136
Боб бўйича хулоса
Предлог ўзига хос лексик микросистема сифатида предметлар
ўртасидаги муносабатларни ва уларнинг белгиларини кўрсатиши ва
таъкидлашга хизмат қилишига кўра кўмакчилар билан вазифавий жиҳатдан
умумийлик ҳосил қилади. Предлог ўз функционал табиатига кўра
муносабатни ифодалаш маъносига эга ва сўз бирикмасини қуришда иштирок
этади. Шунга кўра предлог одатда матнда синтагматик жиҳатдан ўзаро
муносабатга киришаётган лексик бирликлар яқинида жойлашади. Аммо бу
предлогларнинг барчаси ва қўлланишларнинг жами ҳолатига нисбатан
барқарорлик касб этмайди. Масалан, ўзбек тилидаги кўмакчилардан фарқли
равишда инглиз тилида баъзан предлог сўз бирикмасидаги феълнинг
отлашган компонентига нисбатан дистант ҳолатда жойлашиб, феълнинг
олдида келиши ҳам мумкин. Шунингдек, айрим тилларда номинатив
вазифада келадиган, мустақил мавқеда қўлланиб, матнда сўз тартибини
ўзгартирувчи ва кенг истеъмолли предлогли-номинатив жамланмалар
мавжуд. Бу ҳолат якка ва таркибли предлогларнинг контекстуал табиатини
белгилаб беради.
Инглиз тилида
предлогларнинг ёрдамчи сўз сифатида талқин
қилинганлиги уларнинг хусусий лексик маъноларига эгалигига монелик
қилмайди, чунки ҳар бир сўз, морфемадан фарқли ўлароқ, доимо муайян
лексик маънога эга. Худди ёрдамчи феъл каби предлог ҳам семантик яхлит
элемент сифатида боғловчилик вазифаси билан бир қаторда маъно ифодалаш
вазифасини ҳам бажаради. Предлогли боғланишларнинг билатерал ёки
унилатер қўлланишларидан қатъий назар, предлогнинг ўзига хос
хусусиятларидан бири унинг ўз маъносини контекстда ундан ўнг ёки чап
томонда турган элемент ёрдамида намоён қилишидир. Бошқача айтганда,
предлогнинг лексик маъноси контекстда намоён бўлади, унинг
кўрсатувчилик минимуми биргина калит сўз орқали, яъни биринчи даражали
137
контекст орқали очилади. Кўмакчиларнинг матн ҳосил қилиш хусусиятлари,
предлоглардан фарқли равишда, улар матннинг қайси турини ташкил
этаётганлиги билан боғлиқ равишда фарқланади.
Кўмакчиларнинг одатда ёзма нутқда кенг қўлланилиш имкониятлари
аввало, тилнинг алоқа жараёнида қисқаликка интилиши, оғзаки нутқнинг
ёзма нутққа нисбатан тежамкорлиги билан ажралиб туришида ва бу
кўмакчиларга вазифадош аффиксларда кўпроқ намоён бўлишида кўринади.
Шунингдек, кўмакчиларда, улар аслида лексема бўлганлиги учун грамматик
маъно бўртиқроқ ифодаланиши, бироқ оғзаки нутқда кўпинча кўмакчилар
ўрнида қўлланадиган аффиксларда кўмакчиларга қараганда мавжуд бўлган
бўшлиқ, кучсизлик овоз кучи, оҳанг воситасида тўлдирилиши билан
изоҳланади.
Кўмакчиларнинг оғзаки ва ёзма матнларни ташкил этиши формал-
ҳиссий ва семантик-мантиқий омиллар асосида белгиланади. Формал-ҳиссий
асослар билан белгиланган кўмакчилар матннинг шаклий хусусиятларини
таъминлаш ва сўзловчининг эмоционал мақсади воситаси бўлиш вазифасини
бажаради. Бу эса ўз навбатида кўмакчиларни матндаги иштироки ва унда
бажарадиган вазифасига кўра формал-ҳиссий, семантик-мантиқий вазифа
бажарувчи ва мазкур вазифага бетараф кўмакчиларга ажратиш имконини
беради.
Инглиз тилидаги предлогли қурилмалар маъноси ўзбек тилида
кўмакчили қурилмалар, келишиклар, сўз ясовчилар, мустақил сўзлар, матн ва
бошқа воситалар ёрдамида берилади. Бу воситалар услубий ва прагматик
омиллар билан уйғун ҳолда қўлланади. Фанда мураккаб ҳодиса сифатида
қаралувчи нутқ жараёни билан боғлиқ бўлган тўрт асосий компонент –
адресант-лексик бирлик – объектив воқелик – адресат ўртасидаги
алоқадорликдан келиб чиқувчи референция-тил бирликлари ва предметлар
ўртасидаги муносабат ифодаланишида инглиз тили предлоглари ва ўзбек
138
тили кўмакчиларининг ўзига хос ўрни мавжуд. Улар нутқнинг турли
кўринишларида нутқий интенциянинг
самарали амалга ошишига
кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |