98
аталадиган маълум қисми мустақил ва ёрдамчи сўзлар оралиғидадир, улар
ўзлари илгаридан мансуб бўлган туркумларнинг перифериал қисмида
жойлашгани учун кўмакчилашганлар” [73,141]. Бизнинг назаримизда
функционал кўмакчиларнинг грамматик восита сифатидаги вазифаларини
“нутқда сўзларнинг ўзаро грамматик муносабатга киришувига ҳам
хизмат
қилиши” тарзида жўнлаштириш маъқул эмас. Чунки улар кўмакчилик маъно
ва вазифаларининг луғатларда қайд этилиши ушбу ҳолатнинг лисоний
барқарорлик эканлигидан далолат беради. Демак, тадқиқотчи А. Пардаев
назарда тутаётган грамматикализация ҳодисасини лисон ва нутқ
дихотомияси нуқтаи назаридан объектив баҳолаш лозим бўлади.
Сўзларнинг бир туркумдан иккинчи туркумга ўтиши
лексикализация,
отлашиш - субстантивация, сифатлашиш – адъективация, олмошлашиш -
прономинализация, равишлашиш - адвербиализация, вербализация - феълга
ўтиш, эссивация – тасвирийлашиш, ундовлашиш – интеръективация,
модаллашиш – модаляция, постпозиционализация – кўмакчилашиш,
коньюктионализация – боғловчилашиш, партикуляция – юкламалашиш,
грамматикализация – грамматик воситага айланиш, морфологизация –
морфологик шаклга ўтиш
каби атамалар билан юритилмоқда [4, 201]. Буни
тилшунос Ҳ. Неъматов ўз вақтида умумлаштириб,
транспозиция
атамаси
билан номлаган бўлса [67,37], ўзбек формал тилшунослигининг асосчиси А.
Ғуломов
конверсия
атамаси остида таҳлил қилган эди [109,46-52]. Аммо
ҳодиса бугунги кунгача турли-туман талқин қилиниб келинмоқда ва
лексикографик манбаларда ҳам ҳар хил тавсифланади [106, 42]. Бунинг
айрим сабаблари бор:
биринчидан
, тил ҳодисалари талқинида лисон ва нутқнинг изчил
фарқланмаганлиги;
иккинчидан
,
диахрон
ва
синхрон
ёндашувларнинг
кескин
ажратилмаганлиги;
99
учинчидан
, талқинларда ўзга тилларнинг андаза қилиб олинганлиги;
тўртинчидан
,
талқинларда
методологик
асосларнинг
чалкаштирилганлиги;
бешинчидан
, ўрганилаётган ҳодисаларнинг серқирралиги.
Бу муаммолар ўзбек
тилидаги
бу ерда, у ерда, шу ерда
сўз
бирикмаларининг,
бунда, шунда
олмошларнинг инглиз тилидаги
here, there
муқобиллари асосида равиш сифатида баҳоланиши,
яхши
сўзининг ҳол
вазифасида равиш, аниқловчи вазифасида сифат туркумига хос қилиб
қўйилганлиги фикримизнинг далилидир.
Сўз туркумларининг кўчиши умумий номи остида қараладиган
грамматикализация ҳодисаси тилшуносликда атрофлича ўрганилган ва ҳануз
мунозаралар гирдобидаги муаммолардандир. Грамматикализация (бизнингча,
морфологизация) мустақил сўзлар, умуман олганда лексик воситаларнинг
грамматиклашуви бўлиб, у баъзан ҳам шаклий, ҳам маъновий,
баъзан эса
маъновий асосда бўлиб, икки ҳолатда семантик ўзгаришнинг устуворлиги
билан белгиланади. Грамматикализация тилнинг ички эволюцион
ўзгаришларини ўзида акс эттиради. Зеро, тилда ички имкониятдан
фойдаланиш, ташқи имкониятни ишга
солиш ва янгидан яратиш
ҳодисаларидан бири ҳар доим қўлланиб туради [144, 305].
А. Мейе томонидан фанда ўрнашган грамматикализация [62,153] (олим
мустақил сўзларнинг ёрдамчилашуви ва қўшимчилашувини назарда тутади)
ифодаси тилнинг ички лексик-грамматик ривожини ўзида акс эттиради. Яъни
тилнинг ички эҳтиёжи натижаси ўлароқ лексик маънолар асосида грамматик
ҳодисалар вужудга келади ва ривожланади.
Тилнинг маъновий асоси унинг лексик базаси бўлиб, улар
морфологиянинг пойдевори ҳисобланади [11,75] ва тил морфологияси унинг
лексикаси асосида муттасил ривожланиб боради. Тилнинг лексик фондидан
100
грамматик воситалар ўсиб, ривожланиши тилшунослар томонидан турлича
талқин қилинган [112,15].
Туркий тиллар, хусусан, ўзбек тилидаги ёрдамчи сўзларнинг шаклланиш
жараёни, мустақил сўзларнинг ёрдамчилашуви туркийшунослар, ўзбек
тилшунослари томонидан у ёки бу даражада ўрганилган. Хусусан,
туркий
тиллар грамматикасини туркман тили мисолида тадқиқ қилган
П. Поцелуевский мустақил сўзларнинг грамматиклашувини қуйидаги
босқичларда кўради:
а) мустақил сўз ўз лексик маъноси билан бирга грамматик маъно
ифодалашга мойиллик беради:
Do'stlaringiz bilan baham: