Номенклатура - лотинча “nomenclaturа” сўзидан олинган бўлиб, фан ва техниканинг бирон бир соҳасида ишлатиладиган, маълум қонуниятлар асосида тузилган рўйхатдир. расмийлаштируви бўйича мутахассислар, декларантлар ўз хизмат фаолиятида фойдаланадилар.
Товарлар тури, келиб чиқиши, ишлатилиши, таркиби бўйича турли хил бўлади. Барча товарларни маълум тизим асосида номлаш, қўллаш учун уларнинг бир тизимга, яъни товарлар номенклатурасига киритиш, ташқи иқтисодий фаолиятда товарларнинг ягона қоидага бўйсунишига асосланган
товарларни таснифлаш тартибини ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди. Товарлар номенклатураси “Товаршунослик”, “Уйғунлашган тизим”, “Божхона иши” асослари, “Божхона экспертизаси”, “Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан бошқариш”, “Божхона қиймати” каби фанлар
билан узвий боғланган бўлиб, унда 100 мингдан ортиқ номдаги товарларнинг рўйхати келтирилади.
Бизга маълумки, божхона ходимлари ўзларига юклатилган
вазифаларни бажариш жараёнида турли хил маҳаллий ва хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган товар-моддий бойликларни, транспорт воситаларини ва интеллектуал мулк, яъни ақлий меҳнат маҳсули бўлган турли хил кўринишдаги товарларнинг божхона кўригини ва расмийлаштирувини амалга оширадилар. Бунда божхона ходимлари томонидан, биринчи навбатда, товар қаерда ва қайси мамлакатда ишлаб
чиқарилганлиги, товарнинг вазифаси нимадан иборатлиги, товарнинг инсон саломатлигига зарар етказмаслиги, атроф-муҳитга хавфсизлиги кафолатланганлиги, охир оқибатда унинг нархи ўрганилади. Ушбу маълумотлар, албатта, товар ёрлиқларида ва товарга тегишли юк кузатув ҳужжатларида (накладной, инвойс, счет-фактура, шартнома, сертификатлар
ва бошқалар) келтирилган бўлади. Товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун товарлар ҳақида батафсил маълумот зарур. Ушбу қўлланма ўқувчиларга, китобхонларга турли хил товарлар ҳақидаги маълумотларни, товарларни таснифлаш қоидалари тўғрисидаги билим ва
кўникмаларини оширишда ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси божхона органларига юклатилган асосий вазифалардан бири, божхона ишининг таркибий қисми бўлган ташқи иқтисодий фаолиятда товарларни таснифлаш ва кодлаш бўйича ТИФ ТНни юритиш ҳисобланади. Товарларнинг нархини аниқлаш ва бож тўловларини
тўғри ҳисоблаш ва ундириш товарларнинг ТИФ ТНга кўра тўғри таснифланганлигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун божхона ишини талаб даражасида ташкил этишда божхона ходимларидан товарларни таснифлашнинг назарий қоидаларини ва бу қоидаларни амалиётга татбиқ этишни мукаммал билиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |