II боб. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ СУВГА ДОИР МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар]
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
(5-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда сув хўжалигига оид стратегик давлат дастурларини қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тасарруфига кирадиган бошқа масалаларни ҳал этиш.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги тасарруфига қуйидагилар киради, чунончи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
сув ресурсларидан комплекс ва оқилона фойдаланиш, уларни бошқариш ва муҳофаза қилиш, шунингдек сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш соҳасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бошқа юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув фондини ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини, сувдан фойдаланиш, сув истеъмоли меъёрларини ва сув объектидан сув олиш лимитларини (бундан буён матнда сув олиш лимитлари деб юритилади) тасдиқлаш тартибини белгилаш;
(6-модданинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
сувларнинг давлат томонидан ҳисобга олиб борилишини ҳамда сувдан фойдаланишни назорат қилиш ва уларни муҳофаза этишни таъминлаш, давлат сув кадастри ва сув мониторингини юритиш;
йирик авариялар, фалокатлар, экология танглиги ва сувларнинг зарарли таъсири олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, сув объектларини булғатганлик ва қуритиб қўйганлик учун ҳақ ундириш тартибини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув хўжалиги соҳасида давлатлараро муносабатларни ривожлантириш;
(6-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан оқилона фойдаланиш, сувдан самарали фойдаланиш, сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, сув ва сувдан фойдаланишга доир бошқа дастурларни тасдиқлаш;
сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини тасдиқлаш;
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонунига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
(6-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |