сўнг ҳолатлилар
деб аталади”. Бунда кўмакчининг жойлашув хусусияти
номга асос қилиб олинади. Бизнингча, ўзбек тилидаги
кўмакчи
мазкур
атамага нисбатан масала моҳиятига кўпроқ дахлдорлиги билан эътиборга
молик. Татар тилидаги кўмакчиларни махсус ўрганган тилшунос
А.Магомедов тилларнинг типологик фарқларидан келиб чиққан ҳолда
кўмакчиларнинг туркий тиллардаги лисоний мақомини белгилашга ҳаракат
қилади [59,24].
Қайд этилган бу хусусиятлар инглиз тили предлоглари ва ўзбек тили
кўмакчилари доирасида ҳам кузатилади. Тилшуносликда предлоглар ва
кўмакчилар маълум даражада тадқиқ этилган. Аммо уларда инглиз тилидаги
предлоглар ва ўзбек тилидаги кўмакчилар қиёслаб ўрганилмаганлиги боис
биз асосий эътиборимизни масаланинг ана шу жиҳатига қаратамиз.
Предлогдаги лексик ва грамматик маъно ўртасидаги фарқни аниқлаш
мушкул. Баъзан лексик маънонинг грамматик маънога айланиши алоҳида
ҳолатларда аниқ бўлса-да, гоҳида сезилмайди. Буни фақат уларни
қиёслагандагина англаш мумкин. Масалан,
I am going to my brother
–
акамларникига бормоқчиман
жумласида лексик маъно яққол кўзга ташланса,
the house of my brother
–
акамнинг уйи
жумласида грамматик маъно бўртиб
туради. Шу сабабли кўплаб бошқа предлоглар ҳам ўзбек тилидаги каби
асосий келишиклар вазифасини бажаради, дейишга асос бор.
18
Предлог – гапга предлогли қурилмаларни киритувчи воситадир.
Предлогли қурилмадаги энг типик компонент от билан ҳосил қилинади.
Предлог бу ўринда отни бошқа структура билан боғлаш вазифасини
бажаради. Масалан, инглиз тилидаги кўплаб предлоглар агглютинатив
тиллардаги келишик қўшимчалари бажарадиган вазифада келади (
of phrase
кабилар ўзбек тилидаги қаратқич келишигига мос келади). Инглиз тилида
on
(-да, устида), under (-да, остида), in front of (олдида) , at (-да, ёнида), in (-да,
ичида), above (юқорида), over (устида), between (орасида), near (яқинида),
behind (орқасида), beyond (йироқда), round (атрофида), by (яқинида), after
(орқасида), beneath (пастда)
предлоглари бевосита предмет ёки шахсни
маълум маконда жойлашиш маъноси билан,
from (-дан), to (-га), out of
(ташқарига), into (ичкарига), down (пастга), along (бўйлаб), across (орқали),
up (юқорига), against (-га, устига), through (орқали), off (-дан), towards
(-га,
қараб)
предлоглари ҳаракатнинг йўналиши маъноси боғлиқ бўлса,
at (-да), in
(-да), on (-да), for (мобайнида), by (-гача), to (-... кам), till (-гача), about
(тахминан), within (ичида), before (олдин)
кабилар эса замон, вақт маъносини
ифодалашда қўлланилади. Ана шу жиҳатлар инглиз тили предлоглари ва
ўзбек тили кўмакчилари орасида функционал ўхшашлик мавжудлигидан
далолат беради. Инглиз тилида энг кўп қўлланиладиган предлоглар шаклини
ўзгартирмайдиган предлоглардир:
about, after, around, as, at, by, down, for,
from, in, into, like, of, off, on, round, since, than, to towards, with, without
ва ҳ.
Қуйидагилар эса, эркин типдаги бирикмалар ҳисобланади:
at the back of-
ортидан, орқасидан / in the middle of-ўртасида, орасида.
Мураккаб ва эркин
бирикма ораcидаги фарқ даража кўрсаткичи билан боғлиқ. Бир томондан
кўплаб қўшма предлоглар шакли ёки ифодалайдиган маъноси орқали содда
предлоглар билан параллел қўлланилади. Қиёсланг:
as well as
besides
on top of
over
by means of
with
opposite to
opposite
19
in addition to
besides
prior to
before
in front of
before
subsequence to
after
in spite of
despite
with regard to
regarding
on to, up to
into
Бошқа томондан, тўрт сўзли эркин бирикмаларни бирмунча ўзгартириб
қўллаш ва уларнинг маъносини осонгина тушуниш мумкин:
across
the front
of the green
against
back
of the neck
at
the back
of the stage
at
the centre
of the system
in
the back
of the vehicle
in
the side
of the neck
on
the far side
of the track
outside
the front
of the house
to
the front
of the court
through
the middle
of the nesting terns
Предлогли бирикма таркибининг ўзгарувчанлиги даража кўрсаткичига
боғлиқ бўлганлиги сабабли эркин ва кўп сўзли бирикмалар ўртасидаги аниқ
чегараларни белгилаш имконияти йўқ.
Қўшма (мураккаб таркибли) предлог, одатда, қўшалоқ макон
муносабатини ифодалаш эҳтиёжи туфайли ҳосил бўлади. Аниқроғи, бундай
муносабатларни макон-ҳаракат муносабати
дейиш мумкин. (
from below,
inside, underneath, upon
; ўзбек тилидаги: «пастдан», «ичидан», «ортидан»
равишларига ўхшаш).
Сифатдошли предлоглар эргаш гапларнинг икки бора сиқиқлашуви
натижасида вужудга келган бўлиши мумкин. Бунинг натижасида уларнинг
кесимлари сифатдошга, қолган қисмлари предлогга айланган. Булар сон
жиҳатидан энг кам ва тарихан энг янги гуруҳ бўлиб, ёппасига мавҳум маъно
20
– мазмунли предлоглардан ташкил топади: улардан 9 таси ўзбек тилидаги“-
дан ташқари”, “-дан бошқа”, “истисно” маъносида, 6 таси (“нисбатан”, “бир
қадар”, “бирмунча”, “деярли”, “тўғрисида, хусусида”, “тааллуқли”,
“тегишли” маъноларида, 3 таси замон муносабатини ифодалашда қўлланади.
Кўп таркибли предлоглар турлича предлогли сўз бирикмаларидан
ташкил топиб, уларнинг мустақил маъноли қисми (от) муайян миқдорда
предметлик маъносини йўқотади.
Ифодалайдиган маъно анча аниқ (
by the way of- айтганча
) айрим
ҳолларда эса анча ноаниқ (
by virtue of, in spite of –га қарамасдан
) таркибли
предлог маълум даражада асосий предлоглар тизимидан ясаладиган
устқурмалар бўлиб, жуда кам қисми сўзлашув нутқида кенг қўлланади.
Соф, ясама, аниқ, мавҳум, лексик ва грамматик маънолар бир предлог
доирасида бир-бирлари билан қоришиб кетади, биридан иккинчиси ҳосил
бўлади. Биргина предлогнинг семантик кўлами жуда катта бўлиши мумкин
(
in, to, for, at, on, from
предлоглари шу жумладан) ва бундай предлогнинг
алоҳида маъноси энг аниқ ва энг мавҳум шаклларда ва турли даражада
аниқликка эга бўлади.
Инглиз тилидаги предлог от маъноларини фарқловчи вазифани
бажарадиган келишик қўшимчалари йўқолиши билан улар ўрнида қўлланила
бошлайди. Бунда у предметнинг кимгадир тегишлилигини (кам ҳолларда
эгаликни),
воситалиликни,
иш-ҳаракатнинг
йўналиши
ва
ҳакозо
муносабатларни ифодалай бошлайди. Шунингдек, улар семантикасидаги
грамматик маъно тобеловчи характерга эга (
of, by, with, to, for
ва қисман
учраган
through, in, at, about, on
предлоглари шулар жумласидан).
Тилда турли сўз туркумларининг предлогга айланиш ҳодисаси ҳам
кузатилади. Кўплаб график жиҳатдан бир хил ифодаланувчи сўзлар предлог,
боғловчи, равиш, баъзан ҳатто феъл ёки сифат вазифасига эга бўлиши
мумкин. Буни қуйидаги жадвалда кўрамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |