1
ТЕМИРБЕТОН КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ
(мавзу №
1).
1. ТБ конструкцияларнинг тарихда ва истиқболда қўлланиш соҳалари ҳамда ривожланиши
ҳақида қисқача маълумотлар
Кенг ва оммавий қурилаётган бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи конструкциялари
асосини, шу жумладан реконструкция ва модернизациялашда ҳам –
бетон
ва
темирбетон, тош-
ғишт
ташкил этмоқда. Унинг ўрнини босадиган, муқобил материал йўқ. Цемент бисёр. Экспорт
учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Бетон ва цемент учун зарур бўлган маҳаллий хом-ашё
материал базаси Ўзбекистонда етарли.
Дунё амалиётида темирбетон конструкциялар - бошқа конструкциялар орасидаги ўрни:
- ≈ 75%
темирбетон конструкциялари;
- ≈ 15% металл конструкциялари;
- ≈ 7% ғишт-тош конструкциялари;
- ≈ 3% ёғоч конструкциялари.
Бетон
– барча сунъий материаллар ичида энг мураккаби ҳисобланади. Бошқа
конструкцион
материаллар билан таққосланганда, у бир қатор афзалликларга эга, шу жумладан бетон нархининг
пастлиги ва тайёрлаш учун сарфланадиган
электр энергиясини кичиклиги, унга зарур бўлган
маҳаллий хом ашё базаси республикамизда етарли, айниқса турли туман эксплуатацион
шароитларда бемалол уни қўллаш мумкинлиги, худди сув каби қурилишда бетон қўлланишини дунё
амалиёти исботлади. Бетон бугун ва яқин келажакда асосий конструкцион материал бўлиб қолади.
Темирбетон
конструкцион
материал сифатида металл, ёғоч ғишт-тошга нисбатан анча ёш
материал. Унинг тарихи ўртача 160-170 йилни ташкил этишига қарамай, бетон ва темирбетон
бугунги қурилишнинг асосий материали бўлиб, қўлланиши ва ишлаб чиқариш бўйича инсоният
фаолиятида ишлатиладиган сувдан кейинги ўринни эгаллайди.
1824...1825 йилларда потландцемент ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқарилди.
Кейинчалик бетон тайёрлана бошланди. Бетон ҳам сиқилишга яхши ишлаб, чўзилишга 10-20 марта
ёмон ишлар эди. Француз Ламбо 1855 йил биринчилардан бўлиб, пўлат симли тўрни
цемент
қоришмаси билан суваб гул туваги, сўнгра қайиқ кабиларни ясади. Шу билан темирбетон ихтиро
қилинди. Бунда, сиқилувчи
кучланишларни бетон, чўзилувчи кучланишларни пўлат сим-арматура
қабул қилиши арматура билан бетоннинг биргаликда ишлашини таъминлади. Айниқса, -40
0
С...+50
0
С ҳароратда бетон ва пўлатнинг чизиқли кенгайиш коэффицентларининг қийматлари бир бирига
яқинлиги унинг афзаллигини оширди. Темирбетон нисбатан арзон ва мустаҳкам, исталган кўриниш
ва шаклни олади. Бу материалдан нафақат, дунёни ҳайратга солган 400-830 метрлик осмонўпар 100-
200 қаватли бинолар, тутун чиқариш мўрилари-ю
гидроэлектр станциялари, телеминоралар-у кўп
равоқли кўприк ва катта спорт мажмуалари бунёд этилмоқда. Ойда ёки Марсда бинони
темирбетондан бунёд этиш режада борлиги ҳам, бу материалнинг афзаллигини ва кенг қўлланиши
мумкинлигини кўрсатади. Реконструкция ва модернизациялаш ҳамда капитал таъмирлашда ҳам
темирбетон – унинг асосий материалидир.