8 илмий ишларида сўз юритганлар. Академик Т.Зоҳидов ўзининг “Ўрта
Осиѐнинг табиати ва ҳайвонот дунѐси” (1969 йил) ва “Қизил қум чўлининг
биоценози” (1971 йил) асарларида экология атамаларига катта эътибор берди.
В.В.Докучаев (1846-1903 йиллар) тупроқшунослик махсус фан
сифатида ривожланишига асос бўлган назарий масалаларни ишлаб чиқди.
Олим табиатдаги тупроқлар ниҳоятда хилма-хил эканлигини ва тупроқдан
фойдаланиш ҳамда унумдорликни оширишни зоналарга қараб олиб бориш
кераклигини алоҳида қайд қилди. Тупроқнинг пайдо бўлишида ҳамда унинг
унумдорлигини оширишда ўсимликлар ва микроорганизмларнинг ролини
алоҳида кўрсатди.
Швецария ботаниги О.Ф.Декалдоль ўсимликларга ташқи муҳит таъсирини
ўрганадиган эрриология фанига асос солади (1832 йил). Бироқ экология ҳамма
олимлар томонидан тан олинган фан сифатида фақатгина 1900 йиллари
шаклланди. Даставвал ўсимликлар ва ҳайвонлар экологияси соҳасида
кузатишлар олиб борган Ф.Клементс ва В.Шелфордлар, моддалар алмашинуви
ва озиқа занжири
концепцияларига асос солган Т.Линдеман
ва
Дж.Хатчинсонлар ва кўл системаларини кузатган Э.Бирдже ва Чана Джудее
ҳамда шуларга ўхшаш бошқа олимларнинг кузатишлари умумий экология
фанининг назарий асосларини ташкил этди. XX аср бошларида ўсимлик ва
ҳайвонларнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсирини ўрганиш бош масала
қилиб қўйилди. Шу билан биргаликда организмларнинг ички сув ҳавзаларида
яшаш шароитини ўрганиш ҳам бошлаб юборилди. Сувда яшовчи
организмларни ўрганувчи гидробиологлар биомасса (немис олими Т.Демоль),
биоценоз маҳсулоти (Р.Демоль, А.Тинеман) тушунчаларини таърифлаб
бердилар. Экологлар ўз тажрибаларини дала шароитида олиб борадиган
бўлдилар. Улар зараркунандалар, кемирувчилар ва ов қилинадиган сут
эмизувчилар сонининг ўзгариб туришини анализ қилдилар, қор қопламининг
ҳайвонларга таъсирини ўргандилар, тупроқда яшайдиган умуртқасизларни
текширдилар.
Экология фанини ривожлантиришга экосистема ва биогеоценоз
тушунчаларининг шаклланиши ҳам катта ҳисса қўшди. Инглиз олими
А.Тэнсли (1935 йил) биргаликда яшайдиган автотроф ва гетеротроф организмларнинг ҳар
қандай тўдаси ва улар ҳаѐти учун зарур бўлган абиотик муҳитни экосистема
деб атади. Академик
В.Н.Сукачев эса Ер юзининг муайян ҳудудида
яшайдиган ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг, шу ҳудуд
ландшафти, иқлим, тупроқ ҳамда гидрологик шароитлари билан бирлигини
биогеоценоз деб номлади. Бу тушунчаларнинг фанга киритилиши, экологиянинг
ҳар хил бўлимларини бир- бирига яқинлаштириш имконини берди ва XX аср
бошларида ботаник ва зоолог олимлар қуруқликдаги экологик кузатишларни
алоҳида – алоҳида олиб бордилар ва натижада ўсимлик гуруҳларининг тузилиш
қонуниятларини ўрганувчи фитосоциология (кейинчалик фитоцинология) фани
пайдо бўлди. Шу даврда гуруҳларнинг алмашиниш жараѐнлари қонуниятларини
ўрганиш (сукцессия) давом эттирилди.
Ўсимликлар
гуруҳларини
ўрганишда