Тарбия технологияси – тамойилларнинг илмий асосланган тизими, шахс маънавий дунѐсига, кишилар мулоқоти воситаларининг шаклланиш ва амал қилиш шароитларига тарбиявий таъсир ўтказувчи шакл, усул ва йўсинлар.
Таълимни демократлаштириш – таълимнинг ҳамма учун очиқлиги, унинг турини ва шаклини, ўқитиш ҳарактерини танлаш эркинлигини таъминлаш, лекин, авторитарлик ва буйруқбозлик бошқариш моделидан воз кечиш;
Таълимни фундаментлаштириш– материални бир мунча қатъий саралаш, тизим мазмунини таҳлил қилиш ва унинг асосий компонентларини ажратиб олиш ҳисобига умумий ва мажбурий предметлар ҳажмини қисқартирган (интеграциялашган) ҳолда фундаментал тайѐргарликни чуқурлаштириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |