11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган «Экологик назорат тўғрисида»ги ЎРҚ-363-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 12, 352-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 9, 591-модда, № 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 11-моддасининг биринчи қисмидаги ва тўртинчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова) 27-моддасининг биринчи қисми 2-бандидаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 майда қабул қилинган «Яйловлар тўғрисида»ги ЎРҚ-538-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 263-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 5-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модданинг:
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 25-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4) 29-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |