирилмаган жойда

1:500
1:1000
1:2000
1:5000

0. 8
1. 2
2. 0
4. 0

1. 2
1. 8
3. 0
6. 0

Осма йўл тарзида ўтказиладиган теодолит йўлининг узунлиги 10.3- жадвалда берилган[6].


Боши ва охирида теодолит йўли нуқтасига таянган теодолит йўлига “диагонал йўл” дейилади, бундай йўлнинг аниқлиги таянган теодолит йўлга нисбатан бир поғона паст бўлади.
10.3-жадвал

Осма теодолит йўлининг узунлиги





План масштаби

Осма йўлнинг чекли узунлиги, кмда

Ўзлаштирилмаган жойда бир бурилишли
осма йўл

Ўзлаштирилган жойда энг кўпи уч бурилишли осма йўл

Ўзлаштирилган жойда иккита бурилишли осма йўл

1:500
1:1000
1:2000
1:5000

100
150
200
350

-
-
300
500

150
150
-
-



10.7-§. Рекогноцсировка

Планга олинадиган жойни кўздан кечириш йўли билан жойни батафсил ўрганишга рекогноцсировкадейилади. Рекогноцсировка жараёнида теодолит йўлини лойиҳага мувофиқ ўтказиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳамда геодезик таянч пунктлари бор-йўқлиги (сақланганлиги) аниқланади. Лойиҳада берилган йўналишда теодолит йўлини ўтказиш мумкинлиги ва бурилиш нуқталарининг жойлашиши аниқлаштирилади.


Теодолит йўли қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1) тео­до­лит йўлининг кетма-кет жойлашган пунктлари (нуқталари) бир-биридан кўриниши; 2) теодолит йўлининг томонлари масо­фани ўлчаш қулай бўлган жойлардан ўтиши; 3) теодолит нуқталари (пунктлари) учун қоқилган белгилар мустаҳкам ўрнашадиган ва узоқ сақланадиган жой танланиши; 4) теодолит пунктлари бир хил тартибда номерланиши лозим; 5) теодолит нуқтасидан (пунктидан) атрофдаги тафсилотлар яхши кўриниши зарур.
Рекогносцировка натижаларига асосланиб, теодолит йўлини ўтказиш схемаси ва иш плани тузилади. Теодолит йўлининг нуқта­лари жой характерига боғлиқ ҳолда темир қозиқ, мих, диаметри 2-3 см ли металл труба, ёғоч қозиқ ва столба билан маҳкамланиши мумкин. Ёғоч қозиқ ва столба учига марказ сифатида мих қоқилади.
Планга олишда ва режалаш ишларида теодолит йўли мустақил йўл сифатида фойдаланилса унда, ҳар бешинчи нуқтаси узоқ вақт сақланадиган марказ билан маҳкамланади. Нуқталарни жойда маҳкамлаб кетаётганда бу нуқталар жойлашган ҳудуднинг хомаки плани (кроки) ҳам чизиб борилади ва жойдаги аниқ тафсилотларни камида учтасига боғланади, яъни пунктдан тафсилотларгача (бинолар бурчаги, электр ўтказгич столбалар ва ҳоказо) бўлган масофалар ўлчаниб ёзиб қўйилади.
Теодолит йўлини ўтказиш вақтидаги ўлчаш ишлари. Бурчак­ларни ўлчаш. Теодолит йўлининг бурилиш бурчаклари техникавий аниқликда теодолит ёрдамида тўлиқ приёмда ўлчанади. Ҳар бир ярим приёмда теодолит лимби тахминан 90° га бурилади. Бурчак ўлчашда теодолит нуқтасига веха, агар теодолитдан нуқтагача масофа қисқа бўлса ёки жой текис бўлса веха ўрнига шпилка ўрнатса ҳам бўлади. Веха теодолит турган нуқта билан кузатилаётган нуқта орқасига створ бўйича ўрнатилиши лозим. Бурчак ўлчашда ҳар ярим приёмдаги ўлчаш натижаларининг фарқи теодолитнинг иккиланган аниқлигидан катта бўлмаслиги керак. Теодолит йўлини фақат бир томондаги бурилиш бурчаги, яъни чап ёки ўнг бурчаги ўлчанади. Ўлчаш натижалари махсус журналга
ёзиб борилади (10.3-жадвал). Теодолит йўлининг томон узунликлари тўғри ва тескари йўналишда ёки иккита асбоб билан тўғри йўналишда ўлчанади. Томон узун­ликларини ўлчаш учун 20 метр пўлат лента, 20-50 метрли рулетка ёки талаб этилган аниқликка жавоб берадиган дальномерлардан фойдаланилади. Ўлчаш асбобининг узунлиги номинал узунлигидан 1:10000 га фарқ қилса, у ҳолда ўлчаш натижасига компорирлаш тузатмаси киритилади[6]. Ўртача шароитдаги ўлчаш натижала­рининг фарқи (тўғри ва тескари ўлчашда) қуйидаги шартни қаноат­лантириши керак:

Бунда, – тўғри йўналишда ўлчанган, – тескари йўналишда ўлчанган масофа узунлиги.


Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish