Камолотга интилишнинг йўқлиги – ўз устида ишлашдан бош тортган раҳбар қалтис вазиятдан ўзини олиб қочади, ўз имконият ва қобилиятини ривожлантириш устида ишламайди, таваккалга бормайди ва эски, одат тусига кирган хатти-ҳаракатлари доирасидан чиқолмайди.
Коммуникатив маҳорат - инсонларни тўғри тушуниш, улар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғлиқ бўлган кўникмалардан ташкил топади.
Коммуникатив қобилият – ходимлар билан мулоқатда бўлиш, бўйсунувчиларга ѐндашувиши учун тўғри йўл топа билиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ ўзаро алоқа боғлашга педагогик тактиканинг мавжудлигига қаратилган қобилиятдир.
Компетентлилик – билимдонлик, касбига мослик, малакалилик, тажрибалилик, масъулиятлиликни фаолиятига сингдириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |