Стратегик фикрлаш – раҳбарнинг таълим мазмунини такомиллаштиришдаги тенденция, мавжуд ва кутилаѐтган (ички ва ташқи) самаралар, шунингдек, рақобатчилар билан солиштирганда муассасанинг кучли ва ожиз томонларини таҳлил қила олиш қобилияти.
Тарбия – шахснинг маънавий ва жисмоний ҳолатини мунтазам ва аниқ мақсадли таъсир ўтказиш жараѐни.
Таҳлилий маҳорат – таълим жараѐнини чуқур ва пухта тушуниш, тизимнинг энг оддий ва мураккаб элементларини билиш, яхлитликни қисмларга ажратиш, аксинча, қисмларни яхлитлаш, ўз фаолиятини тафтиш ва таҳлил қила билишдан иборатдир.
Тарафкашлик – бизнинг фаолиятимиз қандай ва биз ўз мижозларимиз учун нима қилишни хоҳлаймиз? – деган саволга бошқарув жавоби.
Do'stlaringiz bilan baham: |