1. XX asrda tanqidchilikning fan sifatida shakllanishi va taraqqiyoti



Download 1,78 Mb.
bet1/14
Sana25.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#312759
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5217758079155705166


1.XX asrda tanqidchilikning fan sifatida shakllanishi va taraqqiyoti.
Адабий танқиднинг илк унсурлари халқ оғзаки ижодидан бошланган, илмда ўзига хос ҳодиса сифатида дастлаб Платон, Аристотелъ, Аристарх фаолиятларида антик замонда намоён бўлди.Ўтмишда бадиий асар ҳақида икки хил: оғзаки ва ёзма шаклларда фикр билдириб келинди. Илк бадиий асар яратувчиси халқ бўлганидек, уларга илк муносабат билдирувчи ҳам халқнинг ўзидир.
Ҳаётнинг турли томонларини, жумладан, кишиларнинг табиий офат ва курашдаги жасоратларини, мақсад йўлидаги қаҳрамонликларини, фазилат ва ранг-баранг руҳий ҳолатларини ифода этувчи асарлар майдонга келиши ва халқнинг бу асарларга муносабати, баҳоси, уларда тасвирланган воқеа-ҳодисаларни маъқуллаши, улардан завқланиши ёки аксинча қониқмаслиги табиий эди. Адабий танқиднинг пайдо бўлишида мана шу табиий жараён ётади. Демак, бадиий асар пайдо бўлиши билан унга баҳо берилиши (қанчалик оддий бўлишидан қатъий назар) замиридаги эстетик узв адабий танқиднинг дунёга келишини тақозо этади. Бундай ҳол умум жаҳон миқёсидаги адабий танқидий тафаккурнинг пайдо бўлиши учун умумий қонуният саналади. Шу тариқа адабий танқиднинг илк намуналари фолклор асарини яратувчилар ҳамда уни тингловчилари учун мансубдир дейиш мумкин. Шундай ҳолат ўзимизнинг бахшилар ва улар ижросидаги асарларни тингловчилар учун ҳам хос бўлган. Бу ҳол адабий танқид ҳодисасининг қадимийлигидан гувоҳлик беради, албатта. Жумладан, Фозил Йўлдош ўғлидан "Санобар", "Фарҳод ва Ширин" достонларини эшитган халқ бахшига ўз таассуротларини билдиргани ҳақидаги маълумотлар фикримизни тасдиқлайди.
"Санобар" достонини тинглаган халқ ўз бахшисига мурожаат қилиб: "Бизга йиғлоқи кишилар тўғрисида эмас, балки одамни руҳан тетик қилувчи, қаҳрамонлик ва эзгуликка бошловчи кишилар ҳақидаги достонларни кўпроқ айтсангиз", дегани, ёки "Фарҳод ва Ширин" қиссаси қаҳрамонлар вафот этиши билан эмас, тўй-томоша билан тугатилишини сўрашидан иборат мулоҳазаларда муайян адабий танқидий қараш ётганини сезмаслик мумкин эмас. Зеро, бу ҳодисада доим умид билан яшовчи халқнинг бадиий асарга баҳо бериш мезони зуҳур топмоқда.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish