1. Умумгеографик карта деб қандай картага айтилади?


 Аҳоли пунктларини умумгеографик карталарда тасвирланишининг асосий усуллари қандай?



Download 184,38 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana24.03.2022
Hajmi184,38 Kb.
#508354
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
УмумгеографиЯ ЖАВОБЛАРИ pdf

17. Аҳоли пунктларини умумгеографик карталарда тасвирланишининг асосий усуллари қандай? 
Ҳамма аҳоли яшайдиган жойларнинг эгаллаган майдони ҳар қандай генерализация жараѐнида ҳам сақланиб, уларни ичидаги кўча ва 
кварталлар генерализация қилинади. Аҳоли яшайдиган жойларда ўтга чидамли материаллардан қилинган бинолар олов рангда берилади. 
1:10000 масштабда ҳамма шундай бинолар берилиши шарт. 1:25000 ва 1:50000 масштабларда эса генерализация қилинади. 1:10000 
масштабда ҳаттоки, биноларнинг қаватлари ҳам кўрсатилади. Социал-иқтисодий объектлар, заводлар, фабрика, шахталар,
омборлар бензоколона, аэродромлар, нефт қувурлари, газ қуврлари, бензин қуядиган станциялар (АЁҚШ) уларнинг ҳажмига қараб, махсус 
шартли белгилар билан берилади. Улар ҳам масштабли ва масштабсиз бўлиши мумкин. 1:10000 дан 1:25000 масштабгача ҳамма саноат 
корхоналар 1:50000 дан 1:100 000 гача эса асосийлари ва ориентир бўладиганлари кўрсатилади 
18. Йўл тармоқларининг умумгеографик карталарда тасвирланишининг асосий усуллари қандай? 
Алоқа йўллари картада жуда аниқ тасвирланади. Йўллар темир йўл автомобиль йўлларига бўлиниб, темир йўлларни нечта излигини ва
электрлаштирилганлиги ҳам тасвирланади. Автомобил йўллари автострада, яхшиланган шоссе, шоссе, шағал тўкилган йўллар, дала 
йўллар, тоғларда довонлар, саҳро ва ўрмонларда сўқмоқ йўллари ҳам кўрсатилади. Ёзда ва қишда фойдаланиладиган йўлларга ҳам 
бўлинади.
 
19. Ўсимлик қопламини умумгеографик карталарда тасвирланишининг асосий усуллари қандай? 
Ўсимлик қопламини харитада тасвирлаш тамойиллари:
-табиий ва маданий ўсимликлар қопламини тасвирлашда ишлатиладиган шартли белгилар;
-алоҳидаги ўсимлик турларини ўсишининг географик шароитларини тасвирлаш;
-ўсимликлар турлари ва миқдорли кўрсаткичларини тарқалиш ареалларини тасвирлаш;
-майдонли ва масштабсиз шартли белгиларга асосланган картографик тасвирлаш усулларини биргаликда қўллаш;
-ўсимликлар ареаллари чегараларининг секин-ўтиш, ёки аниқ чизиқлар билан тасвирланиши. 
Ўсимлик қопламалари – жой табиий географик ландшафтининг алоҳида, ажралмас қисмидир.
Ўсимлик қоплами шартли равишда табиий ва маъданий ўсимлик қопламаларига бўлинади.
Ўсимлик қоплами – 
эфемер, ярим йиллик, бир йиллик, кўп йиллик ўсимлик ва ўт-ўланлар, яримбута, бута ва дарахтларнинг умумий 
номидир
.
Уларни тасвирлашда штрихли ва фонли, комбинациялашган майдонли белгилар, ҳолатига қараб, кўргазмали белгилардан фойдаланилади. 
Аксарият ҳолларда, ареаллар усулида тасвирланади. Харитага олинган ҳудуддаги ўсимлик қопламини тасвирлашда ҳам, бу жараёнга, 
семантика жиҳатидан алоҳида ёндашилган ва маҳсус қабул қилинган шартли белгилар тизимидан фойдаланилган. Харитада ҳудуднинг 
ўсимлик қопламаси зич ёки зич эмас, асосий қисмини гидрографик объектлар атрофида тарқалганлиги ўтлоқлар ва қамишзорлар ташкил 
топиши тасвирланади. Мевали боғлар, қисман техник экинлар тарқоқ жойлашган бошқа экинлар харитада борича тасвирланади.
Ўсимлик қопламасининг асосий қисми (
ўтлоқлар, қамишзорлар ва боғлар
) коллекторлар ва лотоклар атрофидаги суғориладиган ерларга 
тўғри келади. Харитада тасвирланган ҳудуднинг асосий қисми очиқ ялангликлардан иборат эканлигини кўриш мумкин. Тупроқ қатлами ва 
ўсимлик қопламалари остидаги қисмлари бир-биридан чизиқли белгилар билан ажратилган бўлади.

Download 184,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish