Резариус – заҳира.
Ривожлантирувчи инкорпорация (тизимли фаолият кўрсатиш) – турли ўқув фанларга оид билимларни умумлаштириш, таълимнинг мослашувчан шакли, метод ва усулларининг турли таълим муассасаларида қўлланувчанлиги.
Ривожлантирувчиуйғунлик – муайян ўқув фанларига оид ўқув материали мазмунининг шахсни ривожлантириш шакли, метод ва усуллари билан уйғун тарзда боғланиши.
Ривожлантирувчияратувчанлик – турли таълим муассасалари педагогларининг педагогик технологияларни яратиш имкониятлари.
Ривожлантирувчи табиийликни ҳис этиш – шахснинг генетик ва ижтимоий жиҳатларига асосланган ҳолда ўқувчиларнинг ўзига хослиги, шахсий хусусиятлари.
Стереотип – онгда қаттиқ ўрнашиб қолган тимсол, қадрият, хулқ-атвор тарзи.
Стил– йўсин, йўриқ, усул, рағбат, шахсга унинг моҳиятларини шакллантиришга кўмаклашувчи ташқи руҳий таъсир.
Стратегик кўра билиш – ташкилот ривожланиш йўналиши келажагини кўра билиш.
Стратегия – ташкилот мақсадига эришиш учун интилувчи раҳбарнинг ҳаракат тарзи.
Do'stlaringiz bilan baham: |