O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA
O`RTA MAXSUS TA`LIM VAZIRLIGI
TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI
MUSTAQIL ISH
Mavzu: Pandemiya sharoitida sug’urta kompaniyalari faoliyati
Bajardi: CCI-84-guruh talabasi Po’latova R.
2019 йилнинг охирлари ва 2020 йилнинг бошларида Хитойда пайдо бўлган COVID-19 коронавирус пандемияси бутун дунё, шу жумладан Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодиётига таҳдид солмоқда. Мамлакатимиз ҳукумати томонидан ушбу пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш мақсадида кескин чоралар кўрилди ва бу жараён давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонига асосан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. No5, октябрь, 2020 йил. ISSN: 2181-1016 қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 10 трлн.сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди [COVID-19 коронавирус инфекциясининг дунё бўйлаб шиддат билан тарқалиши ҳукуматлар олдига бир томондан, карантин чекловларини жорий этиш орқали аҳолини ушбу балодан ишончли ҳимоялаш тизимини яратиш, иккинчи томондан, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишни кўндаланг қилиб қўйди. Табиийки, иккала ҳолатда ҳам ишларни тизимли ташкил этиш, пировардида, давлат бюджети харажатларининг кескин ошиб кетишига ва аксинча, солиқ ва бошқа тушумларнинг камайиб кетишига олиб келди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши курашиш ортидан ялпи ички маҳсулот ҳажмининг пасайиши дунёнинг аксарият мамлакатларида кузатилган
Пандемиянинг суғурта бозорига таъсири кўплаб олим ва мутахассислар томонидан илмий ва амалий жиҳатдан ўрганилмоқда. Жумладан, суғурта соҳасидаги таниқли экспертлардан бири Ж.Ёнгнинг фикрича, суғурта компаниялари COVID-19 билан боғлиқ суғурта даъволарини қаноатлантиришдан кўра, кўпроқ молия бозоридаги нобарқарорликдан азият Глобал пандемиянинг суғурта компанияларига таъсирини баҳолаш мақсадида жаҳоннинг етакчи рейтинг компанияларидан бири “Fitch Ratings” 2020 йил май ойида Германиянинг 10 та суғурта гуруҳларининг рейтинг кўрсаткичларини қайтадан ўрганиб чиқди Ўрганиш натижаларига кўра, 10 та суғурта гуруҳидан 7 тасининг рейтинги “Барқарор” деб, қолган суғурта гуруҳларининг рейтинги эса “Салбий” деб баҳоланди. COVID-19 коронавирус пандемияси, нафақат, Ўзбекистон суғурта бозорининг барқарор ривожланишига, балки аксарият давлатларнинг иқтисодиётига, шу жумладан, суғурта бозорига жиддий зарар етказди. Чунончи,
“Allianz Group” глобал суғурта компанияси экспертлари Michaela Grimm, Arne
Holzhausen ва бошқаларнинг фикрича, жаҳон суғурта саноати 2020 йилни яхши
кайфиятда кутиб олди, 2019 йилда жаҳон суғурта бозори 4,4 фоизга ўсди, кейин COVID-19 жаҳон иқтисодиётини худди метеорит каби парокандага учратди ва бу ҳолат, ўз навбатида 2020 йилда глобал суғурта бозорини 3,8 фоизга қисқаришига олиб келади [17]. Бироқ, биз томондан амалга оширилган тадқиқот натижалари, МДҲнинг айрим давлатларида 2020 йилнинг I чорагида суғурта мукофотлари миқдори 2019 йилнинг I чорагига нисбатан ўсиш тенденциясини намоён қилганлигини кўрсатди Юқорида баён этилганларни умумлаштириб айтиш мумкинки, COVID-19 коронавирус пандемияси ортидан жорий этилган карантин чеклов тадбирлари иқтисодий фаолликни кескин секинлаштириши баробарида суғурта бозори ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Натижада, 2020 йилнинг I чорак якунлари бўйича Ўзбекистон суғурта бозори ривожланишига оид айрим кўрсаткичларининг камайиши кузатилган. Бироқ, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олди олиниши, ушбу вирус билан касалланиш ҳолатларининг бартараф этилиши, вирусни йўқотиш қобилиятига эга вакциналарнинг ишлаб чиқарилиши ва аҳолини оммавий эмлаш жараёнининг амалга оширилиши муносабати билан яқин истиқболда иқтисодиёт ҳам тикланади, демак, суғурта сектори ҳам барқарор ривожланиш йўлига тушади.
COVID-19 коронавирус пандемияси дунёнинг аксарият мамлакатларида кузатилгани каби Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам сезиларли салбий таъсир кўрсатди. Ушбу вируснинг аҳоли ўртасида кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати томонидан қатъий карантин чораларининг белгиланиши кўплаб йирик ва кичик корхоналар фаолиятининг вақтинча тўхтаб қолишига ёхуд чекланган шароитда фаолият юритишига сабаб бўлмоқда. Айтарли барча давлат ташкилотлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар масофавий иш режимига ўтказилди. Пандемия туфайли ишсизлик даражаси ошди ва аҳоли даромадлари нисбатан камайди. Пандемия даврида суғурта хизматлари кўрсатиш кўламининг сусайиши оқибатида 2020 йилнинг I чорагида мамлакат суғурта бозори бўйича суғурта мукофотлари тушуми 4 фоизга камайди. Айниқса, ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта шартномалари тузиш ва амалдаги суғурта шартномаларининг муддатини узайтиришда муаммолар юзага келганлиги боис суғурта мукофотлари ҳажми 8 фоизга камайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |