in
addition (мантиқий маъно: қўшимча қилиб айтганда, шунингдек), in the room
(фазовий маъно: хона ичида), in two weeks (темпорал маъно: икки ҳафта
ичида).
Фазовий муносабатларни ифодаловчи предлоглар муайян функционал-
семантик тизимни ташкил этиб предметнинг фазода эгаллаш мумкин бўлган
барча ўрниларни акс эта олади, яъни
юқорида, пастда, рўпарада
ва бошқ.
Кўриб турганимиздек, предлог замонавий тилшуносликда тадқиқотнинг
марказий объектларидан биридир. Б.Н. Аксененко таклиф қилган таъриф
бўйича предлог от ёки унинг синтактик аниқловчиси олдидан келадиган
ёрдамчи сўз сифатида ўрганилади [8,145]. Камдан-кам ҳолларда предлог
аниқловчидан кейин келиши мумкин. Аниқловчи эса ўз ўрнида предлогни
феъл, от, сифат ёки равиш сўз туркумлари билан боғлаб келади.
Кейинчалик предлогнинг релятивлик маъноси аниқланди ва бу маъноси
уни бошқа мустақил сўз туркумларидан фарқлайдиган белгисига айланди.
Мазкур белиги бу сўз туркумининг ички ўзига хослигини тақозо этади. А.С.
Чикобаванинг фикрича, предлогнинг бу каби маънолари “грамматик
маънолар билан тубдан янги муносабатда бўлади [98,51-72].
Предлоглар туркий тиллар, жумладан ўзбек тили учун ҳам хос эмас.
Чунки мазкур мавзу бўйича фикр юритилган дастлабки тадқиқотларда
“сўнгкўмакчи” атамаси қўлланилган бўлиб, “олдкўмакчи” атамаси рус
тилшунослигидан андаза олиш асосида яратилган бўлиб, кейинги давр
15
маҳсулидир. Бугунги кунда “кўмакчи” атамасининг қўлланилиши
қатъийлашган.
“Тилшунослик
терминларининг
изоҳли
луғати”да
берилишича,”
Кўмакчилар.
От ёки отлашган сўзлардан кейин келиб, восита,
мақсад, сабаб, вақт, макон каби муносабатларни билдирувчи ёрдамчи сўзлар:
билан, учун, сингари, сайин, қадар
ва б.” [115,47-53] ҳисобланади. Дарслик ва
қўлланмаларда кўмакчиларга берилган таърифлар деярли бир-биридан фарқ
қилмайди. ”Кўмакчилар ўз бошича бирор маъно англатмай, от ёки отлашган
сўзларга бирикиб, гап бўлакларининг бир-бирига бўлган муносабатларини
ифодаловчи ёрдамчи сўзлардир. Уларнинг баъзилари айрим келишиклар
билан биргаликда, баъзилари келишиксиз ёки баъзилари бирор келишик
вазифасида қўлланишлари мумкин» [66,122]. Тарихий нуқтаи назаридан олиб
қаралганда “Морфологик жиҳатдан ўзгармайдиган, от, отлашган сўз,
олмошлардан кейин келиб, уларнинг маълум бир келишикда келишини талаб
қиладиган сўзлар кўмакчилар гуруҳини ташкил этади. Кўмакчилар тарихан
мустақил лексик маънога эга бўлган сўзлардан ажралиб чиққан. Баъзан
мустақил сўзлар ўз маъносида ишлатилишидан ташқари асрлар давомида
аста-секин ўз лексик маъносини йўқотиб, кўмакчилашиб қолган. Улар
гапнинг мустақил бўлаги бўлиб кела олмайди. Улар ўзаро фазо, пайт, сабаб,
мақсад, ҳолат, биргалик, ўхшатиш кабиларни англатиш билан боғлиқ бўлган
маъноларни фақат бошқарилувчи сўз маъноси билан биргаликда
ифодалайдилар” [113,82]. Кейинги йилларда яратилган тадқиқотларда
кўмакчилар соф кўмакчилар ва функционал кўмакчиларга ажратиб таҳлил
этилмоқда.
Ўзбек тилидаги кўмакчиларнинг лисоний мақоми предлоглар каби
диахроник ва синхроник аспектда қаралиши натижасида очилади. Маълумки,
номустақил сўзларнинг барчаси, бошқа тилларда бўлгани каби, ўзбек тилида
ҳам, мустақил сўзлар сифатида амал қилган. Жумладан, кўмакчилар ҳам,
“тарихан мустақил сўзлар ҳисобланиб, ўз лексик маъноларига эга бўлган,
16
аммо даврлар ўтиши билан бу лексик маъноларни йўқотиб, уларнинг маълум
қисми ўзгармас бўлиб, ҳеч қандай грамматик шаклларни қабул қилмайдиган
ҳолга келиб қолган, ўзидан олдин келган сўзлар билан биргаликда восита,
мақсад, сабаб, вақт, макон, объект, ўхшатиш, пайт, масофа, йўналиш сингари
грамматик маъноларни ифода этадиган ва ёрдамчи восита саналадиган тил
бирликларидир” [73,158]. Бугунги кунда уларнинг маънолари ўзларига асос
бўлган лексик маъноларнинг “кичрайган”, мавҳумлашган кўринишлари
сифатида сўзлараро тобелик муносабатларини ифодалашга хосланган. Тан
олиш керакки, парадигматик ва тизимли ёндашув изчиллиги, зарур бўлса,
кўмакчиларни келишиклар билан бир тизимда қарашга асос бўлади. Зеро,
келишиклар ва кўмакчилар шаклан фарқланса-да (улардан бир гуруҳи
морфемалар ва бошқаси лексема шаклидаги бирликлар), маъно, вазифа ва
ассоциатив умумийлик уларни бир парадигмада қарашни тақозо қилади. Шу
боис тилшуносликда кўмакчиларга ҳар хил ёндашувлар, турлича нуқтаи
назарлар, ранг-баранг методологик асосларга таяниш уларнинг умумий
моҳиятини очишда якдиллик бўлмаётганлиги ва унинг муқаррарлигини
келтириб чиқараётганлиги туркийшуносликда ҳам кўзга ташланади.
Туркийшуносликда ҳам кўмакчилар бўйича кўплаб ишлар амалга оширилган.
Қозоқ тили кўмакчилари бўйича кузатиш олиб борган В.Исенгалиева бу
бирлик моҳиятини кенгроқ тушунтиришга уриниб, талқинларда кўмакчилар
моҳиятининг келишиклар моҳиятидан фарқланишига урғу беради: “предмет
ва ҳодисалар орасидаги муносабат ҳақидаги фикрни кенгроқ ифодаловчи
ёрдамчи сўзлар туркуми” [46,85] сифатида баҳолайди. Айрим олимлар эса
келишик ва кўмакчиларга тизимий муносабатда бўлмагани ҳолда, уларнинг
тобеловчи морфемаларга муносабатига урғу беришмай, умумий жиҳатларини
таъкидлаш билан чекланадилар: “кўмакчилар – ёрдамчилар категорияси
бўлиб, от ёки от билан феъл орасидаги ҳар хил синтактик муносабатни
ифодалаш учун хизмат қилувчи туркум” [38,29]. Тилшуносликда
17
кўмакчиларни европа тиллари талқинларига таянган ҳолда тақлидий
муносабат асосида баҳолаш ҳоллари ҳам учраб туради. Хусусан, “Татарская
грамматика кавказского наречия” асари муаллифи Т.Макаров кўмакчиларни
“послеположения” (“предлог” атамасига аналогик асосда номлаш билан)
атамаси билан номлаб ўрганар экан қуйидагиларни таъкидлайди:
“послеположения (сўнг ҳолатли)лар предметларнинг ҳар хил муносабатини
кўрсатади. Татар тилидаги предлоглар отлардан кейин қўйилади, шу сабаб
ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: |