139
УМУМИЙ XУЛОСАЛАР
1.
Инглиз тилида от маъноларини фарқлашга хизмат қилувчи
келишикларнинг истеъмолдан чиқиши ва бу вазифани предлогнинг ўз
зиммасига олиши унинг семантик-функционал имконияти кенгайишига олиб
келган.
2.
Предлог ва кўмакчилар тилнинг ички сатҳлари орасидаги яхлит
системавийликни намоён қилади. Улардаги полифункционаллик тил
сатҳлари орасидаги узвий алоқадорликнинг, тил бирликларидаги тежам
қонунини намоён қиладиган шаклий-маъновий асимметриянинг яққол
ифодасидир.
3.
Предлог гап бўлаклари тобеланишини, ўзи шакллантирган
сўзнинг ҳоким сўзга синтагматик муносабатини таъминлайди. Бир томондан,
ўзи шакллантираётган сўзга нутқий грамматик маъно беради, иккинчи
томондан, унинг қоришиқ моҳиятли типологик лексик-грамматик маъноси
бирикаётган сўзлар ёрдамида муайянлашади. Кўмакчилардан фарқли
равишда предлогларда маълум типдаги сўзларга хосланиш кучлироқ.
4.
Кўмакчи
бирикувчи
сўзларнинг
лексик
маъносини
муайянлаштириб, грамматик маъносини кучайтиради, сўзлараро тобе
муносабатни шакллантиради, келишик маъносини тўлдиради. Маълум
типдаги сўзларга хосланишнинг кучсизлиги, келишик билан ҳамкорлик ва
уни алмаштира олиш – кўмакчининг бош типологик моҳияти.
5.
Тилшуносликда функционал-семантик жиҳатдан ўзаро ўхшаш
бўлган предлог ва кўмакчидаги типологик умумийлик – грамматик маъно
ифодалаш ва тобеликни таъминлашдир. Предлог ва кўмакчида категориал
маъно таркибида икки қатлам – синтактик ва семантик/грамматик жиҳат
мавжуд. Семантик хусусият уларни мустақил сўзга яқинлаштирса, синтактик
хусусият кўмакчининг келишик билан бир парадигматик қаторда туришини
таъминлайди.
140
6.
Предлогнинг умумий маъноси уни алоҳида категориал тизим
сифатида олишга асос бўлган, хусусий маънолари эса нутқий система билан
боғлиқ. У нутқда синтактик муносабатга ишора қилувчи восита сифатида
хизмат қилади.
7.
Кўмакчидан англашилган грамматик маънонинг асос лексик
маънодан узоқлашиш даражасига кўра синтактик вазифаси кучайган,
семантик ва синтактик қиймати тенглашган, луғавий маъноси сақланган
турлари фарқланади.
8.
Инглиз тили предлоглари тизимида модификацион қонуният
муҳим. Ҳоким ва тобе аъзонинг контакт ҳолатида предлог тобе узв олдида
келади. Предлог контакт ва дистант жойлашган гап бўлакларининг мураккаб
семантик алоқасини аниқлаштириб, ягона семантик тизимга келтиради.
9.
Нутқий тежам қонуни кўмакчининг қўлланишини чеклайди.
Кўмакчида грамматик маъно кучлироқ, лекин оғзаки нутқдаги кўмакчисиз
бўшлиқ, кучсизлик овоз кучи, оҳанг воситасида тўлдирилади.
10.
Кўмакчининг матн ташкил этиши формал-ҳиссий ва семантик-
мантиқий омил билан боғлиқ. Шу асосда формал-ҳиссий, семантик-мантиқий
ва бетараф кўмакчи фарқланади.
11.
Предлог ва кўмакчига хос контекстуал ўзгарувчанлик орасида
маълум типологик фарқ мавжудлиги ҳамда предлогнинг таржима жараёнида
контекст талабига кўра семантик-синтактик ўзгаришини ҳисобга олиш
мазмун аслиятини сақлаб қолиш имконини беради.
12.
Инглизча предлогли конструкция ўзбек тилига кўмакчили,
келишикли ва кўмакчили-келишикли қурилмалар тарзида берилади. Бу
грамматик маънога берилаётган урғунинг даражаси билан белгиланади.
Контекстда грамматик маъно синтактик вазифадан устуворлашганда,
кўмакчили ва кўмакчили/келишикли тур, акс ҳолда, келишикли қурилма
қўлланади.
141
13.
Ўзбек тилидаги кўмакчили ва келишикли қурилмалар инглиз
тилига ўгирилганда, контекстда семантик-синтактик ўзига хосликни
таъминлаш предлоглар орасидаги семантик-синтактик даражаланишга
асосланилган ҳолда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |