ТИФ ТН бўйича товарларни таснифлашнинг 5 қоидаси.
5 – А қоида
(I) 5 (а) – қоида ғилофлар, қутилар ва уларга ўхшаш контейнерларга нисбатан тадбиқ этилади:
1) муайян буюм ёки буюмлар тўпламини сақлаш учун шунга мос шаклга эга ёки шунга мослаштирилган, яъни улар аниқ бир товар тури учун махсус ишланган бўлади. Баъзи контейнерлар ўзига жойланган буюмлар шаклини такрорлайди.
2) узоқ вақт фойдаланишга яроқли, контейнерлар, яъни улардан ўзига мўлжалланган буюмлар каби, узоқ вақт фойдаланиш мумкин. Бу контейнерлар, ўзларига жойланган буюмдан фойдаланилмаган вақтда, уларнинг сақланишини таъминлаш учун хизмат қилади (масалан, ташишда ёки сақлашда).
3) ўзлари учун мўлжалланган буюмлар ташиш қулай бўлиши учун алоҳида жойланган бўлиши мумкинлигидан қатъи назар ўзлари учун мўлжалланган буюмлар билан бирга тақдим этилади.
Юқорида қайд этилган талабларга қўшимча, пастда номлари келтирилаётган товарларга қуйидаги талаблар қўлланиши керак: фотоаппаратлар, чолғу асбоблари, қурол-яроғлар, чизмачилик анжомлари, тақинчоқлар учун ғилофлар ҳамда жилдлар ва уларга ўхшаш махсус шаклга эга бўлган, муайян буюмларни ёки буюмлар йиғмасини сақлаш учун мўлжалланган, узоқ муддат фойдаланиш учун яроқли ва ўзига мўлжалланган
буюмлар билан бирга тақдим этилган идиш (ўров)лар, буюмлар билан биргаликда таснифланиши лозим. Аммо, жойланган буюмлар билан яхлитликни ташкил этганда буюмга ўзгача хусусият бағишловчи идиш (ўров)га нисбатан мазкур қоида қўлланилмайди.
5 – Б қоида
Юқорида айтиб ўтилган 5(а) қоида бандларига мувофиқ товарлар билан бирга етказиб бериладиган ўров материаллари ва контейнерлари, агар улар мазкур товарларни ўраш учун одатда қўлланиладиган шаклда бўлса, бу ҳолда улар биргаликда таснифланиши лозим. Лекин, агар бундай ўров материали ва контейнерларни такроран қўллаш учун яроқлилиги шубҳасиз бўлса, мазкур қоида мажбурий ҳисобланмайди.
(I) Мазкур қоида одатда ўзи учун тегишли бўлган товарларни ўраш учун қўлланадиган ўров материаллари ва ўров контейнерларини таснифлашни тартибга солади. Лекин бу қоида ўров материаллари ёки ўров контейнерларидан такроран фойдаланиш мумкинлиги очиқ-равшан кўриниб турган ҳолларда, масалан, сиқилган ёки суюлтирилган газ учун металл балонлар ёки цистерналар учун, амал қилмайди.
5. Сигир гўшти оч қизил рангли, тузилиши йирик донадор; сигир гўшти ҳўкиз гўштига қараган-да майинроқ; тери ости чарви ёғи сарғиш рангда, ҳиди ёкимли, хушбўй бўла-ди. Ёш мол гўшти донадор тузилишли бўлиб, мармарсимон;. ачимсиқ ҳидли, ёғи оқ бўлади. Бузоқ гўшти — уч ойликкача бўлганиники оч қизил рангли, жуда юмшоқдир; киши организмида жуда яхши ҳазм бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |