III. ТАЖРИБА ҚУРИЛМАСИНИНГ БАЁНИ
Тажриба қурилмаси (5.1-расм) нисбатан барқарор ҳароратли хонага жойлашган. Диаметри d=32 мм ва узунлиги l=1490 мм бўлган горизонтал мис қувур (1) ичида жойлашган электр қиздиргич (2) ёрдамида бир текис қиздирилади. Электр қиздиргичнинг истеъмол қуввати тажриба автотрансформатори ЛАТР-1 (5) билан ростланади ва вольтметр (6) ва амперметр (7) билан ўлчанади. Иссиқлик йўқотилишини камайтириш мақсадида қувурнинг чекка ёнлари изоляцияланган. Иссиқлик бериш сирти ҳароратини ўлчаш учун қувур деворига саккизта мис-контсанта термопаралари (терможуфтликлари) (3) бириктирилган, уларнинг совуқ учлари муз солинган Дьюар идишига (8) солинган. Термопараларнинг электр юритувчи кучлари лаборатория потенциометри ПП-63 (4) ёрдамида ўлчанади. Термопараларнинг
ЭЮК қийматини градусга айлантириш учун 4.1-жадвалдан фойдаланилади. Хонадаги ҳаво ҳарорати қувурлардан узоқроқдаги симобли термометрлар ёрдамида ўлчанади.
IY. ТАЖРИБАНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
Ишнинг назарий асослари ва тажриба қурилмаси баёни билан танишгач, кузатишни ёзиб бориш учун баённома шаклини тайёрлаш керак (2-илова) ва ўлчов асбоблари тўғри уланганлигини текшириб кўриш лозим. Схемани ўқитувчи билан текширгач, тажрибани бажаришга киришиш мумкин.
Барча ўлчовлар барқарор иссиқлик ҳолатида амалга оширилади. Ушбу ҳолат вақт ўтиши билан ўлчов асбоблари кўрсаткичлари ўзгармаслиги билан ифодаланади ва у қурилмада 30-40 минутлар ўтгач қарор топади.
Барқарор иссиқлик ҳолати қарор топгач, шу барқарор ҳолат ҳар 6-10 минутда барча асбоблар кўрсаткичларини 3-4 марта ёзиб олиш лозим. Қурилманинг иш ҳолати камида 4 марта ўзгартирилади. Қурилмани улаш ва унинг иш ҳолатини ўзгартириш ўқитувчи билан амалга оширилади.
5.1- расм.
Y. ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
Тажриба қувуридан атрофдаги ҳавога конвекция усулида иссиқлик берилиши қуйидаги тенгликдан аниқланади:
QК = Q0 – QН, Вт (2)
бу ерда: Q0 = I U – қувур ичидаги электр иситгичдан ажралган
тўлиқ иссиқлик миқдори, Вт;
I – ток кучи, А;
U – кучланишни пасайиши, В;
QН - қувурдан нурланиш усулида иссиқлик миқдорининг ажралиши, Вт.
QН = СК [ ] F, Вт (3)
бу ерда: СК – келтирилган нурланиш коэффициенти, Вт/м2К4.
Атрофдаги жисмлар сирти тажриба қувури сиртидан бир неча баробар катта, шунинг учун келтирилган нурланиш коэффициентини тажриба қувурининг нурланиш коэффициентига тенг деб олиш мумкин.
СК = С = 4,25 Вт/м2К4.
Тк.с, Тм – тажриба қувури сиртининг ва атроф муҳитнинг мутлоқ ҳарорати.
Тажриба қувури ҳароратини ҳисоблаш учун саккизта нуқтада ўлчанган қийматдан ўртачасини оламиз.
(1) тенгликдан қурилманинг камида тўрт режимда ишлашидаги қийматини ҳисоблаб график чизамиз.
= f (tк.с – tс) (4)
Олинган график боғликлик фақат тадқикот қилинаётган тажриба қувури учунгина ўринли.
Тажриба натижаларини бошқа қувурларга ҳам тадбиқ қилиш учун ҳисоблаш натижаларини мезон боғлиқликлар ёрдамида умумлаштириш лозим бўлади.
NuС,d=f (GrPr)С,d, (5)
Бу ерда: Nu = - Нуссельт мезони;
Gr = - Грасгоф мезони;
Pr = - Прандтль мезони;
- ҳавонинг иссиқлик ўтказувчанлик коэф-фициенти, Вт/м К;
а - ҳавонинг ҳарорат ўтказувчанлик коэффи-циенти; м2/с;
- ҳавонинг кинематик қовушқоқлик коэф-фициенти, м2/с;
t - ҳароратлар фарқи; 0С
= ҳавонинг ҳажмий кенгайиш
коэффициенти, К-1;
g = 9,811 – эркин тушиш тезланиши, м2/с;
Физик параметрлар ( а Pr) 5.1-жадвалдан хонадаги ҳавонинг ҳарорати бўйича олинади.
Қурилманинг ҳар бир ҳолатига олинган ўхшашлик мезонлари қийматларини логарифмик координаталар системасидаги графикка киритилади (5.2-расм).
Олинган тўғри чизиқ тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |