12-чизма. Ялпи таклиф эгри чизиғининг кейнс кесмасидаги мувозанати
Мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажми айнан Yе эканлигини исботлаш учун бу ҳажмни
Y
1
деб ҳисоблаймиз. У ҳолда AD
ҳажмининг ортиши ишлаб чиқаришни Yе даражага пасайтирилишига олиб келади.
Мувозанатли ишлаб чиқариш ҳажмини Y
2
деб ҳисобласак, аксинча, AS<АD,
оқибатда корхоналарда товар заҳиралари камайиб уларни ишлаб чиқаришни Ye даражага
оширишга ундайди. Шундай қилиб айнан ялпи таклиф ва ялпи талаб эгри чизиқларининг
кесишиш нуқтасигина AD-AS моделда мовозанат нуқтаси дейилади.
Юқоридагилардан кўриниб
турибдики, ялпи таклиф эгри чизиғининг кейнс
кесмасида ялпи талабнинг ўзгариши ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ёки камайишига
олиб келади, баҳолар даражаси эса ўзгармайди.
Ялпи талаб эгри чизиғини AS эгри чизиғининг вертикал кесмасида ўзгарса бу ишлаб
чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатмайди ва фақат баҳолар даражаси ўзгаради, холос. Яъни,
бу кесмада талабнинг ошиши талаб инфляциясини келтириб чиқаради. Ялпи таклифнинг
бу кесмасида талабнинг ҳар қандай ўзгариши фақат баҳолар даражаси ўзгаришга олиб
келади. Ишлаб чиқариш ҳажми эса тўлиқ бандлик шароитида ўзгармай қолади.
Р
е
2
AS
2
е
1
AS е
3
AS
3
Y
3
Y
1
Y
2
AD
Р
2
Р
1
Р
3
13-чизма. Ялпи таклиф ўзгаришининг AD-AS моделидаги мувозанатга таъсири.
Оралиқ ва вертикал кесмаларда баҳолар ўсиб бориши
билан кузатилган ялпи
талабнинг кўпайиши талаб инфляцияси мавжудлигини кўрсатади.
Ялпи таклиф ўзгаришининг баҳоларнинг ва ишлаб чиқаришнинг мувозанатли
даражаларига таъсирини 13-чизма мисолида кўриб чиқамиз. Баҳодан бошқа омиллар
таъсирида ялпи таклифнинг AS1дан AS2га силжиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми
Y
1
дан Y
2
гача камаяди, баҳолар даражаси эса Р
1
дан Р
2
гача кўтарилади, яъни стагфляция
рўй беради.
Бошқа
бир вазиятда, масалан, нархларга боғлиқ бўлмаган омиллардан бирортаси
ўзгариб, ялпи таклифнинг ўзгаришига олиб келсин. Яъни, ернинг баҳоси пасайса,
корхоналардан олинадиган солиқлар камайса ва натижасида маҳсулот бирлигига кетган
сарф-харажатлар қисқарса, унда ялпи таклиф эгри чизиғи AS
1
дан AS
3
ҳолатга силжийди.
Бунда нархлар мувозанат даражаси P1 дан P3 га қадар пасаяди ва ишлаб чиқаришнинг
мувозанатли ҳажми Y1 дан Y3 қадар ошади, яъни, иқтисодий ўсиш ҳолати рўй беради.
Ялпи таклиф ва ялпи талаб ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши макроиқтисодий
беқарорликни келтириб чиқаради. Жумладан “жаҳон молиявий инқирозининг
юзага
келишида асосий сабаб – молиявий ресурслар билан реал ишлаб чиқариш ҳажми
ўртасидаги мутаносибликнинг кескин бузилиши ҳисобланишини таъкидлаш лозим. Пул
муомаласи қонунларидан маълумки, иқтисодиёт соғлом ва барқарор амал қилиши учун
муомалага чиқарилаётган пул массаси билан товар ва хизматлар ишлаб чиқариш реал
ҳажми ўртасида муайян нисбатга амал қилиниши лозим. Бироқ, миллий
иқтисодиётларнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнлари пул муомаласининг
амал қилишига ҳам ўз таъсирини ўтказиб, дастлаб айрим мамлакатлар, масалан АҚШда,
кейинчалик кўплаб мамлакатларда мазкур қонунга риоя қилишнинг заифлашувига, кейин
эса уни умуман эътиборга олмасликка қадар олиб келди”
1[6]
.
Натижада муомаладаги пул массаси (ялпи талаб) товарлар ва хизматлар ҳажми
ўртасида мувозанат бузилди, ва молиявий инқироз иқтисодий инқирозга айланди.
Шу сабабли ҳам макроиқтисодий сиёсатнинг
асосий вазифаларидан бири
макроиқтисодий мувозанатни таъминлашдан иборатдир. Бунда ялпи талаб ва ялпи
таклифнинг динамик мувозанатига эришиш учун ялпи талабни рағбатлантиришў ёки
чеклаш сиёсати, шунингдек ялпи таклифни рағбатлантириш сиёсати қўлланилади.
1[6]
Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғофуров, Б.К.Тухлиев. Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф
этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт,
2009. , 14- б.
Ялпи талабни рағбатлантириш сиёсатининг кўринишларига даромадларни ўстириш,
солиқларни
камайтириш, банк кредитларини арзхонлаштириш, нархларни чеклаш
тадбирлари кирса, ялпи таклифни рағбатлантириш сиёсатида
инвестицияларни
рағбатлантириш, ишлаб чиқарувчиларга солиқ юкини пасайтириш, экспортчиларни
қўллаб қувватлаш ва ҳ.к. чоралар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: