Мослаштирувчи (адаптив) технология – ахборотлардан фойдаланиш жараѐнини ўрганиш ҳамда ўргатиш учун қулайлаштириш ва мослаштириш асосида кутилган натижага эришиш.
Методика – бирор ишни мақсадга мувофиқ ҳолда амалга ошириш методлари, йўллари мажмуасидир.
Менежер – мутахассис ташкилоти, ишбилармон, ижтимоий ақлий раҳбар.
Менежмент – ишлаб чиқаришни бошқариш.
Миссия - 1) масъул топшириқ, вазифа; 2) махсус вакил бошчилик қилувчи бир давлатнинг бошқа давлатдаги доимий дипломатик ваколатхонаси; 3) миссионерлик ташкилоти.
Муносабат – кишиларнинг барқарор ўзаро алоқаси.
Музокаралар - янгиликларнинг маъқулланиши ва қабул қилинишини таъминлаш учун моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг барча воситаларидан фойдаланишни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |