Мулоқот этикаси – кишиларга ташқи ҳурматли муносабат қоида ва йўриқлари, унга хайрихоҳликнинг намоѐн бўлиши.
Мониторингда меъѐр (меъѐрлаш) – мониторингнинг энг зарур шарти ва асосларидан бири ҳисобланиб, аниқ натижалар айнан у билан таққосланади. Ҳақиқий натижаларнинг таълим фаолиятидаги мезонлар ва меъѐрлар билан солиштирилиши, сўнгра уни мазмун жиҳатдан баҳолаш ва тузатиш керак бўлган мониторингнинг зарур таркибий қисми ва босқичларидан биридир. Мониторингдаанъанавий методлар – кузатиш, эксперимент, тажрибани умумлаштириш ва оммалаштириш, сўровнома ўтказиш, ички назорат, натижаларни чизма жадвал асосида таҳлил этиш, жадвал ва тарихий таҳлил.
Do'stlaringiz bilan baham: |