1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

47
 
Ашгабадда бўлиб ўтган XIV Бош Ассамблеяда оламшумул аҳамиятга молик 
бўлган ҳужжат – Бутундунѐ табиатни муҳофаза қилиш стратегияси қабул 
қилинди. Бу ҳужжатда табиат муҳофазаси тўғрисидаги билимларни кенг 
тарқатиш, табиатни муҳофаза қилиш курсини мактабгача тарбия ѐшидан 
бошлаб, олий ўқув юртларигача ўқитиш тавсия этилади. 
МСОП фаолиятининг асосий йўналишларидан бири Ер юзидаги ўсимлик 
ва ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилишдир. Унинг доимий ишлайдиган 6 та 
Комиссиялари мавжуд. Улар камѐб ўсимлик ва ҳайвон турларини муҳофаза 
қилиш, миллий боғларни муҳофаза қилиш, ландшафтларни муҳофаза қилиш, 
табиат муҳофазаси бўйича таълим ишини ташкил қилиш, табиат муҳофазаси 
қонунчилигини таъминлаш ва табиат муҳофазасида маъмурий масалалар билан 
шуғулланиш Комиссияларидир. Бу Комиссиялар давлатлараро анжуманлар
ўтказиб, турли масалаларни муҳокама қилади ва тегишли қарорлар қабул 
қилади. Бу қарорларнинг бажарилиши гарчи у ѐки бу давлат учун хуқуқий 
жиҳатдан мажбурий бўлмасада, лекин улар бажарилмай қолмайди. Ана шундай 
қарорлар асосида Россияда 1976 йилда “Стерк операцияси” ўтказиш бошланди. 
Шунингдек Ҳиндистонда “Йўлбарс операцияси”, яна бошқа ҳудудларда 
қоплон, ягуар, буғу, Пржевальск отлари, денгиз тошбақаси, тимсоҳлар,
китлар ва шу сингари бошқа ҳайвонларнинг камѐб турларини муҳофаза 
қилиш бўйича турли тадбирлар ўтказилмокда. 
Табиат ва табиий ресурсларини муҳофаза қилиш Халқаро 
Иттифоқининг яна бир оламшумул аҳамиятга молик иши – камайиб 
кетаѐтган ва қирилиб битиш хавфига тушган ўсимлик ва ҳайвон турлари 
бўйича “Қизил китоб”ни ташкил қилишидир. Бу фикр ўз вақтида 
Комиссиянинг раиси машҳур зоолог Питер Скотт томонидан кўтариб чиқилган 
эди. Ер юзидаги барча камѐб турларни ўз ичига қамраб олган бу китоб 5 том
(сут эмизувчилар, қушлар, сувда ва қуруқда яшовчилар, судралиб 
юрувчилар, балиқлар, юқори ўсимликлар) дан иборат бўлиб, унинг биринчи 
томи 1963 йилда босилиб чиқди. Бутунжаҳон миқѐсида бундай китобнинг 
чиқиши давлатлар ва республикаларнинг ҳудудий “Қизил китоб”лари ташкил
қилинишга жиддий туртки бўлди. Шунга кўра Ўзбекистон 
Республикасининг икки томдан иборат “Қизил китоби” 1983 ва 1984 
йилларда нашрдан чиқди.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилиш бўйича Иттифоқ 
томонидан бажарилган ишларда Иттифоқнинг вице-президентлари лавозимида 
актив фаолият кўрсатган таниқли рус олимлари Г.П.Дементьев ва 
А.Г.Банниковларнинг хизматлари катта бўлди. 
Табиат муҳофазаси билан шуғулланувчи юқорида келтирилган йирик 
ташкилотлардан ташқари яна бир қатор каттаю-кичик ташкилотлар ҳам 
борки, уларнинг фаолиятида ҳам табиат муҳофазаси масаласи кенг ўрин 
тутади. Буларга мисол қилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Бутунжаҳон метеорологик 
ташкилоти (ВМО), Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари билан 
шуғулланувчи ташкилот (ФАО), Атроф муҳит масаласи билан шуғулланувчи 



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish