Стратегияни амалга ошириш – қабул қилинган стратегияни амалга ошириш, уни бажаришни қўллаб-қувватлаш ва белгиланган натижаларга эришиш билан боғлиқ бошқарув фаолиятининг тўла мажмуи.
Стратегик бошқарув – бу таълим муассасасининг стратегик мақсади йўналишида муассаса имкониятларини педагогик ходимларнинг умумий манфаатлари билан мувофиқлаштиришни назарда тутувчи узоқ муддатга тузилган дастур, режа ва лойиҳалар асосида бошқаришдир.
Стратегик қарор – бундай турдаги қарорлар таълим муассасаси олдига қўйилган мақсадларга эришишда муҳим аҳамият касб этиб, унда муассасанинг узоққа мўлжалланган ривожланиш вазифалари ва мақсадлари белгиланади. Стратегик қарорларни қабул қилишда таълим муассасасининг истиқболли ҳаракат дастури асос қилиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |